Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


- мавзу Дин психологиясига оид назариялар ва фаннинг тарихан шаклланиши


Download 0.85 Mb.
bet12/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

2- мавзу Дин психологиясига оид назариялар ва фаннинг тарихан шаклланиши
1.Дин психологияси ҳақидаги талимотлар
2. Дин психологиясини диншунослар томонидан ўрганилиши
3.Тотимизимнинг ижтимоий – психологик функциялари

Ибтидоий давр одамларида диний эътиқодларнинг вужудга келишини психологик асосларини (илдизларини) ўрганиш бўйича, ХХ асрларда этнологлар, тарихчилар, файласуфлар ва психологлар томонидан катта ишлар олиб борилган. Ҳақ динга етиб келгунга қадар қанча диний йўлларни босиб ўтган. Масалан, Қадимги давр одамларининг яшаш шароитлари, турмуш тарзи,фаолият тури уларда ўзига хос руҳий хусусиятларини, дунё қарашлари ва эътиқодларини шаклллантирган. Шунга мос равишда диннинг энг дастлабки шакллари-магия-(афсунгарлик, шомонлик), фетишизм-(франц. Fetiche-бут, санам), тотемизм-(унинг уруғи)-маълум ҳайвонларга сиғиниш, анимизм-руҳларга сиғиниш каби турлари вужудга келган.


Этнологик тадқиқиотларда ҳозирги даврда ҳам Африка, Жанубий Америка, Осиё, Янги Гвинея оролларида диннинг энг дастлабки шакллари ҳали сақланиб келаётганлиги аниқланди. Бу хил динларнинг вужудга келишини асословчи кўргина материаллар тўпланган.
Англиялик этнограф Б.Малиновскийнинг фикрича, магия ибтидоий одамни мақсад сари қиладиган фаолиятида учраши мумкин бўлган қийинчилик, хавф-хатарларни дафъ этишга ёрдам берадиган ақлий ва жисмоний мазмунга эга бир қанча тайёр амаллар, хатти-ҳаракатлар билан қуроллантирган. Бу эса, уларни қўрқув, ғазаб, нафрат, ожизлик каби ҳолатлар вужулга келганда ўзини қўлга олиш, мувозанатни сақлаб қолиш, мақсад сари тўғри ҳаракат олишга ёрдам берган. Магиянинг асосий вазифаси ҳам маросимлар ёрдамида одамда оптимизм-некбинликни, муваффақиятга ишончни туғдиришдан иборат бўлган. Малиновский Маланезия оролларидаги тадқиқотларида, бу ердаги аҳоли оғир вазиятлардагина магия маросимларини бажарганликларини келтиради. Маълумки уларнинг асосий фаолияти балиқ овлаш бўлган. Агар улар сайз кўллар, кўрфазларда балиқ овлашга чиқсалар бу амалларни бажармаганлар. Агар очиқ океанларга чиқиш олдидан эса, албатта магия билан боғлиқ турли маросимларни бажаришган. Малиновский фикрича, магия оқибати маълум бўлмаган фаолиятлардан олдин қўрқув ва ишонч ҳолатлари ўртасида кураш кетганда бажарилган.
Ибтидоий одамларда билим ва тажрибаларнинг камлиги, тасодифларнинг уларда ўз кучига ишонмасликни ва оқибатда фолбинлик, қуръа ташлаш каби амалларга ишонишни туғдиради. Жуда кўп қабилаларда ҳозир ҳам муҳимвазифаларни бажаришдан аввал фолбинларга мурожаат қилиш ёки қуръа ташлаш амаллари бажарилар экан. Психолог Л.С.Виганский муҳим иш-ҳаракатни бажаришдан аввал қуръа ташлашни, инсоннинг маълум бир руҳий ҳолати билан боғлайди, яъни вазият ва оқибат номаълум бўлган, одамлар ўз қарорлари ва хатти-ҳаракатларини асослай олмай турган мубҳам ҳолатда, қуръа ташлаш, уларни мақсадли ҳаракатларга рағбатлантирар экан.
Этнолог С.А. Токарев турли зарарли афсунгарликларнинг келиб чиқишида ибтидоий одамлар яшаётган муҳит-қабилалар ўртасидаги адоват, урушлар сабаб бўлган, деб кўрсатади.
Бир қабила доимо бошқа қабилани ўзи учун реал душман сифатида қабул қилган.қўшни қабиланинг ҳужум қилиши, турли йўллар билан зарар етказиш хавфи остида доимо ишончсизлик, хавотирлик, қўрқувда яшаш оқибатида қабила одамларида кутилаётган хавф биланреал хавфни фарқлай олмаслик шаклланади.
Масалан, касаллик ёки ўлимни улар табиий ҳолат сифатида эмас, душман қабиланинг жодуси, деб қабул қилиши мумкин. Ўзини хавфсизлигини таъминлаш учун афсунгарликка мурожаат қилади («черная магия» дейилади).
Исломда ҳар хил ирим-сиримлар, фолбинлик, азойимхонлик каби амаллар қораланади. Лекин одамларда ҳозир ҳам иссиқ-совуқ қилишга ишониш бор. Бу магиянинг қолдиқлари сифатида қаралиши керак.
Инсоният тарихида табиатдаги жонсиз нарсаларни жонлантириш, уларга инсонларга ўхшаш сифатлар бериш каби даврлар бўлган. Бу ибтидоий давр одамларнинг ўзларини воқеликни акс эттирувчи субъект сифатида обеъктдан ажратмаган даврларга тўғри келади.
Шунга кўра, ёш болалар ўз ўйинчоқлари ёки турли нарсаларга жогли нарсалардек қараши, улар билан мулоқот қилиши, уларнинг инсоният тарихини, айнан, шу босқичини ўтаётган даври бўлса керак.






«Мен», «Сен» «У», «Улар»


бу фикрни шу билан асослаш мумкинки, болада аввал «биз» ва «биз эмас» тасаввури бўлади. Кейинчалик «биз»дан «мен», «сен», «биз эмасдан» «у, улар» каби тушунчалар шаклланади.


Отногенез филогенезни такрорлайди, деган назария. Онтогенез «индивид»нинг туғилганидан бошлаб,ҳозирги давригача босиб ўтган йўли. Филогенез-«индивид» туғилган давргача бўлган инсониятнинг тараққиёт давридир.
Кейинги йилларда илм-фан, технология ривожланган, тараққий этган мамлакатларда ҳам турли мистика, экстатик (экстаз-жазавани ифодалайдиган ҳолат) секталар ва культ (сиғиниш) лар, «сатанизм», «спиртитизм (руҳлар билан гаплашиш)» каби оқимлар, гуруҳлар кўпайиб бораётганлиги ёзиляпти. Бундай ҳодисаларнинг асосида диний эътиқодлар эмас, ижтимоий-психологик омиллар ётади. Ишлаб чиқаришнинг интенсивлашишиши, урбанизациянинг кучайиши, яъни йирик шаҳарларнинг вужудга келиши ва у билан боғлиқ асабларнинг таранглашиши, толиқиши, экологик вазиятлар, бузилишлар, турли хавф-хатарларнинг кучайиши каби ижтимоий факторлар одамларда умидсизлик, ожизлик, қўрқув, эртанги кунга ишонмаслик каби кайфиятларни туғдиради. Бу хил кайфият ва руҳий ҳолатлар кишиларни ҳар хил секталарга кириб қолишига сабаб бўлади. Ҳудди ибтидоий қабилалардаги каби ҳар хил фолбин, қуръа ташлашга ишониш.
Ёки бошқа турли йўлларни танлаши мумкин. Масалан, алкоголизм, наркомания ёки суиқасд (ўз жонига қасд қилиш) каби ҳодисалар тараққий этган мамлакатларда ривожланган.
ВОЗ-ХССЖнинг кўрсатишича, 100 минг кишидан 20 киши суиқасд қилса, жамият хавфли нуқтага келиб қолганлигини кўрсатади.
Шунингдек, жамиятдан бегоналашиш (отчуждения) деперсонализация-ўз фикр-мулоҳазаларига эга бўлмаслик, бошқалар тақдирига бефарқлик, ҳамдардликнинг йўқолиши каби бузилишга яқин ҳолат ву4жудга кела бошлайди.
Ҳаддан ташқари интенсив ишлаш, йирик шаҳарлардаги аҳоли зичлиги, информациялар оқимининг кўплиги каби омиллар бизга ҳам таъсир этяпти. Кўп қаватли уўлардаги квартирага қамалиб олиб, вақтинчалик бўлса ҳам танҳо қолиб, ҳамма нарсани унутишга интилиш кучайяпти.
Ғарбдаги бир қатор диншунос ва дин психологияси билан шуғулланувчи олимлар, бундай салбий ҳолатлардан дин ёрдамида чиқиш мумкин, деб кўрсатишяпти. (П.Тиллих-1886-1965)
3-мавзу.Дин психологиясига оид назариялар ва дин психологиясини тарихан ривожланиши.
1.Юнон файласуфларининг дин психологиясига оид қарашлар
2.Динни атестик тушунчаси
3.XX –аср бошларида ўрганилиши

Дин психологияси фанининг юзага келишини аниқ ёки тахминаний сана орқали кўрсатиш мутлоқо мантиққа тўғри келмайди. Бунга асосий сабаб-дин психологиясини ўрганиш предмети бўлмиш энг даслабки эътиқодни шахсда қачон юзага келганини илмий жиҳатдан аниқлашнинг имконияти йўқлигидир. Баъзи мутахассилар дин психологиясини фан сифатида шаклланиши XIX асрнинг бошлари деб кўрсатсалар, бошқа бир гурух мутахссислар эса уни кишилик жамиятини ибтидосидан излаш кераклигини уқтирадилар.


«Дин психологиясининг шаклланишининг тарихий санасини кўрсатиш мураккаблиги тарихни бошланиш санасини белгилашдан ҳам мураккабдир» деб ёзганди У. Кларк. Америкалик психолог-диншунос У.Кларк фикрича, «Барча илоҳий, диний манбаларда инсон руҳиятига оид билимлар мужассамлики, улар асосида диний эътиқодни шаклланиш моҳиятини ҳар томонлама тахлил этса бўлади. Қадимги дунё мутафаккирларидан Сокрот, Платон, Аристотель ва Августинлар динни психологик моҳиятини чуқур тахлил этишга харакат қилганлар.
Дин психологияси масалалари билан шуғулланган кўпгина материалист олимлар дин психологияси тарихини тўғридан-тўғри динлар тарихи билан боғлаб ўрганишни тавсия этадилар. Яъни дастлаб юзага келган динлардан токи шу кунгача сақланиб келаётган динларнинг илдизи дин психологиясини асоси бўлади деб таъкидлайдилар. Уларниннг қарашларича, табиатнинг турли тўсиқларига дуч келган ибтидо давр одами яшаш учун курашишда авваламбор ўз кучига суянган бўлса, кучдан қолиб, қариши двомида қандайдир ғайри табиий кучлардан қувват излай бошлайди шу тариқа аста-секин дастлабки диний эътиқод вужудга кела бошлаган. Бу эса маълум даражада қўрқув ва дахшатда холос бўлишга интилишдан юзага келадиган эътиқод бўлиб уни англиялик таниқли этнограф Б. Малиновский қуйидагича таърифлайди. «Диний йўл бошловчилари билан жамоа бўлиб, жазавага тушиб диний маросимни амалга оширган ибтидоий одамлар авваламбор ўзида енгилликни хис этади. Сўнг ўзига нисбатан ишончни сеза бошлайди ва унда аста-секин эътиқод кўзга ташлана бошлайди. Бу эътиқод «кимга?» «нимага?» эканлигига қараб кучайиб бораверади». Юқоридаги фикрдан кўриниб турибдики диний эътиқод ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган.
Атеистик билимлар тизимида одамларда Худога, динга эътиқод табиат кучлари олдидаги ожизлик, илмсизликдан келиб чиққан, деб тушунтирилган... Алмисоқ.
Психология фани фанлар тизимида дифференцал хусусиятга XIX аср бошларида эга бўла бошлаган, кейинчалик психология диншунослик ва фалсафа фанларидан мутлақо янги номга ва бой илмий манбага эга бўлган дин психологияси фани ажралиб чиқди.
Дин психологияси фанининг ривожланиши турли мамлакатларда турлича даражага эга бўлишига сабаб жамиятнинг динга бўлган муносабати, диннинг эса табиий фанларга бўлган муносабати белгилаб берган. Шу нуқтаий назардан келиб чиқиб, дин психологияси фани бўйичча йирик мутахассислар М.А Панова, Д.М.Угранович, Л.Я Штернберг каби бир қатор олимлар динлар тарихини қитъа ва мамлакатларга бўлиб ўрганишга харакат қилганлар. Биз ҳам дин психологиясига оид назариялар ва дин психологиясини тарихан ривожланишини юқоридаги қонуниятдан келиб чиққан ҳолда баён қилишни лозим топдик.
XIX аср охирларига келиб дин психологиясига оид илмий изланишлар кўп мамлакатлар оммавий равишда амалга оша бошлади. Аммо дин психологиясини мустақил фан сифатида майдонга чиқишда, америкалик психолог Стенли Холл ва унинг шогиртлари томонидан биринчи бўлиб, амалга оширилган диний онгни табиий асослари ўрганилиши сабаб бўлди.
Стэнли Холлни АҚШда дин психологиясини отаси деб тан олинишга асосий сабаб, у томонидан 1882 йил «Маънавият ва болаларнинг диний тарбияси» номли мақоласини чоп этилишидир. В. Вундт шогирди Стэнли Холл (1844-1924) америкада психология фанини ривожланишига катта хисса қўшган. У биринчи бўлиб америкада психология лабораториясини ташкил этиб, лабораторияда турли усулларни тажрибада қўллаб дин психологияси фанини фалсафа фани тасарруфидан чиқара олди. Холл Европада яшаган даврида реканитуляция назарияси (индивид ривожланишида инсоният тараққиётини асосий босқичларини такрорлайди) тарафдорлари ғояларини чуқур ўзлаштиради Ч.Дарвиннинг маймунни одамга айланиш назарияси танқид қилиняпди. Индивидни тўлиқ шахс бўлиб, шаклланишида диний таълимни аҳамиятини кўрсатиб ўтиш билан, диний эътиқод билангина шахс жамият аъзоси бўла олади, дин фикрни илгари суради. Холлнинг назарий ва амалий ишлари унинг издошлари диққатини диний онгни атрофлича ўрганишни ривожлантиришга қаралди.
1899 йили Холлнинг кўзга кўринган шогирди, дин психологияси ривожига катта хисса қўшган Стенфорд унверситети профессори Эдвин Старбэк 1866-1947 «Дин психологияси» деган китобида диний эътиқоднинг даражаси ва диний онгни ўрганиш учун анкета сўровномасини амалда 1-бўлиб қўллади. Хозирги кунда хам бу усул кенг қўлланиб келинади.
Старбэк ўша даврда катта Шовшувга сабаб бўлган диний эътиқодда «биогенетик назарияси» ғояси билан дин психологияси фанидан жой олди. Уни фикрига кўра, дин шахснинг биологик томони бўлиб, илдизи инстинктга бориб тақалади ва одам унинг асосида ташқи оламни англаб, жамият аъзосига айланади. Диний эътиқодга биогенетик назария асосида ёндашув унгача ҳукмрон бўлиб келган теологик назарияларга янгича муносабатда бўлишга олиб келди. Старбэк диний эътиқод шахснинг маънавий бойлигидир, деб баҳо беради.
Америкада дин психологиясини асосчиларидан бири сифатида Жемс Пратт (1875-1944) ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир. Праттнинг эътиқод, сиғиниш ва мистицизмни (мистика-ҳар хил иримларга сиғиниш)ни психологик қонуниятларини чуқур ўрганишга қаратилган «Диний эътиқод психологияси» (1907) ва «Диний онг» (1920) асарлари дин психологияси тараққиётига ижобий таъсир кўрсатди. Жемс Пратт асарларининг тез оммалашиб кетишига асосий сабаб, уларда диннинг ҳар томонлама улуғланиши эди. Бу эса черков хизматчиларини Пратт асарларини тарғиб қилишга илҳомлантирди.
Дин психологиясини ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатиб, янги йўналишни белгилаб берган таниқли олимлардан бир америкалик психоват Уильям Жемс (1842-1910) ҳисобланади. У ўзининг «Серқирра диний тажриба» асарида диний эътиқодларни таҳлил этишга психология фани қонуниятлари асосида ёндашди. Бунда индивиднинг диндан «мадад» олиш ва субъектив қониқиш ҳосил қилиш нуқтаи назаридан баҳо бериб, уни илмий асослашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, диннинг манбаи инсоннинг ўраб турган дунёда эмас, балки унинг ўзини ичидадир. Лекин интеллектуал қобиғида эмас, балки руҳий-эмоционал қобиғидадир.
Шу боис ҳам индивид, ўзидаги диний майлнинг мавжудлигини доимо онгли равишда акс эттиравермайди...
XX аср ўрталарига келиб, Америкада дин психологияси соҳасида катта ютуқларга эришган Уолтер Кларкнинг «Дин психологияси» асари кўплаб университетларнинг илоҳиёт факультетларида дарслик даражасида ўтилган. Бу асарида Кларк ўзигача бўлган дин психологиясига оид назария ва ғояларни таҳлил этиуларни илмий мулоҳазадан ўтказади.
Америкалик файласуф Жемс Леуба (1868-1946), «Психологияда диний феноменлар», «Худога эътиқод ва абадият» (1916) каби асарларида дин инсоният тарихида фақат алдов учун қўлланиб келинган, ҳеч қандай ғайри табиий қудратга эга куч бўлиши мумкин эмас, бўлса ҳам бу куч инсон бош мияси маҳсулидир, деган ғояларни илгари суради.
У динни маърифат, таълимий ва маънавий томонларини ажратиб олиб, қолган қисмидан воз кечган ҳолда, янги динни тузишга чақиради. Лекин унинг бу назариясини ҳеч ким қўлламайди.
Психология XX асрнинг 30-йиллар боши 40-йиллар охирига келиб Америка дин психологиясига Фрейднинг психоанализ назарияси кучли таъсирини кўрсатди. Бу йўналишда Эрих Фроммнинг илмий ишлари алоҳида диққатга сазовордир. Фромм ўзининг «Психоанализ ва дин» асарида «Диний эътиқодга асосан ижтимоий муҳит таъсир этади. Биологик ёки инстинктив асосда дин юзага келмаслигини уқтириб, ижтимоий муҳитдаги маданиятгина шахсда эътиқодни қай даражада шаклланишига сабаб бўлади деб уқтиради. Фромм психоанализм онгсизлик назариясидан четга чиқмаган ҳолда «Омма онгсиз равишда динга эргашади ва бу шахсда онгсиз равишда эътиқодни юзага келтиради, деган ғояни илгари суради» Дин социал-ижтимоий терапия сифатида, шахс химояга муҳтож бўлганда, уни излаганда тасалли берувчи, руҳлантирувчи воситаси вазифасини бажарувчи ижтимоий маданият кўриниши ишда намоён бўлади деб таъкидлайди Фромм.
1901-1902 йилларда У.Жемснинг Эдинбург университетида ўқиган дин псиҳологиясига оид маърузаларидан сўнгЕвропа псиҳологлари диний эътиқоднинг псиҳологик асосларини таҳлилига эътибор қаратиб, ўз изланишларини қайта қура бошлашди. Шундай қилиб диннинг псиҳологик хусусиятларига Европалик псиҳологлари диққатини қаратган мутахассис сифатида У.Жемс тарихдан жой олган.
Европа мамлакатлари ичида фақат Франциядагина дин психологияси диншуносликдан алоҳида ажратилган ҳолда ўрганилган. Динга психологик муносабатни таъкидлаб ўтган Француз олими Э Бутру фикрича, бу масала қуйидагича намоён бўлади: Биринчидан диний феномен (ғайри табиий холатлар ва кўринишларни) кузатиш ва уларни илмий тахлил этиш, Иккинчидан, психологик тахлил асосида диний феноменларни психологик жараён билан боғлиқлик қонуниятини ўрганиш. М. Диний амалларни бажариш жараёнда ҳар хил холатга XIX аохири XX аср бошларига келиб Э.Бутру издошларидан Теодюл Рибо (1839-1916) кўплаб Француз Невропатолог ва психиатрларнинг «диний эътиқод онгли фаолиятни бузулишидир» деган назарияларига қарши «Ҳиссиёт психологияси» асарида диний эътиқод соғлом шахсларгагина хос бўлиб, у олий туйғуларнинг бир кўринишидир, деб баҳо беради.
Психатрия ва Невропатологияни ривожланганлиги диний эътиқодаги фанатизм мистицизм каби кўринишларпнинг олий нерв фаолияти асосини ўрганиш имкониятини берди. Шу йўналишда изланишлар олиб борган Э Мюрисье «Диний ҳиссиёт касаллиги» асарида мистицизм шахс ривожланишини бир ануозага солиб иннграцияласа фанатизм-эса юқори даражада ривожланган ҳоҳиш, истаклар асосида ижтимоий муҳитга ёқиш истагидир, деб қарайди. Паластиндаги Чеченистондаги смертнинлар-камикация
Бу диний эътиқод психологик тахлилига яна бир ёндашув бўлиб, у асосан ижтимоий омиллар билан боғлаб тушунтирилади. Динни ижтимоий- психологик назариясини асосчиси деб Француз олими Эмиль Дюркгейл (1858-1917) тан олинади. У «Диний хаётнинг содда тузилиши» асарида диний эътиқод шахсгагина хос хусусият бўлмасдан ижтимоий ходиса ҳамдир, деган фикрни илгари суради. Дюркгейн динга шахсни ижтимоийлашувига таъсир кўрсатувчи асосий омил сифатида қараб динни жамият аъзолари хулқини бир мезонга солиб турувчи андоза сифатида тарифлайди.
Диний эътиқодни ижтимоий-психология нуқтаий назарида тахлил этиш Францияда ҳозирги кунгача ҳам давом этиб келмоқда.
Макс Шиллер (немис олими) фикрича, дин психологияси инсон руҳиятига икки хил йўналишда таъсир этади: Моддий ва Маънавий.
Моддий- инсон ижтимоий мавжудот бўлиб, у бир ўзи ва ягона ҳолда яшай олмайди, балки бошқа ижтимоий мавжудотларнинг ва борлиқнинг ёрдами ва кўмаги билангина ҳаётини давом эттира олади. Шу жиҳатдан олиб қараганда у кенг миқёсда инсонлар билан алоҳида киришади. У алоқага киришаётганида муносабатлардаги асосий мезон-диний омиллар ҳисобланади. Бу нарса қисқагина ҳалол ва ҳаром деган категорияларда ифодаланади. Бу нарса эса диннинг инсон руҳиятидаги таъсирини белгиловчи асосдир.
Маънавий жиҳатдан дин психологиясининг инсоон руҳиятига таъсирини кўрадиган бўлсак, инсон фақатгина моддий жисмдан иборат эмас. У ўз жисмини сақлаб қолиш учун ейиш, ичиш каби нарсаларга муҳтождир. Ваҳоланки инсонда руҳ, қалб, виждон ва ҳиссиётлар каби маънавий нарсалар ҳам мавжуд. Жисм ўзига озуқа талаб қилгани каби, биз санаб ўтган мазкур маънавий нарсалар ҳам ўз озуқасини талаб қилади. Ушбу озуқаларнинг манбаи диний эътиқоддир. Бу эса дин психологияси деб аталади. Психология моддий нарсаларнинг камчилиги ва бузуқлиги ёки умуман жисмнинг таъминланмаслиги жисмнинг йўқ бўлиб кетишлиги ёки ўлимига сабаб бўлади. Худди шундай инсон руҳи диний тушунчалар билан озуқланмаса маънан қашшоқлашиб кетади.
Макс Шеллер фикрича, дин психологиясининг асосий вазифаси қуйидагича ифодаланади: Биринчидан инсонларга охират тушунчасини сингдириш. Чунки инсоннинг энг кўп ўйлантирадиган нарса ўлимдан кейинги ҳаёт ва йўқ бўлиб кетмаслик ҳодисасидир.
Иккинчидан Инсонлар ва дунёдаги нарсаларни яратувчининг ижоди ва уларни ҳурмат қилишни сингдиришдир. Псиҳолог Шеллернинг фикрига кўра дин психологияси дунёга нисбатан муносабатда инсонларни турли хил гуруҳларга бўлиб ташлайди. Шулардан масалан: Дунёни севадиганлар-чунки бу дунё охиратнинг экинзоридир. Яъни бу ерда нимани эксанг у ерда шуни ўрасан деган мақолга тўғри келади. Бу ёндашув кўпинча динга ишонувчиларнинг ёндашувидир. Дунёни ёмон кўрадиганлар-Аслида булар дунёни жуда ҳам яхши кўради. Лекин мол-мулк қўлларида бўлмагани учун бу нарса уларга нафрат беради. Бу тоифанинг ичида динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ҳам бўлиши мумкин.
Ва яна замонавий дин психологиясининг тарихий келиб чиқишидан ташқари унинг мазмун моҳияти ва иақсад вазифалари белгилаб берилган қуйидаги муҳим методикага тегишли бўлган мунозаларда ҳам нотўғри тарзда маълумотлар берилган. Ҳар ким бунинг ҳақиқати ҳақида ўйласа ё қабул қилади ёки уни инкор этади.
Ҳар қандай киши ижтимоий муҳитда яшар экан у бирон бир динга мансуб бўлади ёки динсиз бўлади. Ҳарқандай ҳолатда ҳам дин-шубҳасизки психологиянинг объекти бўлиб ккелган. Дин психологияси иймон келтирганлар, атеистлар (даҳрий, худосизлар) христианлар ва мусулмонлар томонидан амалий тарзда ўрганилиб келинган илмдир.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling