Ҳ и с о б о т и умумий маълумотлар
Download 28.07 Kb.
|
2021й Автомоб-к Ўқув йил ҳисоботи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н” Андижон машинасозлик институти Ахборот-ресурс маркази директори _______Р. Маматов “______”__________2021 йил Ахборот-ресурс маркази Автомобилсозлик ўқув абонементи бўлимининг 2021 йили Ҳ И С О Б О Т И Умумий маълумотлар Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда. Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради. Ахборот-ресурс марказининг автомобилсозлик ўқув абонементи бўлими ҳам ўз олдига қўйган мақсадлари сари фаол ҳаракат қилган ҳолда, 2021 йилини якунланди. Автомобилсозлик ўқув абонементи бўлими 2021 йили режасига асосан 3206 номда 43275 нусха адабиётларни тарғиб қилиш орқали фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматини амалга оширди. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш Факультет деканатлари ва гуруҳ тютерлари билан ҳамкорликда 1-курс талабалари 465 нафари ҳамда 2-курс талабалари 55 нафарини Ахборот-ресус марказига жалб қилиниб, улар фанларга оид адабиётлар билан таъминланди. Йил давомида Автомобилсозлик ўқув абонементи китоб фондига фан соҳалари бўйича 56 номда 322 нусха янги адабиётлар қабул қилинди. Ушбу адабиётлар “Янги адабиётлар” кўргазмалар орқали фойдаланувчиларга таништирилиб борилди. 2 - сонли талабалар турар жойига талабаларнинг маънавий-маданий дам олишлари, интеллектуал салоҳиятини ошириш учун 6 нусха рўзнома ва 2 номда ойномалар ажратилди. 2020-2021 ўқув йили битирувчи магистрлар ва 4 курс талабаларига қарзсизлик варақасини текширилиб факультет деканатларга берилди, 84 нусхада адабиётларни жамғармага қайтарилишига эришилди. Қарздор талабалар билан адабиётларни жамғармага қайтариш ишлари олиб борилди. Кутубхона кундалиги 4 қисмида берилган ахборот-библиографик ишини 1253 маротаба ҳисобга олинди. Download 28.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling