Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


-мавзу. Дин психологиясини илоҳиётчи ва файласуфлар томонидан ўрганилиши


Download 0.85 Mb.
bet14/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

4-мавзу. Дин психологиясини илоҳиётчи ва файласуфлар томонидан ўрганилиши

Собиқ иттифоқда чоп этилган дин психологиясига оид китоблар, албатта, материалистик, позиция ва комунистик мафкура таъсирида ёзилган. Комунистларнинг отаси Маркснинг «Дин афъюндир» деган қараши натижасида коммунистлар бошқарган барча давлатларда отеистик тарбияга катта эътибор берилди.


«Даҳрий» деган ҳимоя Саъдулла Сиёев «Оқ эшон» Спиноза-Голланд олими (1632-77) «Мен харакат қиляпман-демай яшаяпман деган фикрни баён қилган.
Шунинг учун бу китобларни мутоала қилганда танқидий қараб чиқишлик керак бўлади. У китобларда моддиончилик назария ҳукмронлик қилади. Лекин уларда ҳам баъзилар «рационал мағиз» учраб қолади. Ана шу мағизни топиб олишимиз лозим.
Ислом оламида албатта диннинг моҳияти, инсон руҳияти ва ҳаёт тарзига таъсири масалалари ўрганилган. Сизлар шу манбаларни топиб, семинарларда, реферат ва курс ишларида очиб беришингиз керак.
Аввалги мавзуларимизда Дин психологияси фани дастлаб илоҳиётчилар томонидан ўрганила бошланганлиги таъкидлб ўтилди. Шунинг учун ҳам улар томонидан диннинг жамият ҳаёти ва инсон руҳиятидаги ўрни хусусидаги қарашаларини кўриб ўтиш лозим.
Проваслав илоҳиётчиси Александр Менхо (1990 йил суиқасд қилинган) (Россия) фикрича, дин икки олам, яъни илоҳий ва махлуқот оламини боғлаб турувчи кўприкдир.
XIX аср охири XX аср бошларида чет эл психологиялари инсонларда махсус «туғма диний туйға» (религиознўй инстинг) мавжуд бўлади, деган фикр билдиришган. Масалан: америкали психолог ДЖ. Коу (1861-1951) инсонда худди «Насл қолдириш инстингти» каби «диний инстингт» ҳам бўлади, деб ёзади. Америкали диншунос олим Р.В. Бэрхоу фикрича диний рамз (символ)ларда махсус генетик яъни биохимиявий асос бўлиб, у инсонлар миясида ўрнашган ва инсон онг-шуурисиз (бессознательно) яъни онгга боғлиқ бўлмаган ҳолда намаён бўлади.
ИЛОВА.
Провослав файласуфи В.Зеньковский «Аллоҳни билиш», «руҳнинг ижоди» эмас, аксинча бу руҳга энг аввал берилган ва унинг доимий мулки бўлиб, руҳнинг табиат билан бевосита боғланган» деб ёзади. (Зеньковский В.Основў христианской философии Франкфурт на-Майне, 1960 т.1.с.44).
Яна бир диний файласуф С.Л Франк «Ҳақиқий ва дастлабки реалликни (воқеликни) биз ташқаридан кўриб билмаймиз балки, ички туйғуларимиз», менимиз орқали сезамиз ва туямиз. Бизнинг «Мен»имиз эса чекланганлигини лекин уни ўз илдизлари билан абсолют борлиқ яъни Алоҳ билан боғланиб кетганлигини сезиб турамиз» (Франк С.Л Материализм как миривоззрение. Христианство, атеизм и современность. Париж, 1969, с.167)
Ислом динида ҳам шунга яқин бўлган яъни барча инсон болалар туғилган Бу руҳ доимо ўз яратувчиси роббисига тиланиб яшайди. динидан қатъий назар ислом фитратида фикр мавжуд ривоят қилинишича Аллоҳ аввал бу оламда токи рўзи қиёматгача туғилиб яшайдиган одамларнинг руҳини яратган. Уларга «ал-Мисоқ»даги собиқ аҳдлашув берган. Бу дунёни ва аҳдлашган. «Мен сизларнинг Роббингиз эмасманму?» саволига барча руҳлар «Ҳа, сен бизнинг Роббимизсан», деб жавоб беришган. Шундан кўринадики, Аллоҳни таниш, диний эътиқод инсон руҳида, табиатида мавжуд. Таълим- тарбия , жамиятдаги ижтимоий, мафкуравий таъсир натижасида инсонларда бу туғма туйғулар сўндирилиши, ўзгартирилиши ёки ривожлантирилиши мумкин. Лекин, нима учун ижтимомий таъсирлар бир хил бўлган ҳолда, унинг натижаси ҳар хил? Ҳатто, бир оилада тарбияланаётган, бир хил муносабатлар мавжуд бўлган шароитда ҳам фарзандларнинг аҳлоқий-маънавий хулқида, эътиқоди, билимларида тафовут бўлади? Бундай саволларнинг туғилиши табиий.
Инсон боласи маълум бир жамиятда, одамлар гуруҳида яшаш жараёнида шахс бўлиб шаклланади. Жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий нормаларни ўзлаштириб, улар муносабатга киришиши, индивиднинг шахсга айланганлигини кўрсатади. Шу сабабдан турли тарихий даврларда, ижтимоий тузимларда яшаган одамлар руҳий хусусиятлари билан бир-бирларидан фарқланадилар. Лекин бир жамиятда яшаётган, бир хил ижтимоий, иқтисодий муҳит таъсирида бўлган одамлар ҳам айнан бир-бирини такрорламайди. Чунки ҳар бир инсон боласи руҳий, жисмоний, ақлий хусусиятлари билан индивидуалликка-ўзига хосликка бетакрорликка эга бўлиб, туғилади, хатто борлиқ излари ҳам бир-бирини такрорламас экан. Шу боисдан уларниг ижтимоийлашуви, ижтимоий тажрибаларни, аҳлоқ нормалари, илмий, диний билимларни ўзлаштиришлари ҳам бир хил бўла олмайди. Шахс томонидан жамиятдаги нормалар пассив ўзлаштирилмасдан, балки қобилияти, эҳтиёжи, қизиқиш ва эътиқодига қараб танлаб ўзлаштирилади, ва унга муносабат билдирилади.
Тўғри болалик даврида танловчанлик хусусияти унинг билими, ақлий имкониятига боғлиқ равишда чекланган бўлади. Ёш ўсган, билимлар тажрибалар ортган сари, шахсда маълум дунёқараш, эътиқодларнинг вужудга келиши билан фаол муносабат ортиб боради. Бу айниқса, шахснинг етуклик даврида кучаяди. Шахс ижтимоий тажрибаларни фақат ўзлаштириб, қолмасдан, ўзи ҳам фаолиятининг турли соҳаларида шу тажрибаларни яратади, ижод қилади. Лекин туғма билимлар илми ладун увайсийлик каби ҳолатлар ҳам мавжуд.
Динга танқидий назар билан қарайдиган, материалистлар диний вужудга келишини бевосита ижтимоий ходисалар, яъни одамларнинг яшаш муҳити ва табиатдаги ходисалар билан боғлаб, тушунтирдилар. Масалан, антик давр материалистлари Демокрит, Лукрецийлар эътиқод билан инсоннинг руҳий ҳолати ва кечинмалари ўртасида боғлиқлик бўлади, кўрсатишади. …… улар ўртасида «қўрқув худони яратди» деган фикр ҳукмрон эди.. қадимги авлодлар табиат кучлари олдида ожиз бўлиб, табиатда бўлаётган ҳодисалар моҳиятини билмасликлари натижасида, қудратли куч эгаси бўлган Худони кашф этишди дейишади.
Б.Спиноза эса «қўрқув ва хурофот ҳар хил ирим-сиримларни келтириб чиқарради, уларни сақлаб туради ва қўллаб туради» дейди. Унинг фикрича, «одамлар оғир аҳволда қолганда, ҳеч қандай йўл-йўриқлар топа олмаган вақтда, ҳамма нарсага ишонаверади». Ҳар хил ирим-сиримларни туғдирувчи инсонларнинг бундай ҳиссий ҳолатини у «умид ва қўрқув ўртасида тебраниб туриш» деб баҳолайди.
Немис файласуфи Л. Орейербах «диннинг асосида ҳиссиёт, ёки қўрқув, тобеликни англаш ётади», деб ёзади. Лекин у бу тобелик кимга нисбатан, деган саволга жавоб бермаган. Лекин Орейербах бошқа даҳрийлардан фарқли равишда динни фақат салбий воқелик сифатида эмас, балки ижобий мативларни ҳам, қўрқув ва жоҳилликка қарама-қарши бўлган кўнгил ҳотиржамлигини ҳам туғдиришини кўрсатиб ўтади.
Қўрқув ва тобеликни диний эътиқодларнинг туғилишидаги ролини ошириб юбормайди. Худоларни у, одамларда қўрқув, дахшат каби туйғуларни туғдирувчигина эмас, шунингдек, ижобий хусусиятлар-завқланиш, хурсандлик, шукроналик (миннатдорчилик) севги-мухаббат ва ҳурмат каби кечинмаларни туғдирувчи сифатида тажассум этади.
Лекин дахрийлар диний эътиқодларни вужудга келишида ҳиссиётларни биринчи ўринга қўйишади. Бу жуда жўн тушунча. Улар гносолик (билиш) омилнинг ролига кам эътибор берганлар. Ваҳоланки, инсон оламни, борлиқдаги нарса-ходисалар моҳияти, қонуниятларини билган сари Аллоҳнинг қудратига имон келтиради. Фан тарихида бунга жуда кўплаб мисоллар келтирилади. Табиий фанлар бўйича нобель мукофоти олган олимларнинг 70%идан ортиғи Аллоҳга ишонган ва диндор бўлганлиги факти берилади.
Жач Кустонинг исломни қабул қилиши.
Шарқ Уйғониш даврининг буюк алломалари Беруний, Ибн Сино, Фаробийлар дунёвий билимлар ривожига катта ҳисса қўшиш баробарида, диний билимлари ҳам юқори бўлган.
1996 йили Россия Президенти Б. Ельциннниг юрагини операция қилганн карбиоллог олим, Ринат Акчуринннг устози, кардиология илмининг худосига, деб эътироф этилган америкалик олим Майкл Дебейка операцияда консультант бўлиб қатнашаган. Операция муваффақиятли ўтиб, у ўз Ватанига қайтаётганда телевидение мухбири аэропорт вокзалида ундан интервью олиб, «Жаноб Дебейка, 86 ёшда экансиз лекин жуда ёш кўринасиз, сабаби нимада?» деб сўраганда, у «Мен кейинги вақтларда жуда кўп ибодат қилаяпман» деб жавоб берди.

Берунийдан 51 бет
Оламнинг яратилиши ҳақида
Башариятнинг бошланиш тарихига назар солса, бу ҳақда миллатлар орасида ихтилофлар бор. Эронийлар ва оташпарастлар (хоразмликлар м.м) оламнинг умри буржлар ва ойлар сонига мувофиқ-12 минг йил, деб кўрсатадилар.
Улар: Зардушт билан олам яратилган оралиқ 3000 йил Зардушт билан Искандар ораси (э.ав.312 йил) бошланиши орасида 258 йил бор дейишади:300 258
Яҳудийлар: Одамдан-Искандаргача 3448 йил ўтган
Христианлар: Одамдан-Искандаргача 5180 йил ўтган
Яҳудийлар Тавротда-Одамнинг жаннатдан тушуви билан Нуҳ тўфонигача 1656 йил бўлган дейилади Тўфондан Искандаргача 1792
Одам жаннатда неча йил яшади? Неча ёшли қилиб яратилади? Момо ховочи
Христианлар тавротида Одам билан Нуҳ тўфонигача 2938 Нуҳдан искандаргача 2242 қайсар (подшоҳ) оррини ёриб олинган (кесир) маъносини билдириб Рум подшоҳи Августга нисбатан айтилади. Онаси унга ҳомиладор бўлиб, дард тутганда ўлади. Уни қорни ёриб олинган экан (кесир-қайсар)
Беруний китобтнинг 347 бетида Пайғамбаримиз ҳижратлари Искандар эрасининг 933 йилида бўлган. Буни олам тарихи бўлмиш 6183дан олиб ташланса 5180 йил қолади.
Демак мусулмонлар ҳисобича, 6183 ҳижрат йилига ундан кейинги ўтган йилни қўшсак, 7500га яқин рақам чиқяпти.
«Сайенс» номли жуда машҳур илмий-оммабоп журнал, 2005 йили ўзининг 125 йиллик ббилейига бағишлаб чиққан сонида, замонавий фан олдида қадим вақтдан буён ечилишини кутиб ётган 125 та буюк жумбоқлар рўйхатини берган. Рўйхатда биринчи ўринда Олам ва материянинг тузилиш ва яратилиши сир-синоатини ўрганиш турибди.
Бизнинг галактикамизда (қуёш системасида) 1011 (юз миллиард) юлдузлар бор. Бутун Коинотда ҳам шунча галактика мавжуд, деб ҳисоблашади. Агар онгли мавжудотларни қидириб, улар билан алоқа ўрнатиш учун сигналларни ёруғлик тезлигида юборсак, жавоблар 500-1000 йиллардан кейин келар экан.
Материя оддий зарралардан (элем. Чайига) ташкил топган. Бу зарраларниг юзлаб турлари кашф этилган. Ундан ҳам кўпроғи ҳам аниқланмаган.
Иккинчи ўринда онг (руҳ) ва униг табиати жумбоғи турибди.
Аристотель «Руҳ қандай қилиб вужудга жойлашганини айтиб бераолмаймиз», деб ёзган эди. Материалистлар руҳ миянинг атом-молекуляр структурасининг функциясидан вужудга келади, деб тушунтиришади. Анаф. Наталья Петровна Бехтерева руҳга бу хил ёндашишга қарши. Руҳ ҳали илмий асосда умуман ўрганилган эмас. Кўпгина тахминлар мавжуд, лекин ҳақиқий илмий назария яратилган эмас, деб таъкидлаяпти.
Фаробий фикрича дин ва фалсафа бир-бирига қарама-қарши бўлмай, ягона бирликнинг икки хил жиҳати ва ҳақиқатга етишишнинг икки мустақил усулидир.
Фалсафа илмий дунёқараш бўлиб, икки саволга жавоб излайди. Биринчиси инсоннинг моҳиятини нима ташкил этади? Иккинчиси-инсоннинг яшашдан мақсади нима? Бу муаммо барча давр файласуфлари олдида турган ва унга берилган жавобларга қараб, улар турли йўналишларга бўлинганлар.
Қадимги Ҳинд жамияти ҳақидаги дастлабки манбалар, эрамиздан аввалги 2000 йилларда ёзилган Ведаларда берилган. Ведаларда орийларнинг ибтидоий дунёқараши акс эттирилган. Улар орасида пайдо бўлган Жайнизм ва Буддавийлик йўналиши умумҳинд аҳамияти даражасига кўтарилган. Жайнистлар (асосчиси-«жина» (ғолиб) лақабини олган Вартхамам исмли коҳин) таълимоти дуализмни тарғиб қилади, яъни инсон моҳияти икки хусусиятга моддий ва руҳий эга бўлади. Уларни бир-бирига боғлаб турувчи нозик моддадан иборат карма жисми бўлиб, руҳни модда билан қўшилишига имкон беради.
Моддий асос-тананинг метафоризик руҳ билан қўшилиши индивид (шахс)нинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Руҳ номукаммал вужуд билан қўшилгач, ўзининг аввалги имконият сифатларини йўқотиб азоб-уқубатларга дучор бўлади. Моддийликдан қутулиб яна мукаммал борлиққа қайтиши мумкин.
Шу ўринда Берунийнинг психологик қарашларига катта таъсир кўрсатган бир неча воқеаларни келтириш мумкин.
«Шамония» деб машҳур бўлган диндагилар ҳиндларнинг браҳманларига қаттиқ душманлик қилсалар ҳам ўзларини бошқалардан кўра ҳиндларга яқинроқ тутадилар. қадим вақтларда Хуросон, Форс, Ироқ Мўсилдан тортиб, Шомгача бўлган мамлакатдагилар то Зардушт Озорбайжондан чиқиб Балхда мажусий динига даъват қилганича, шамания динида эдилар.
Бунинг даъвати Куштасб даврида ривожланди.
Куштасбнинг ўғли Шарқ ва ғарб мамлакатларида мажусий динини мажбурий ва сулх йўли билан тарқатди.
Хитойдан то Румагача оташпарастлар ибодатхоналарини қурдирди.
Сўнгра Исфандиёддан кейинги подшоҳлар Форс ва Ироқни ўз фуқоролари учун тозаладилар.
Шамонийлар у жойлардан чиқиб, Балхнинг шарқ томонларига бордилар. қолган мажусийлар эса ҳозиргача ҳинд ерида яшайдилар ва улар магга деб аталадилар. Ана шу воқеа, уларнинг то Ислом дини келиб, Форс давлати йиқилгунча, Хуросоон томонлардан нафратланишларига сабаб бўлган эди.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling