Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet1/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ТОШКЕН ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Дин психологияси


Маърузалар матни

Тузувчи; ф.ф.н.доц М.Маматов



Кириш

1991 йил 1 сентябрь Ватанимиз тарихига зархал ҳарфлар билан битилди. Мустақилликка эришган халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий соҳаларида катта ўзгаришлар содир бўлиб, бу ўзгаришлар виждон эркинлиги, дин ва диндорлар ҳуқуқлари масалаларига ҳам алоқадор бўлди. Биринчи навбатда асрлар давомида халқимиз эътиқод қилиб келган ислом дини ва унинг қадриятлари тиклана бошланди.


Барча динларда бўлганидек, исломда ҳам инсон ва унинг маънавий дунёсига катта эътибор қаратилади. Инсон Аллоҳнинг Ердаги ҳалифаси эканлиги, Аллоҳ уни Азизу мукаррам қилиб яратганлиги ҳақидаги оят ва ҳадислар, ислом маънавиятида инсон бош мавзу эканлигини кўрсатади. Шунинг баробарида, Қуръони Карим ва суннатлар асосида яратилган шариат ахкомларида мусулмон кишининг ижтимоий-иқтисодий, диний, ҳуқуқий, аҳлоқий ҳаётини асослаб берувчи қоидалар белгилаб берилган. Қуръони Карим, ҳадиси шариф ва шариат кўрсатмаларида инсон-инсон, инсон-жамият, инсон ва динй муносабатларни белгиловчи маънавий – маърифий нормалар ўз аксини топган. Уларнинг барчаси инсонда юксак фазилатларни шакллантириш ва тарбиялаш баробарида, жамиятда тинчлик ва барқарлик яратишга қаратилган. Айниқса, ота-она ва фарзандлар, бошлиқ ва қўл остидаги ходимлар муносабати, сабр, шукр, ўзаро меҳр, иноқлик, вафо ва садоқат, поклик ва ҳалоллик, меҳнат севарлик ва меҳмондўстлик, раҳм-шафқат каби хислатлар етакчи ўринга қўйилади. Шу боисдан ҳам диний эътиқод эгалари, эътиқодсиз кишилардан бир қанча фазилатлари билан ажралиб туради. Ислом дини инсонларни доимо тинч-тотув яшашга, барча эътиқод эгаларига бағрикенглик билан муносабат бўлишга даъват этиб келган.
Лекин собиқ шўролар тузуми дин ва диндорларга, дахрийлар доҳоси Маркснинг “Дин афъюндир” деган ақидасидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлди. Дин қатағон қилинди. Диндорлар ҳибсга олинди, сургун қилинди, отиб ташланди. Диний китоблар турли йўлларбилан йўқ қилина бошланди.
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб собиқ Иттифоқда дин психологиясига оид мақола ва китоблар чоп этила бошланди. Лекин бу мақола ва китоблар бошдан оёқ атеизм руҳи билан суғорилган эди. Айниқса, динга ва диндорга хуруж 80-йиллар ўрталарига келиб ўзининг апогея (чўққи)сига чиқди. Бу дахрийлик асосига қурилган жамиятнинг барбод бўлиш олдидаги жон талвасаси эди.
Мустақиллик йиллари маънавий-маърифий ҳаётимизда катта ўзгаришлар содир бўлди. Бу диний-маънавий соҳаларимизга ҳам дахлдор бўлиб, диндорларнинг диний аҳкомларни бажаришлари учун барча шароитлар, имкониятлар яратилди. Диний муассасалар, мачит ва мадрасалар қурилди. 1999 йил Собиқ Иттифоқ ҳудуди биринчи бўлиб, дунёвий ва диний билимлар берувчи Тошкент Ислом университети очилди. Диний билмларни илмий асосда тадқиқ этишга киришилди. Хусусан, Дин психологияси фани ҳам атеистик иллатлардан тозаланиб, университетларда ўқита бошланди.
Дин психологияси диний эътиқодларга сингиб кетиши, диндорнинг ибодат ва диний амалларни бажариш давридаги руҳий ҳолатларининг барча кўринишларини илмий асосда тадқиқ этишга қаратилган. Шу жумладан, инсон қалби, имон-эътиқоди, диний ҳаётий, руҳ ва руҳ ҳақидаги масалалар бўйича баҳс олиб боради.
Дин тарихи ва Дин психологиясига оид яратилган дарслик ва қўлланмаларда, бу соҳада тадқиқотлар олиб борилган манбалар сифатида, асосан, Ғарб олимларининг ишлари келтириларэди. Муаллиф бу анъанани, муайян даражада четлаб ўта олган. Ислом оламида машҳур бўлган ва Ғарбда ҳам “Руҳ илми” сифатида тадқиқ этилган тасаввуф илмининг буюк уламолари, хусусан, юртимиздан етишиб чиққан ва ўз тариқатларини яратган Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Боҳовуддин Нақш банд каби салафларимиз меросига мурожаат қилган. Улардан имконият даражасида фойдаланиб, улар замонавий психология фани доирасида изоҳлашга ҳаракат қилган.
Қўлланманинг ижобий томонларидан яна бири, экстремал хулқ-атвор билан боғлиқ бўлган – терроризм, экстремизм, фанатизм, фундаментализмларнинг ижтимоий-психологик моҳиятларини таҳлил қилишга ҳаракат қилган. Албатта, бу ҳил оқимлар ва ҳаракатлар асосида диний ва миллий ҳиссиётлар, сиёсий ва ғоявий мақсад ва манфаатлар ётади. Шунинг учун уларни янада ҳам чуқурроқ таҳлил этиш талаб этилади.
Ушбу қўлланма Дин психологиясига оид дастлабки рисола бўлганлиги сабабли, камчиликлардан ҳоли эмас. Ўзбек ва рус тилларида мавжуд адабиётларнинг аксарият қисми ҳали ҳам атеистик руҳ таъсиридан чиқаолмаган. Араб тилида бўлган адабиётларга муаллифнинг “Тиши ўтмаганлиги” сабаб, уларданфойдаланиш имконияти бўлмади. 2010 йили Тошкент Ислом университети “Психология” йўналиши очилиб, дин психологияси ва социологияси соҳасида мутахассислар тайёрлана бошландики, бу яқин келажакда, мазкур соҳадаги бўшлиқни тўлдиришга хизмат қиладиган, дунёвий ва ухровий билимларни яхши ўзлаштирган мутахассислар етишиб чиқишига умид билдирамиз.
Атеистик ва моддиюнчилик назариялари ҳукмронлик қилган даврларда дин ҳақида чоп этилган китобларнинг деярли барчасида, дин, худо ҳақидаги тушунча ва эътиқодларнинг вужудга келишини одамларнинг илмсизлигидан келиб чиққан, деб изоҳланар эди. Инсонлар табиат кучлари олдида ожиз бўлиб, содир бўлаётган турли қўрқинчилик ҳодисалар – мамақолдироқ, чақмоқ чақиш, зилзила, бўронларнинг асл сабаб – моҳиятини билмаганлар. Натижада улар бу ҳодисани бошқариб турувчи қандайдир ғайри табиий кучлар бўлса керак, деб ўзларича худони кашф этишган ва унга сиғина бошлаганлар, деб “Доҳо”лик қилишган. Уларнинг фикрича, илмли одамлар худога ишонмайди, динсиз бўлишади, илм – маърифат қанча юксалса, жамият шунчалик дахрийлашиб борар эмиш.
Ҳақиқатда эса, илм билан чуқур шуғулланган сари, дунё ва табиат моҳияти нақадар мураккаблиги, оламнинг чексизлиги, коинотдаги миллиард-миллиард сайёра (планета) ва юлдузларнинг қатъий тартиб ва интизом асосида милион йиллар давомида ҳаракат қилаётганлигининг гувоҳи бўлиб, бу илм олдида лол қолади ва яратувчи – Аллоҳга имон келтиради.
Башарият маданиятига улкан ҳисса қўшган олимлар, буюк файласуфларнинг жуда кўпчилиги диний эътиқодга эгалиги, Худога ишонишганлиги тадқиқотларда аниқланган. 2009 йили Саида Жўраева тўплаган “Ҳақиқат манзаралари 96 мумтоз файласуф” китобида келтирилган фикрлар бунга далил бўла олади. Ундан айрим мисолларни ҳавола этамиз. 1
Қадимги юнон файласуфи Фалес (милоддан аввалги 625-547 йиллар) “Худо ҳамма нарсалардан азалийдир. Чунки у яратилмаган”, деган бўлса (10-б), Аристотель (Арасту) милоддан аввалги 384-322 йиллар “Ҳар куни қуёшнинг осмон тоқини айланиб ўтишини, тўнда эса ўзга ёритқичларнинг бир текис жилваланишини кузата туриб, бу ҳаракат ва уйғунликларнинг сабабкори Худонинг мавжудлигига имон келтирмаслик мумкин эмас”. (99-б).
Италян файласуфи Жордано Буроно (1548-1600 й) “Худо – чексизлик ичра чексиздир. У ҳар қандай нарсада ва ҳар ерда зохирдир” (239 б).
Инглиз файласуфи Френсис Бэкон (1561-1626 й) “Юзаки файласуфлик инсон ақлини худосизлик сари етаклайди. Фалсафани чуқур ўрганиш эса одамлар идрокини динга йўналтиради” (242 б).
“Билимсизлик кучайган сари шубҳа гумон орта боради” (245 б) . Демак, худосизликнинг асосида илмсизлик ётади.
Француз мутафаккири Жаж де Лабрюйер (1645-1696) “Эй, мақтанчоқ ва ўз билармон одамзот! Лоақал оёғинг остида топталаётган оддий чувалчангни яратиб кўр-чи!” (283 б).
Голландиялик файласуф Барух Спиноза (1632-1677) “Биз билимларимиз етишмаслиги важидан нарсаларни тасодиф деб атаймиз” (278 б) деб ёзади.
Шўролар даврида атеист шоир сифатида кўкларга кўтарилган ва рубоийларидаги “Май” сўзини маст қилувчи ароқ сифатида талқин қилинган Умар Ҳайём деб (1048-1131й) художўй файсасуф ва шоир бўлган. У вафотидан аввал саждага бош қўйиб, Яратганга шундай илтижо қилади “Аллоҳ! Мен кучим етганча, Сени англашга харакат қилдим. Қанча англаганим сайин Сенга яқинлаша бордим кечир мени!” У шу сўзларни айтиб жон таслим қилади. (199-б.)
Келтирилган фикр, мисоллар шунга далолат берадики дин билан илм бир-бирига зид, инкор этувчи эмас. Илм қанча кўп ўзлаштирилса, инсон ўзини ва борлиқ сир-асрорларидан бохабар бўлиб боради. Ўзини англаш баробарида Парвардигорини ҳам танийди.
Бу ўринда замонавий атеист олимлар ҳам тинч юрмаётганлиги, диннинг жамият ҳаётида таъсири ортиб бораётганлигидан ташвишланаётганлигини кўриш мумкин.
2007 йили Россия фанлар Академиясининг бир гуруҳ академиклари Президенти В.В. Путин номига очиқ хат ёзиб, ўзларини динга муносабатларини билдиришган. Улар хатларида, биз динга қарши курашишни мақсад қилмаганимиз, лекин илмий билмлар қўлга киритган натижаларга нописандлик билан қараш, билимни эътиқод билан алмаштиришга ҳаракат қилинаётганлигига бефарқ қараб тураолмаймиз, деб ёзишган. Шунингдек, Черков томонидан таълим тизимидан материалистик ғояларни сиқиб чиқариш ҳаракатлари қилинаётганлигига тоқат қила олмасликларини ва Рус православ динининг жамият ҳаётига таъсирини чеклашни талаб қилиб ёзганлар.
Газета ушбу хатга муносабат билдиришни сўраб, Черков бошлиқларидан бирига мурожаат қилишганда, у ердагилар хатни шарҳламасдан, унинг ўрнига ўтмишда машҳур бўлган ва илм-фандаги юксак кашфиётлари учун Нобель мукофатини олган олимлар фикрини келтиришган.
Академик И.П. Павлов физиолог, психолог Нобель мукофати лауреати сазавор бўлган биринчи рус олим (1904 йил): “Мен Олий нерв фаолиятини ўрганиб бўлдимки, инсоннинг барча сезгилари, туйғулари Бош миядаги махсус ҳужайра ва унинг нервлари билан боғланиб кетган. Тана ўлганда, барча туйғу ва фикрлар, гўёки Бош Мия ҳужайраларидан ажралиб, ҳеч нарса изсиз йўқолиб кетмайди, деган қонуниятга амал қилиб, черков дини таълим берадиган абсолют барҳаёт руҳга айланиб кетади”.
Алберт Эйнштейн ХХ асрнинг буюк физиги Нобель мукофоти Лауреати (1921 й) “Мен чуқур эътиқодга эга бўлмаган ҳақиқий олимни тасаввур қилиб олмайман”. Буни – худони инкор қилган илмга ишониб бўлмайди, “Худосиз илм оқсоқдир”, деб ифодалаш мумкин. Мен худога Зот сифатида ишонаман ва виждонан айта оламанки, ҳаётимда бир лаҳза бўлса ҳам даҳрий (атеист) бўлмаганман. Бекорга кўпчилик ХХ аср ҳалокатларини кўриб, “Бунга Худо қандай йўл қўйди”, деб шикоятланишяпти, тўғри у бунга йўл қўйди. Аввало бизга танлаш учун эрк берди. Лекин бизни ғафлатда қолдирмай, яхшилик ва ёвузлик йўлларини кўрсатиб қўйди. Инсоният ўзи танлаган нотўғри йўллари учун жавоб беряпти.
Анри Беккерель – табиий радио активликни кашф қилган. Нобель мукофати лауриати (1903 йил). “Айнан менинг илмий ишларим, мени худога, динга олиб келди”.
Жозеф Томсон-физик. Нобель мукофати лауриати (1906 й). “Эркин фикр юритишдан қўрқманг. Агар сиз чуқур фикр юритсангиз, фан сўзсиз сизни Худога ишонишга олиб келади. У эса дин асосиди. Кўриб турибсизки, фан диннинг душмани эмас дўстидир”.
Макс Борн, физик, Нобель мукофати лауриати (1954 йил) “Аксариат олимлар Худога ишонишада. Фан билан шуғулланиш инсонни атеис қилади, дейдиганлар қандайдир ғалати одамлар бўлса керак”.
Луи Пастер, биолог қутириш, куйдирги, холера касаллигига иммунитет яратган “Замонавий материалистларнинг бемаьниликларидан куладиган кунлар ҳам келади. Мен табиатни қанчалик кўп ўрганганим сари, яратувчи қудрати олдида лол қоламан. Лобораториядаги ишларим жараёнида ибодат қилиб тураман”.
Наталья Бехтерева, физиолог. Россия фанлар академиясининг академиги. Бош Мия бўйича йирик мутахассис. “Бутун умримни энг мукаммал аъзо-инсон Бош Миясини ўрганишга бағишладим ва шундай фикрга келдимки, бундай мўжиза Яратувчисиз ўз-ўзидан вужудга келмайди. Ҳозир сахар ва оқшомни ибодатсиз тасаввур қила олмайман. Бу менинг қалб эҳтиёжимга айланиб қолди”. 1
Бу мисоллар кўрсатяптики, дунёвий илмларнинг турли соҳалари бўйича машхур бўлган олимларнинг аксарияти Яратувчига, эътиқод қилишларини рўй рост эълон қиляптилар.
Исломда илм олишга қайта эътибор берилади. Зеро, инсон маънавияти ва руҳияти учун илм катта аҳамиятга эга. Қуръони Каримда “Илм” каломи 811 марта учраши илмий тадқиқотларда қайд этилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг илм олишга қаратилган бир қанча ходисалари ҳам мавжуд. “Садақанинг энг ҳайрлиси ўзгага илм ўргатмоқликдир” деганлар Расуллуллоҳ (с.а.в.) . Дин-маънавиятимиз тарбиячиси бўлса илм икки оламни билиш қуроли хисобланади. Салафларимиз дунёвий ва диний билимларни эгаллашга катта эътибор бериш келганлар. Дарҳақиқат, ҳар икки маърифат бир-бирини тўлдириб боргандагига ижтимоий ва иқтисодий тараққиётга эришилади.
Исломчалик илмни улуғлаган, илм олишга давлат қилган дин ва жамият бўлмаган. Чунки илмсиз жоҳил кишининг куфр ва исъёнга бориши осонроқдир. Шунинг учун Қуръони Карим, Ҳадиси шарифда илмга тегишли кўплаб оятлар ва хадислар ворид қилинган.
“Аллоҳда бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар...” (“Фотира” сураси, 28-оят ). Ўз ақли ва илми билан Аллоҳни таниган, уни топган, ундан қўрқққан инсонларгина олим хисобланади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг даргоҳини, Аллоҳни таниб унга ибодат қилувчиларнинг даражаси юқори бўлиши қуйидаги оятда баён қилинган.
“Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?” (“Зимар” сураси, 9-оят).
Имом Муслим, Абд Довут ва Термизий ривоят қилишган хадисларда, Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини осонлаштиради” деганлар. Расуллоҳнинг илм олиш, илмга амал қилиш ҳақида ўнлаб хадисларни келтириш мумкин. Бу илмлар фақат диний соҳага таълуқли бўлиб, қолмасдан инсониятга фойдали бўлган илмларнинг барчасини қамраб олади.
Ислом олами ёйилиб, қайси мамлакатга етиб борган бўлса, ўша ердаги илм фан ва маданиятни ўрганганлар. Мусулмонларнинг илмга бўлган қизиқишлари натижаси ўлароқ, икки аср оралиғида юнон ва ўша вақтда машҳур бўлган илмларни чуқур ўргандилар. Айниқса, Ҳорун ар-Рашид ва Маъмун Ҳалифалиги даврида илм- фан тез ривожланди. 813 йил Маъмун Ҳалифа бўлгач, Боғдод шаҳридаги академиядаги дин ва мазҳабидан қатъий назар турли илм соҳибларини жалб қилган. Герк, гун, санскрит, яҳудий ва сурёний тилларида мавжуд бўлган китобларни тўплаган ва уларни араб тилига таржима қилдирган. Натижада халифаликда фалсафий ухровий фанлар билан бир қаторда табиий илмлар ҳам ривожланиб дорилфунунларда ўқитила бошлаган.
Тўққизинчи асрлардан бошлаб мусулмонлар илм- фанда Шарқ ва Ғарбда ягона бўлиб қолдилар. Боғдодда, Дамашиқ каби шаҳарлардаги дорилфунунлар Европалик илм толиблар учун ҳам очиқ бўлган. Шунинг учун кўп тарихчиларнинг холис баҳосига кўра, Ғарбнинг илмга рағбати, уйғониш ва тараққиётига ҳам мусулмонларнинг таъсири кучли бўлган. Шу жиҳатда Европа таъмаддуни мусулмон олами олдида қарздордирлар.
Ислом Уламоларининг башарият тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини инкор этмаган ҳолда, кейинги уч-тўрт аср оралиғида мусулмон дунёси турли сабаблар билан илм-фанда, ҳарбий ва иқтисодий соҳада Ғарбдан анча орқада қолиб кетганлигини тан олишимиз керак. “ХХI асрда Ислом” китобининг муаллифи, Забардаст Ислом олими Тумоти Ж. Уинтер (Абдулҳаким Мурод)нинг куйюнгчалик билан билдирган. Қуйидаги фикри диққатга сазавордир “...аҳли муслим ХХ-аср, аслида эса, сўнгги уч аср мобайнида ўртага қўйган муаммоларни ҳал этиш борасида сусткаш ва муваффақиятсиз жавоб ҳаркати қилгани рўй-рост айтилиши керак. Ғарбнинг устунлиги билан рўбарў келарак, биз шу вақтгача қайси эврилишлар муқаррар ва уларнинг қайси бирига қаршилик кўрсатишимиз мумкин эканини аниқлай олмадик”1.
Муаллиф кейинги уч юзлик жараённи таҳлил қилиб, мусулмон мамлакатлари билан Ғарбни таққослар экан, биз фақат ҳарбий ва техника соҳасида, иқтимодий жабҳадагина орқада қолмаганлигимизни, илм-фан ва маърифий-маъмурий соҳаларда ҳам ортда қолганлигимизни афсусланиб баён этади. Бунда муайян консерватив кучларнинг роли борлигини ёзади. “Уламоларнинг аксарияти 18-асрга қадар матбаа-китоб чоп қилишни ҳаром иш ҳисоблаган”2. Тўғри, Ислом олимлари орасида янги шароитга мослашишни,мустақил мусулмон давлатларини Европанинг нафақат ҳарбий технологиясини, шунингдек, маъмурияти ва илмий тадқиқотларидан ҳам зарурларини ўзлаштиришга давлат қилиб, шу орқали қолоқликдан қутилиш мумкинлигини айтиб огоҳлантирганлар ҳам бўлди. Дарҳақиқат, асримизнинг глобал муаммоларини англамай туриб, унинг замонавий технологияси ва ускуналарини яхши ўзлаштирмасак, орта қолиб кетаверамиз. Биз мусулмонларнинг аксарият қисмимиз, ҳали ҳам ўткинчи сиёсий масалаларга маҳлиё бўлиб, ҳаёт – мамотга дахлдор муҳим тамойилларни ўжарларча писанд қилмаяпмиз. Бугунги даврга том маънода куч бериб турган ғоялардан ислом дунёсидаги уйғониш ҳаракатлари етакчиларидан қанчаси воқиф? Бу етакчиларнинг қайси бири замонамизнинг ҳал қилувчи аҳамиятга молик интеллектуал тизимлари номини айтиб бера олади? Улар учун структурализм, постмодернизм, аналитик фалсафа, танқидий назария тушуниб бўлмайдиган, ёпиқ китоблардир. Буни ўрнига, улар “Халқаро сионизм”, “Янги салб юриши” ва шунга ўхшаш сийқаси чиққан мавзуларда сафсата сотишни афзал кўрадилар.1
Замонимизга хос барча илғор тамойилларни ислом таълимоти нуқтаи назаридан таҳлил қилиш илоҳиётчи ва мусулмон уламолари ва олимларининг муҳим вазифаларидан бўлиши керак.
Тасаввуфда “Яқийн” калимаси бўлиб, у аниқ ва шубҳа – гумондан мутлақо ҳоли бўлган илмни англатади. Баҳоуддин Нақшбанд фикрича “Яқийн” асл Зот (Аллоҳ)нинг нури ва сифатларини идрок этишдир.
“Яқийн” Ғарб илмининг бошланғичи бўлиб, унга эришилган, қалбга барча нарсани англаш имкони очилади. Тасаввуфда яқийннинг уч даражаси кўрсатилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling