Онг ва онгсизлик


 Онг ва онгсизлик ҳолатлари


Download 32.22 Kb.
bet4/4
Sana04.11.2023
Hajmi32.22 Kb.
#1745244
1   2   3   4
Bog'liq
Онг ва онгсизлик режа-fayllar.org

4.4. Онг ва онгсизлик ҳолатлари 
Онгнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча ўзига хос хусусиятлари
шаклланиши ва намоён бўлишининг муқаррар шарти ҳисобланади. Нутқ
фаолияти жараёнида одам билим ҳосил қилади, киши дунёга келгунга
қадар унинг учун инсоният яратиб берган, тилда мустаҳкамлаб, унга
етказган инсон тафаккури бойликлари билан ўз ҳаётини бойитади.Тил
алоҳида объектив системаки, унда ижтимоий-тарихий тажриба ёки ижтимоий
онг акс этгандир. Конкрет одам томонидан ўзлаштирилар экан, тил маълум
бир маънода унинг реал онги бўлибқолади. Тил-амалий, ҳақиқий онгдир,
бошқалар учун ҳам мавжуд бўлган онгдир.
«Онг» тушунчаси психологияда, психиатрияда ва бошқа фанларда унинг
юқорида келтирилган асосий таърифларга мос келадиган маънода
ишлатилади. Психиатрларни беморда онг бор ёки йўқлиги, ё бўлмаса
бўзилганлиги масалалари доим қизиқтиради, шу туфайли улар онг деганда
беморнинг ўз-ўзини қаердалиги тўғрисида ўз шаҳсий ҳолати ҳамда
харакатлари ҳақида ҳисоб Бера олиш имкониятларини тушунадилар. Онги
яхши сақланиб қолган одам мияга келаётган Янги ахборотга ўзидаги
мавжуд билимларни ҳисобга олган ҳолда баҳо беради. Ўзини теварак-
атрофдаги муҳитдан алоқада ажратиб, бош одамларга ва фаолият вазиятига
нисбатан таркиб топган маълумотлар асосида ўз ҳатти-харакатини идора
қилади.
Онг ижтимоий маҳсул бўлиб, фақат одамларга хосдир. Ҳайвонларда эса
онг бўлмайди.
Психиканинг қуйи даражаси онгсизликдан иборатдир.


Психиканинг қуйи даражаси онгсизликдан иборатдир.


Онгсизлик кишини ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таъсиротлар
билан боғлиқ психик жараёнлар, харакатлар ҳолатлар йиғиндисидир.
Психик ҳолат (бундан шу нарса равшанки психика тушунчаси «онг»,
«онгли» тушунчаларига қараганда кенроқдир) сифатидаги онгсизлик
воқеликни акс эттиришнинг шундай бир шакти ҳисобланадики, бунда
ҳаракат вақти ва ўрнини мўлжал қилиш яхлитлиги йўқолади, хатти-
ҳаракатнинг нутқ ёрдамида бошқарилиши бўзилади. Онгсизликда,
онглиликдан фарқли ўлароқ, киши ўзи бажараётган харакатларини
мақсадга мувофиқ тарзда назорат қила олмайди, уларнинг натижасини
баҳолай олиши ҳам амри маҳолдир.
Онгсизликка қуйидаги психик ҳодисаларни киритиш мумкин: уйқу
пайтида юз берадиган психик ҳодисалар (туш кўриш: сезилмайдиган, лекин
ҳақиқатдан ҳам таъсир кўрсатади, ўзгартувчиларга «субсенсор» ёки
«субсептив» жавоб реаксиялари олдинлари онгли ҳаракат бўлиб, лекин
такрорланавериб, автоматлашиб кетган ва шунга кўра эндиликда
англанмайдиган бўлиб қолган ҳаракатлар; фаолиятга ундовчи аммо мақсад
ҳиссидан англамайдиган айрим майллар ва ҳакозо. Онгсизлик ҳодисаларга
бемор кишининг психикасида рўй берадиган баъзи бир патологик
ҳодисаларни- алаҳлаш, кўзига йўқ нарсалар кўриниши ва шу кабиларни ҳам
қўшиш мумкин. Шуларга асосланиб, онгсизликни онгга қарама-қарши деб
ҳисоблаш, уни ҳайвонлар психикасига тенглаштириш нотўғри бўлур эди.
Онгсизлик-бу кишининг худди онг каби ўзига хос психик
қиёфасидирки, у киши миясида борлиқнинг етарли даражада бир хил
бўлмаган, қисман акси тарзида инсон ҳаётининг ижтимоий шарт-
шароитлари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган.
Психиканинг мияга нисбатан муносабатини психиканинг теварак-
атрофдаги муҳитга ҳамда психик фаолиятга муносабати (булар психик
мослаштириш, программалаштириш ва бошқариш ёрдамида амалга
оширилди) сифтаида бундан кейинги ўрганиш психиканинг ривожланиши
проблемасига мурожаат қилиш заруратини туғдиради. Психик акс
эттириш қандай пайдо бўлганини, ривожланганини, эволюсия
пиллапоясининг турли босқичларида қандай ўзгариб борганини, киши онги
қандай пайдо бўлгани ва шаклланганини тушуниб олганидагина
психиканинг энг муҳим қонуниятларни очиб бери шва жиддий психик
фактларни аниқлаш мумкин бўлади.
Назорат учун саволлар. 

1. Психика ҳақида тушунча


2. Нерв системасининг тузилиши
3. Онгнинг структураси
4. Онг ва онгсизлик ҳолатлари

http://fayllar.org



Download 32.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling