Онг ва онгсизлик
Download 32.22 Kb.
|
Онг ва онгсизлик режа-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар: Психика, рецепторлар, аффектор, эффекторлар, нерв системаси 4.1. Психика ҳақида тушунча
Онг ва онгсизлик режа ОНГ ВА ОНГСИЗЛИК РЕЖА: 4.1. Психика ҳақида тушунча 4.2. Нерв системасининг тўзилиши 4.3. Онгнинг структураси 4.4. Онг ва онгсизлик ҳолатлари Таянч сўз ва иборалар: Психика, рецепторлар, аффектор, эффекторлар, нерв системаси 4.1. Психика ҳақида тушунча Психика миянинг хусусиятидир. Сезги, фикр, онг махсус тарзда ташкил топган материянинг олий махсулидир. Организмнинг психик фаолияти тананинг кўп сонли махсус аъзолари воситасида амалга оширилади. Улардан баъзи бирлари таассуротларни қабул қилса, бошқаси уларни сигналларга айлантиради, хатти-харакат режасини тўзади унинг ижросини назорат қилади, учинчи бири хили хатти-харакатга куч ғайрат ва шиддат бағишлайди, тўртинчи хили мушакларни харакатга келтиради ва хакозо. Ана шу мураккаб ишнинг ҳаммаси организмнинг ташқи муҳитга фаол мувофиқлашувини ҳаётий вазифалрини ҳал этилиши таъминлайди. Органик дунёнинг амёблардан то одамга қадар ўзоқ давом этган эволюстияси давомида хулқ-атвор хатти-харакатларнинг физиологик механизмлари тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб шулар туфайли организм муҳит ўзгаришларига тез реаксия қила оладиган ва мослашувчан бўла борди. Бир ҳужайрали, масалан амёба каби организм на овқатни идрок этиш учун, на уни излаш учун, на уни ҳазм қилиш учун ҳеч қандай ихтисослашаган аъзоларга эга эмас. Ёлғиз биттагина ҳужайранинг ўзи ҳам сезувчи, ҳам харакатланувчи ҳам овқат ҳазм қилувчи аъзо бўлса керак. Кўриниб турибдики амёбанинг ҳаёт кечириш имкониятлари, унинг овқат қидириб топиш, ўз ҳаётини сақлаб қолиш қобилияти ўта чеклангандир. Юксак тараққий этган ҳайвонларда аъзоларининг ихтисослашуви, озуқани фарқлаш, хавф-хатарни жуда тез аниқ сезиш имкнини беради. Ихтисослашувчнинг якка-ю ягона функстияси сигналларни идрок этишдан иборат хужайраларнинг пайдо бўлишида ўз ифодасини топади. Бу ҳужайралар ресепторлар (ташқи муҳитнинг таъсирини қабул қилувчи аппарат) деб аталмиш ҳужайралар гуруҳини ташкил этади. Бошқа ҳужайралар мушак тўқималари ишини ёки турли хил безларнинг шира чиқаришини ўз зиммасига олади. Бундай ҳужжайралар эффекторлар дейилади. Аммо ҳаёт аъзолар ва функстиялар ўртасида ўзлуксиз алоқа бўлишини, харакатларнинг теварак-атрофдаги нарсалардан ва организмнинг ўзидан бўладиган сигналлар оқими билан келишилган бўлишини тақозо этаётган бир пайтда ихтисослашув аъзолари функстияларини бир-биридан ажратади. Бунга организмнинг асосий «бошқарув пулти» яхлит бир бутун нарса сифатида харакат қиладига марказий нерв системаси воситасида эришилади. Download 32.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling