Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


-мавзу. Диний эътиқоднинг психологик асослари ва диний эътиқодни шаклланиш ҳусусиятлари


Download 0.85 Mb.
bet20/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

6-мавзу. Диний эътиқоднинг психологик асослари ва диний эътиқодни шаклланиш ҳусусиятлари

РЕЖА
1.Диний эътиқодлар ҳақидаги қарашлар


2.Диний эътиқодни шакилланиши
4.Моддиюнчиликда диний эътиқодга муносабат.

Барча динларда имон, эътиқод масаласи марказий ўринда туради.Зеро, борлиқдаги (табиат ва жамиятдаги) барча нарсалардан юксак турувчи мутлоқ Олий Кучнинг борлигига ишонмайдиган, унга эътиқод қилмайдиган дин ёки диндорнинг бўлиши мумкин эмас.


Имон, имонли сўзини эшитганимизда ёки ишлатганимизда аввало диний эътиқодга эга бўлган кишини тасаввур қиламиз.Кўпгина адабиётларда ҳам “вера-имон” тушунчаларини диндорларга нисбатан ишлатишади.
Рус тилида ”вера” тушунчаси “садоқат”,”ишонч”,”имон”,”эътиқод” маъносида ишлатилганлиги учун диндорларни ҳам атеистларни ҳам (нерелигиознал вера) эътиқодли деб қабул қилишади.
Бу китоблар:Забур ,Таврот,Инжил ва Қуръондир.Баъзи пайғамбарларга бир неча вароқдан иборат илоҳий хабарлар туширилган.
Аллоҳ ”Моида” сурасида: ”Мен сизларга ислом динини мукаммал дин қилиб бердим” деган.
Исломда имон. ”Ислом”-луғавий маъноси ихлос, сулҳ, келишув маъноларини беради.
Имон инсонда туғма бўладими ёки кейин шаклланадими деган саволга жавоблар ҳам хил:
1.Туғма.Маълум даврда у туғёнга келади.Шунда инсонимон амалларини бажаришга киришиши керак.Акс ҳолда у сўниб қолиши ва қайта туғёнга келиши ёки келмаслиги мумкин.
Имон –эътиқод, тақво,таъвозе- нима иш қилмоқчи бўлса, у ақл Билан диққат дилан қилиши зарур.
Қуръон ўқилса, солиҳ амалларни бажрса, қалб юмшайди.
ИМОН Имом ал-Бухорий сабоқлари 3-сон 167 ва 168 б.2006 й.
Имон ҳақида ҳам хар-хил қарашлар, баҳслар бор.Имон 2 нарса: Қалбий тасдиқ ва аъзоларнинг харакати (амаллар) бўлиши керак.Лекин унинг энг катта қисми-қалб тасдиғидан иборат бўлади.
Агар одам ўз амалини тарк этса, у кофир бўладими? ёки имонсиз бўладими?
Имом Шофиъи ”Имон асли иқрор ва эътиқоддир.Амал, бу имоннинг самараси, оқибати(меваси)дир” баъзи ўринларда бир нарсанинг исми, моҳияти мажозий маънода оқибатларга кўчирилади.Масалан, олма мевасига олма дарахтининг номи берилган...
Шу маънода амалга имон, деб ном берилган.
“Оқибатлар ўтиб кетса ҳам,нарса ва моҳият қолади.” Шариатда имон дарахтга ўхшатилади ва у 70 ва Яна бир неча япроқлардан иборат дейилади.Масалан, дарахтда бир неча шох ва барглар, мева, гул бўлади.Шу шохдан,мевадан бир нечтаси олиб ташланса, дарахт бир бўлагидан ажралади холос.Дарахт бутунлай йўқ бўлиб кетмайди.Ҳудди шунга ўхшаб амалларнинг айримлари, хатто амалнинг ўзи тўхтаса ҳам имон-эътиқод йўқ бўлмайди.Шохлари кесилган дарахт ноқис дарахт дейилади.Агар илдизи билан суғуриб олинса, у бутунлай йўқолади.
Лекин баъзи қарашларда кимки амални (меҳнатни ) тарк этса, у имонни йўқотади, дейилади.Уларнинг фикрича, заруратдан мақсад,жузъийлик аъмол учун зарурдир.Аъмолни рад этадиган бўлса,бутунлик жиҳатидан имон мавжуд эмас.
Шунинг Билан бирга, хос (бутун) қисмнинг йўқлиги боис хайрли ишларни тартиб билан қилиш керак эмас, дейиш ҳам хатодир.Аллоҳ Таоло бундай бандани мўъмин деб ҳукм чиқармайди.Чунки мўъминлик тақдир қилинган сифатлардандир.Чунончи, Аллоҳ Таоло имоннинг барча бўлаги (парчаси) мавжуд бўлмаганда ҳам, имкон қадар хайрли ишларни амалга оширган бандаларни хуш кўради.
Муҳаммад (с.а.в.) имонни 2 хилга бўлганлар.1 си, дунёвий аҳкомлар (амалларни) идора этадиган имон.2 си нажот излаш даражаларидан иборат бўлган охират аҳкомларини идора этадиган имон.
Имон ва эътиқод тушунчаси бир-бирига яқин маънода бўлса ҳам улар ўртасида нозик тафовутлар бор.
Имон –арабча “ишонч,эътиқод” маъноларини бериб, ислом динида Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига пайғамбарларига, қиёмат кунига, тақдир ва ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш киради.Яъни тил билан иқрор бўлиб, дил билан тадиқлашдир.Бу “имони муфассал” яъни имоннинг тўлиқ таъбири дейилади.
Исломда имон тушунчаси энг асосий ва шунинг Билан бирга баҳсли масала ҳисобланади... . Кундалик муомалада анча кенг-ҳалоллик,виждонлилик, поклик маъноларида қўлланилади.
Эътиқод тушунчаси диний маънода, Аллоҳнинг каломи ҳақиқий эканлигига астойдил ишониш, боғланиш ва унга амал қилиш тушунилади. Шу маънода айрим тадқиқотчилар эътиқодни имондан кенгроқ деб тафсирлайдилар.Сабаби,имон фақат ишонишни билдирса, эътиқод эса унга қаттиқ боғланишни,амал қилишни англатади.Лекин улар ҳар иккаласи ҳам аслида бир томонга йўналган бўлади.
Имон- қалбдаги комил эътиқод ва аъзолар Билан қилинаётган амаллардан ташкил топади.
Имон-тоат ибодат ила зиёда бўлса, маъсият Билан ноқис бўлади.
Дин психологияси фанида диний эътиқод мазмунига Худо, диний онг, руҳ, савоб,гуноҳ, жаннат, дўзаҳ каби диний категорияларни шунингдек, ибодат, тавба-тазарру, вақтида турли диний амалларни бажариш жараёнида диндор кечирадиган хиссий ҳолатлар киритилган.
Исломда истиғфор Аллоҳга қилинади.Исломда Аллоҳ буюрган нарсаларга нисбатан гуноҳ қилинган бўлса, истиғфор айтилса Аллоҳ кечиради.Аллоҳ кечирдимикан, ибодатимни қабул қилдимикан деб иккиланиш??? Лекин бошқа инсонларга нисбатан қилинган адолатсизлик, зулумни жабрланувчининг ўзи кечирмагунча Аллоҳ ҳам кечирмайди.
Имон-эътиқод таҳлили унинг вужудга келиши ва намоён бўлиши кўп қиррали ҳусусиятларига эга эканлигини кўрсатади.Масалан, унинг нимага йўналганлигига қараб, яъни реал борлиққа мавжудликками ёки илюзияли нарсаларгами фарқлаш мумкин.Масалан, Хиндларда кўп худолик мавжуд.Хар бир воқеликни сув ҳаво бошқариб турувчи ўз худолари бор.Шунингдек этиқоднинг таъсир этувчи шахснинг руҳий ҳолатлари, кечирмаларига қараб унинг намоён бўлиш динамикаси, интенсивлиги фарқланади.
Имоннинг кишилар қалбида урнашиб уларни ҳаракатга солиши учун маълум вақт зарурлигини унитмаслиги керак.
Насроний дини ва унинг уламолари диний эътиқодни “илоҳий неъмат” (дарбожий) деб қарайдилар.Исломда ҳам дин инсоннинг асли табиатдаги бор Аллоҳ берган нарса деб таъкидланади.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ”Имон” китобида:
“...диндорлик барча башариятнинг умумий сифати бўлиб унда қадимгилар ҳам, ҳозиргилар ҳам баробардир.”
Дарҳақиқат ҳеч бир халқ динсиз эмас.Ибтидоий давр одамларида ҳам диний эътиқод пок равишда бўлган.Кейинчалик эса илмсизлик асосида турли афсоналар,удумлар аралашиб, тўғри йўлда адашиш, кўп худолик, хар-хил санамларга сиғиниш бошланган.
“Юнус“ сурасининг 19-оятида “Одамлар ягона уммат (бир динда)эдилар.Сўнгра турли хил бўлиб кетдилар.Агар Роббингиздан (қиёматгача қўйиб бериш ҳақида)сўз бўлмаганда, тортишаётган нарсалари ҳақида ҳукм қилинган бўлур эди”.
Ҳозирги динларда эътиқод нимага йўналтирилганлигига, нимага сиғинаётганлигига қараб фарқланиш бор холос.Антропология (инсон ирқи) дин тарихи билан шуғулланган олимларнинг деярли барчаси инсоният тарихининг барча даврларида ҳам одамлар худога (яратувчи-холиққа) ишонганликларини исботлаб берганлар.
“Рум” сурасининг 30-оятида :
“Бас,(эй,Муҳаммад ), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (исломда) тутинг!” Аллоҳ инсонларни шунга мослаб яратган.Аллоҳнинг яратганларини ўзгартириб бўлмайди.Энг тўғри дин шудир.
Лекин кўп одамлар билмаслар дейилади.
Ушбу ояти каримада ҳар бир инсон боласи табиатида диний эътиқод борлиги таъкидланаяпти.Ҳадиси шарифда айтилишича, ”Ҳар бир бола диндор табиатли бўлиб туғилади, лекин унинг ота –онаси тарбия орқали яхудий, масийхий ёки мажусий қилиб қўяди.”
Лекин инсонлар ўзларида диндорлик табиати борлигини онгли равишда тушуниб етавермайдилар.Оғир вазиятга, қийинчиликка тушиб қолганда, беихтиёр Худога мурожаат қилиб ёрдам сўрай бошлайдилар.
“Рум” сурасида: “Қачон (динсиз) одамларга бирон зиён етса, Парвардигорларига қайтиб, унга илтижо қилурлар.”дейилади.Бу нарса инсон табиатида диндорлик борлигига далилдир яъни ўзи англамаган ҳолатда Аллоҳдан нажот сўрай бошлайди.Масалан, кемада кетяпсиз, тўфон бошланди.Ҳалокат аниқ бўлиб қолди.Барча-барча одамлар нажотни Аллоҳдан сўрай бошлайди.Психологияда ҳам онгсизлик, шуурсизлик ҳолатда айтилган бир сўз, бирор ҳаракат инсоннинг ҳақиқий табиатини кўрса дейилади.
Исломда ҳам имон эътиқод инсон фитратида мавжуд бўлади деб айтилади, лекин у маълум заминда жамият ва гуруҳда ривожлаиб боради ва намоён бўлади.Бу ҳақда Қуръони Карим, ҳадиси шарифларда баён қилинган.Мухолифлар эса диний эътиқодларни ижтимои ҳодиса сифатида қарашади.Индивид жамиятдан ташқари туриб қолса, у шахс сифатида шаклланмайди, демак унда ҳеч қандай диний эътиқодлар намоён бўлмайди деб кўрсатишади.Бир қарашда бу фикр тўғрига ўхшайди.Ҳар бир уруғда, данакда агар укеракли шароитга тушиб қолса дарахт бўлиб униб чиқиш, мева бериш программаси мавжуд.
Лекин уруғнинг униб чиқиши учун муайян шарт-шароит-намлик, иссиқлик, ёруғликзарур.Агар шу шароитлардан бирортаси бўлмаса уруғ униб чиқмайди. Уруғнинг униб чиқмаслиги унинг мавжуд эмаслигини билдирмайди.Ҳудди шунга ўхшаш диний эътиқодлар кечинмаларининг шаклланиши ва намоён бўлиши учун жамиятда шарт-шароит керак.
Бола қайси оила муҳитида тарбияланса, шунга мос равишда диний эътиқодлар ҳам шаклланади ва намоён бўлади.Ота-она насроний бўлса, болада ҳам насронийлик ҳусусиятлар шаклланади.
Атеистик адабиётларда диний эътиқодларни ғайри табиий кучларга, ҳодисаларга ишониш билан боғлайдилар.Нима учун ғайритабиий?? Чунки бизнинг 5 хил сезги аъзоларимиз табиатда мавжуд бўлган физик нарсаларни қабул қилишга ва акс эттиришга мослашган.
Руҳ ва руҳий ҳодисалар,Аллоҳ ва илоҳий нарсалар метофизик (номоддий) бўлганлиги учун уларни сезги аъзоларимиз Билан эмас, қалб кўзи, ақл кучи, имон-эътиқоди Билан акс эттирамиз.Шунинг учун моддиюнчилар уларни ғайритабиий куч ва ҳодисалар, деб талқин этадилар.
Русларда ”6-туйғу”-(шестое чувство) деган ибора бор... .
Нур ёрдамида, кўз орқали моддий нарсаларни кўряпмиз, имон нури ёрдамида қалб кўзи Билан метофизик нарса ва ҳодисаларни кўрамиз.
Ҳадисда у дунёда сизларга Аллоҳни кўриш учун бошқа кўз берилади, дейилган... . Бу қандай бўлади?... илми ғайбдир.
Атеистлар ва идиалистик фалсафий адабиётларда ўлим дахшатларига кўп этибор берилади ваш у йўл билан одамларни қўрқитиб, уларда диний эътиқодлар шакллантирилади, деб айб қўйишади.
Бу бемаъни қараш албатта.Исломда аксинча, ҳақиқий диндор мўъмин ўлимни доимо бўйнига олиб, унга руҳий жиҳатдан тайёрланиб юради.Бу қўрқув натижасида эмас, онгли равишда бўлиб бу дунёнинг фонийлиги-ўткинчилиги, ҳақиқий Дуне ўлимдан кейин келишига ишониш натижасидир.Шунинг учун атеистларнинг ўлимдан қўрқув одамларни диний эътиқодга Аллоҳга етаклайди, деган фикрида асос йўқ.Аксинча, ўлимдан кейинги ҳаётга ишониш одамларни,Аллоҳни танишга, эътиқод қилишга олиб келади.
Албатта, ўлимдан қўрқиш инсонлар табиатида ”сақланиш инстинкти” сифатида намоён бўлади.Лекин бу қўрқув ижтимоий характерга эга бўлиши ҳам мумкин.Ўта ҳудбин, ўзини яхши кўрувчи, ўз “мен”ни барча нарсалардан юқори қўювчи шахслар, мол-дунёси кўп одамлар кўпроқ ўлимдан қўрқади. Лекин бу қўрқув уларни диний эътиқодларни қабул қилиб, Аллоҳга илтижо қилишга олиб келмайдику?!
Моддиюнчиларнинг инсонга ҳаёт бир марта берилади.Шунинг учун бу дунёда ўйнаб қолиш керак.У дунёда ҳеч қандай тирилиш бу дунёда қилинган аҳлоқсизликлар учун савол-жавоб қилиш йўқ, деган ақидаси турли аҳлоқсизликлар, маънавиятсизликларни ривожланишига олиб киради.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling