Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet16/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Дин илмин билмоқ шариат бўлур.
Унга амал қилсанг тариқат бўлур.
Сидқ ила боғласанг илму амални
Ҳак ризосила ҳақиқат бўлур
Насимий
Тасаввуфда маънавий устознинг мақоми юқори бўлган. Суфий пиру муршид, шайх раҳбарлигидагина суфийлик назарияси ва амалиётини эгаллаши мумкин бўлган. Акс ҳолда суфий (мурид) соғлиғи ва ақлхушини йўқотиши мумкин бўлган.
Тасаввуф тариқатлари шариат аҳкомларини тўкис эътироф этган ҳолда мусулмонларнинг ахлоқий фазилатларини мукаммаллаштиришга хизмат қилувчи таълим-тарбия мажмуи бўлиши даркор. Бу ҳақда Аҳдам Яссавий ҳазратлари бундай демишлар:
Тариқатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб имонини олар эмиш,
Ушбу йўлни пирсиз даъво қилганларни,
Сарсон бўлиб аро йўлда қолар эмиш.


Тариқатга сиёсатли муршид керак,
Ул муршидга эътиқодлиғ мурид керак.
Хизмат қилиб пир ризосин топмоқ керак,
Мундоқ ошиқ Ҳакдин улуш олур эмиш.1
Йирик суфий устозларни валий, деб аташган, таълим жараёни ҳам узоқ вақтни-бир неча ўн йилликларни олиши мумкин бўлган. 13 асрлар бошларида тасаввуф таълимотлари ривожланиб бир қанча тариқат (сулук)лар вужудга кела бошлади. Боғдодда Сухравардия, Қодирия тариқатлари шаклланди. 12-14 асрларда Марказий Осиё ва Хуросонда Кубровия, яссавия ва Нақшбандия тариқотлари вужудга келди.
Мовлоно Румий айтганларидек, инсоннинг ичи ҳуррият оламидир. Аллоҳга бўлган муҳаббат, шавқ ва ишқ ботинда-қалбда туғилади ва камол топади. Қалб гавҳари қанча пок ва саришта бўлса, Аллоҳ тажаллуси ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Шу ўринда шариат ва тариқатда маълум тафовутларни кўришимиз мумкин.
Шариат-диннинг амалий қисми бўлиб, у тоат ибодалар орқали зухр бўлади.
Тариқат эса руҳий ва маънавий тарбияни ўз ичига олиб, қалбда Аллоҳга бўлган ишқни оловлантириш орқали Зуҳр бўлади. Ҳар иккисининг қўшилиши Дин деб аталади.
Нажмиддин Кубро уларни қуйидагича қиёслайди: “Шариат бамисоли кема, тариқат эса денгиз, ҳақиқат денгиз қаъридаги инжу. Ким инжуни қўлга киритмоқ истаса, кемага минар, денгизда сузар”.2
Тариқат (арабча-йўл, усул) – суфийликка хос тушунча бўлиб, асосан суфийликнинг муайян йўналишларини, тармоғини англатади. Тариқат суфийлари олдига қўйилган талаблар, хилма-хил руҳий-жисмоний ҳатти-ҳаракат, амаллар мажмуасини ўз ичига олади. Дастлабки, қадмдаёқсуфий (мурид) тирикчилик ташвишларидан воз кечиши, ўз ихтиёрини пир-муришид (эшон)га топширади. Ундан кейин суфий яна бир қанча мураккаб босқичлардан ўтади. У доимо камбағалликдан яшаш ҳар нарсани Аллоҳга солиш (таваккул), тарки дунё қилиш (Зуҳд), Аллоҳни севиш, унга интилиши (муҳаббат, шавқ) даркор.
Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистонда асосан тўрт йирик тариқат-Яссавия, Кубровия, Нақшбандия ва Қадирияга эътиқод қилишади. Бу сулуклар бир неча асрлардан бери мамалакатизим маънавий-маърифий ҳаётида беназир тарбиявий мактаб вазифасини бажариб келишяпти. Бу тариқатларнинг намоёндалари ислом дунёсида машҳур авлиё зотлар ҳисобланишади. Шу тариқатлардан иккитаси бизнинг Қутлуғ заминдан чиққан буюк пири комиллар номи билан боғланади.
Жунайд Бағдодийдан анъана бўлиб келган Қадрия тариқати Нақшбандия билан бир қаторда Турон заминда жорий бўла бошлади: Айниқса, Хожа Ахрор валий мактабидан етишиб чиққан пирлари Фарғона водийсида фаол иш олиб боришди.
Бобур Мирзонинг илм-ижоддаги устозлари Қодирия ва Нақшбандия тариқати пирларидан бўлишган. Кейинчалик Шайбонийлар даврида ҳам Қодирия водийда кенг тарқала бошлаган.
18 асрдан бошлаб водийда Қодирия ва Нақшбанд тариқати адабиёти вужудга келиб, унинг йирик вакили Хўжаназар Ҳувайдо ва унинг авлодлари водий маънавий ҳаёти чуқур из қолдиришган. Қўқонхонларининг пирлари, шахулисломлари Қодирия ва Нақшбандия сулукига мансуб бўлишган.
Қодирия тариқатининг асосчиси Шайх Саййид Абдулқодир Гилоний (ёки Жилоний) ҳисобланади. Ғавсул Аъзам унвонлари билан халқ ичида машҳурдир. Эроннинг Гилон шаҳрида милодий 1077-1166 йиллари яшаб ўтганлар.
Жисми ва руҳи Аллоҳ маърифати ила лиммолим тўлиб, комил валий бўлиб етишганлар. Кароматлари Зоҳир, дуолари ижобат бўлиб, бемор, руҳан йўлдан озган, дунё фирибига алданиб қолган инсонларни даволаб, тўғри йўл кўрсатиб, юксак ҳурматга сазовар бўлганлар. Бу жамоанинг ижтимоий таркиби турли касб эгаларидан иборат бўлиб, жамоа билан овоз чиқармай ва баланд овозда умумий зикр тушишган. Бу тариқатнинг асосий шиори машғуллик ила фориғлик, яъни дунё иши билан машхул бўлиб, дунё парастликдан фориз туришлик. Бу даврда кўпгина Зоҳидлар дунёпарастларнинг бадкирдорлиги, шаҳватпарастлик ва ҳиёнатларини кўриб, ёмонликлардан зада бўлиб, тарки дунё қилиш билан иймонни асрашга киришдилар. Ғавсул аъзам ҳазратларит эса дунё билан ўртача машғул бўлиш, кўнгилни дунё ҳирсидан фориғ тутиш орқали, иймонни пок сақлаб, Аллоҳ таоло даргоҳига ёруғ юз билан бориш мумкин деб ҳисоблар эди. Бировга сўзи ва қўли, моддий неъмати билан ёрдам бериб, бундан ҳузур-ҳаловат топиш, савоб умид қилиш ҳам машғуллик ила фориғлик ҳисобланади.1
Ул Ҳазрат очиқ юзли, ширин сўзли, саҳий қалб соҳиби бўлганлар. Ожизларга шафқат кўргазиб, кексаларни иззат-ҳурмат қилар, ёшларга улардан аввал салом берар эдилар. Айни маҳалда бой ва амалдорларга тавозе қилмас, улар таомини емас, қаттиқ гаплар билан насиҳатлар қилган.
Ҳазрат Гилоний “Увайсидир”, яъни Муҳаммад Мустафо саллоллоҳи алайҳи ва салламнинг руҳонийларидан тарбия топганлар. Бу ўринда руҳониятдан тарбият топиш тартиби ҳақида зикр қилсак. Ҳар бир Пайғамбарни Аллоҳнинг изни билан бир улуғ фаришта тарбият қилади. Ҳар бир авлиёни бир пайғамбар руҳи тарбият қилади. Ҳар бир Уламони бир авлиё руҳи тарбият қилади. Ҳар бир солиҳ бандан бир уламо ёки ўз аждодидан бир азиз, зот руҳи тарбият қилади.
12 аср олағида Арабистон, Хуросон ва Марказий Осиёда бир неча сулуклар вужудга келиб, айниқса, Бухорода Ҳожа Юсуф Ҳамадоний мактаби етакчи сулук сифатида ажралиб турди. Юсуф Хамадоний 1048-йили Эроннинг Ҳамадон шаҳрида туғилди. Боғдод, Дамашқ каби илм-маърифат марказларида таҳсил олиб, етук уламо сифатида Исфаҳон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида
Ҳамадоний кейинчалик хожагон-Нақшбандия тариқатининг бош шиорларга айланган тўрт қоидаларини ишлаб чиққанлар.1 Улардан тўрт халифа улуғ пир бўлиб етишдилар. Булар: Ҳожа Абдуллоҳ Барқий Хоразмий, Хожа Ҳасан Андоқий Бухорий, Хожа Аҳмад Яссавий, Ҳожа Абдуҳолик Ғиждувоний бўлиб, улар устозларидан сўнг муридлар тарбияси билан шуғулланадилар.
Ҳожа Абдуҳолик, Ғиждувоний 1103 йили Ғиждувонда таваллуд топган бўлиб, хлжагон-нақшбандия тариқатининг асосчиларидан бири бўлганлар.
Таълимни ул зот Хизр алайҳиссалом ва Ҳожа Юсуф Рамадонийдан ўрганганлар. Бутун умрларини Аллоҳ йўлига бағишлаб, фарз ва суннат амалларини мукаммал бажариб келдилар Устозлари Юсуф Ҳамадонийнинг суфийлик таълимотини зикри хуфия (фикрий Зикр) билан бойитдилар. Кейинчалик Нақшбандия тариқати деб номланган таълимотнинг ўн битта қоидасидан саккизтасини ишлаб чиққанлар. Бу рашҳа (қоида)лар ҳар нафасни зое кетмазмаслик, ҳар қадамни тўғри босиш, ҳар бир ишда Аллоҳни ёрдам чиқармаслик, тилдан қўймаслик, ниятда мустаҳкам бўлиш, азизларни хизматидабўлиш кабилардилар. Бу суфийлик таълимоти психологик нуқатиназардан инсоннинг ички руҳий Заҳираларини ишга тушириш орқали, ўз-ўзини соғломлаштириш, назорат қилиш, бошқаришга эришиш билан руҳий қувватнинг ошувини таъминлаб, шахснинг ички кечинмаларини эзгулик томон ўзгартиришга хизмат қилади.
Хожа Аблуҳолик, Ғиждувоний “Рисолаи соҳибия”, “Рисолаи шайх-ушшуюк Ҳазрати Абу Юсуф Ҳамадоний”, “Мақомати Хожа Ҳамадоний”, “Рисолайи соҳибия” каби асарлар битганлар. “Васиятнома” асарлари Тошкентда 1993 йили чоп этилди. 2003 йили таваллудларининг 900 йиллиги муносабати билан Ғиждувон шаҳридаги ёдгорлик мажмуи қайта таъмирланди.
Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, ўлкамизда шаклланиб, мусулмон оламида машҳур бўлган хожагон ва нақшбандия, Яссавийлик ва Кубровия тариқатлари файласуфлари, адабиётшунослар ва дин тарихи мутахассислари томонидан бир мунча тадқиқ қилинган. Руҳ қалб илми ҳисобланган тасаввуф ва унинг турли мактаблари психолотлар томонидан, деярли ўрганилмасдан келинаётган эди. Қувонарли томони бу соҳада бир мунча жонланиш бошланди. Бухоролик психолог олим Убайдулло Қосимов, 2002 йили “Ҳожа Абдуҳолик Ғиждувоний” номли рисола ёзиб, унда Ҳожагон тариқати рашҳалари (қоидалари)нинг психологик жиҳатларини таҳлил қилиб чиққан. Комил инсон муаммоси, унинг камолоти даражалари, руҳий ҳолатлари, онг ва онг ости жараёнларини талқин қилган. 2003 йили эса, “Ҳожа Абдуҳолик Ғиждувоний Хуфия зикри” рисола чоп этилди. Мазкур рисолада У. Қосимов, Ғиждувоний Ҳожагон (Нақшбандия) таълимотида амалга киритилган хуфя зикрининг ижтимоий психологик таҳлилини, шахс фаоллигининг ички захиравий манбалари ҳақидаги фикрларни берган.
2004 йили “Комил инсоннинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (А. Ғиждувоний таълимоти асосида) мавзусида психологик фанлари номзоди илмий даражасини муваффақиятли ёқлади.1
Яна бир тадқиқотчи Матлуба Холназарова ҳам Бохоуддин Нақшбанд Ҳазратларининг бой илмий-маънавий меросларини психолог мутахассис сифатида тадқиқ этишга киришиб, 2009 йили “Бахоуддин Балогардон таълимоти” номли рисола чоп этди.2
Нақшбандийлик-тасаввуф тариқатларидан бири бўлиб, унинг асосчиси ҳазрат Бахоуддин Нақшбанд (Балогардон) ҳисобланади. 1918 йили Бухоро шаҳри яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида таваллуд топганлар. Нақшбанлик таълимотининг асосида “Кўнгил Худода бўлсин-у, қўл ишда бўлсин” (“дил ба Ёру, даст ба кор”) шиори ётади. Унга кўра дунё ишлари билан, Худони унитиб қўйма. Қалбда Аллоҳ бўлганда, касбкорни ташлаб қўйма, деган ҳаётий ғоя устивор бўлагани учун бошқа оқимлардан халқчиллиги билан ажралиб туради. Бу билан тасаввуфда илгари бўлган қаттиқ қоидаларни юмшатиб кундалик турмушга яқинлаштирди. Натижада Нақшбандийлик тариқати аҳоли ўртасида кенг ёйилиб, силсиласи изчил давом этиб келаётган таълимотдир. 15-асрда Хожа Ахрор Валий ҳазратлари бу тариқатнинг йирик раҳнамоси бўлиб турдилар. Нақшбандийлик Турон Заминдан ташқари Кичик Осиё, Кавказ, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон каби мамлакатларга кенг ёйилган.
Аллоҳни ички овози билан зикр қилиш (зикри хуфя) бу тариқатни бошқа сулуклардан ажратиб туради. Шунингдек, Ҳаққа етишиш учун халқ билан бирга бўлиб турли номатлуб, ношарий иллатлардан халос бўлиш, руҳий жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш, дунёвий ишларни бажариш ва ибодатлар қилишни тарғиб қилади. Зеро, инсоннинг ижтимоий фаоллиги фақат ўзи учун наф келтириб қолмай, шунингдек жамият учун ҳам фойдалидир. Чунки ҳар бир шахс ижтимоий муносабатларнинг ҳам объекти ҳам субъекти сифатида жамият аъзолари билан бевосита фаолиятда бўлиб туради. Шунинг учун ҳар бир инсон яхши хулқ-атворларни аввало ўзида шакллантириши, намоён этиши, сўнгра бошқаларни унга даъват этиши мумкин ва бунга маънавий ҳуқуққа эга бўлади.
Абдуҳолиқ Ғиждувоний ва Бахоуддин Нақшбанд пир устозларнинг Хожагон ва Нақшбандийлик тариқатидаги муборак раҳша (қоида) ларнинг қисқача психологик таҳлилини кўриб чиқайлик.3
Ҳар бир раҳша муборак оят ва ҳадислар асосида яратилган бўлиб, бу унинг илмий ва илоҳийлигига далолатдир.

  1. “Хуш дар дам” (хуш-ақл, дам-нафас). Ичимиздан чиқаётган ҳар бир нафасдан огоҳ бўлиб, хушёрлик ва ҳузур бахшлик билан қилиш, Ҳаққа қилинаётган ибодатларда ҳам, дунёвий иш-ҳаракатларда ҳам ғафлат, иллатлар аралашмаслиги даркор. Бунда ички руҳий олам билан ташқи фаолиятни доимий назоратда бўлиши, уларнинг ўзаро уйғунлигини вужудга келтиради. Бу психологик уйғунлик эса инсонни истиробларга соладиган турли стресс ҳолат, руҳий безовталиклардан мосуво қилиб,ўз куч ва имкониятига ишонч, хотиржамлик каби фазилатларни шакллантиради. Албатта бу руҳий ҳолатларга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунда суфий диққатни бир нуқтага тўплаб, ҳаёлни келажакдан озод этиб, онгли назоратни ишга солиб, иродавий зўр бериш ва такрорий машқлар билан эришади.

  2. “Назар бар Қадам” (назар қадамда).

Бу қоида суфийни ҳар бир қадамидан, хатти-ҳаракатидан огоҳ бўлиши, Аллоҳга гуноҳкор бўлишига сабаб бўладиган йўлга қадам босмаслик, ўзини психологик жиҳатдан қаттиқ назорат остига олишни таққоза этади. Бу рашҳада ҳам диққат муҳим роль ўйнаб, диққатни бир нуқтага жамланиши, кўламининг кенгайиши баробарида ихтиёрий диққатни фаолият жараёнида муфовиқлашган ихтиёрий диққатга ўтиш содир бўлади. Бу қоида суфийнинг таўқи хатти-ҳаракатларини назорат қилиш баробарида, ҳар бир ишга маъсулият билан ёндошишни талаб этади.
“Назар бар қадам” қоидасига амал қилиш, мутассил кучли онгли назорат, такрорий машқланишлар орқали, назарни мақсад объектидан, қалб ҳаракатидан узмасдан, уни нуқсонлардан поклаш қалбни осойишта этади. Абдулҳолик Ғиждувоний мақтовга сазовор фикр ва амалларга эришиш учун қалб таҳоратини қилиб, уни чинакамига покиза этиш лозим, деб таълим берадилар. Бунинг маъноси шундан иборатки, кўзни номақбул, ҳаром нарсалар, ишларга қаратмаслик, тилни ёлғон, ғийбат, беҳуда сўзлашдан тийиш, қулоқни аҳлоқсиз сўзларни тинглашдан сақлаш, ҳар хил ғийбатларга нисбатан кар қилмоқ, қўлни нопок ҳаракатлардан ҳоли этиш учун ҳалол тутмоқ ва назарни номуносиб қадамдан ғофил қилмаслик керак.

  1. “Сафар дар Ватан” (ватан ичра сафар).

Бу шундай амалий ва мажозий сафарки, суфий ўз руҳий оламини “Сафар” қилиб, йўлида ўзидаги барча салбий иллатларни кўради, улардан мосуво бўлишни англайди. Бу руҳий сафарга инсон идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ва иродани сафарбар қилиш орқали эришади.
Бу рашҳа ўз моҳияти билан суфийнинг ички дунёсига сафарини англатсада, лекин унинг ички дунёсидаги камчиликлар бевосита бошқа одамлар билан мулоқот ва муносабатларда кўринади. Шунинг учун суфий тариқатнинг бу қоидасига амал қилиб ички дунёсига сафар қилар экан, ўзидаги нуқсон ва салбий хусусиятларини ўзгалар билан бўладиган муносабатлардаги ёмон оқибатларини англаб, уларни бартараф этишга ҳаракат қилади. Шунинг билан бирга тариқат қоидаси суфийга кўпроқ сафар қилишни ўз “ихтиросларининг ўткир найзаларини кўриш” ва “маънавий соғлиқ ва бойлтик орттириш” тавсия қилади. Дунёвий маънода англанадиган бўлса, олам сирларига етишиш, дунёни тушуниш ва комил инсон бўлмоқдир.

  1. “Хилват дар анжуман” (заҳиран ҳалқ билан ботинан Ҳақ билан).

Ҳалқ билан бўлиб, уларнинг дардларига шерик бўлиш Аллоҳ розилиги йўлида ҳалққа хизмат қилиш, фикру-зикри Ҳақда бўлиш, бу қоиданинг мазмунини ташкил этади. Зеро, инсон ўзида бошқаларга нисбатан олийжаноб шафқатли муносабатларни намоён қилмас экан, у Аллоҳни сева олмайди ва Ҳаққа қилган ибодати кўзбўямачиликдан иборат бўлади. Шуниг учун аввал ҳалққа, жамиятга фойда келтиришга ўрганиши, ундан кейингина ботинан Ҳақ билан бўлиб, покиза қалб ила ибодатга машғул бўлиш керак.
Бу даражага етишган суфий қалбида Аллоҳ ёди билан жилоланган шундай фазилатли хилват бўладики, уни ҳеч қандай сай-ҳаракатлар Аллоҳни ёдлашдан чалғита олмайди. Пирларнинг гувоҳлик беришича, Ҳақ зикри билан машғуллик шу даражага борадики, Зокир бозорга кирса, қалбдаги зикр кучидан у ҳеч қандай сўз ёки овозни эшитмайди. Ҳақни зикр қилиб тафаккурга чўмиш (медитация) мобайнида, қалбда илоҳий ҳис ва тасаввурлар мужассами боис, у трансцендентал (ҳайрат кашф) ҳолатга киришни осонлаштиради ва илоҳий нур билан бирлашишга имкон беради.

  1. Ёдкард-(ёдга олиш).

Тил ва дилни бир лаҳза бўлса ҳам Аллоҳ зикридан қолдирмай, Ҳақдан огоҳ бўлиб, уни зикр қилиш. Тариқатдаги бу қоида жараёни икки йўналишни, аввало, ботининг Аллоҳни хотирда тутиш ва уни қалбга муҳрлаш бўлса, иккинчи томондан зокир ҳаётий ҳаракатларини Аллоҳ талаб қилган пок муносабатлар асосида амалга оширишини назарда тутади. Моҳиятдан, “Дил ба ёру даст ба кор” .
“Ёдкард” да аввало Аллоҳнинг ягоналиги, буюклиги, поклиги, қодирлиги, олий муҳаббат манбаийлиги ва бошқа оразлу-карамларини англаш, уни узлуксиз ёдда сақлаш, уни улуғловчи калималарни зикр қилиш орқали, аввал онгли, кейин эса онг остилик ва онг шуурсизлик даражасида қалб зикрига эришиш талаб этилади. Буларнинг барчасига иродавий ҳаракатлар билан эришилади. Қуръоннинг “Раъд” сурасининг 28-оятида “Улар имкон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблари ором олур” дейилган.
“Ёдкард” қасидаси психологик нуқтаи-назаридан инсон учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ички психологик мувозанатни ҳосил қилади. Мувозанат эса, кишини хотиржам, эркин қилади. Оятга келтирилганидек, бундан қалб ором олади. Бу эса уни турли салбий таъсирлардан ҳимоя қилади.

  1. “Бозгашт” (қайтиш).

Аввал бошга, яъни Аллоҳга қайтишни билдиради. Зикр қилувчи зикрни такрорлаганда , унинг маълум саноқларида “Илаҳа ъ анга муқсуди ва ризақа матлуби”- “Менинг мақсадим Сенсан, Сенинг ризолигингни сўрайман”, дейди. Бу “Бозгашт” калимаси яхши ва ёмон фикрларни инсон хотирасидан кетгазиб, зикрни холис қилади. Зокир калималарни айтаётганда, мабодо чин дилдан айтмаётганини сезса ҳам, уни такрорлашни тарк этмаслиги лозим. Бора-бора у чин қалбдан чиқа бошлайди. Чунки, зикрда турли фикрларнинг халал бериши тафаккур ва кашф ( мукошафа) билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мақсад йўлида солик тин олиши, амалга оширган саъи-ҳаракатларини таҳлил қилиш, баҳолаш имкониятини, нуқсонлардан ҳоли бўлишликни таъминлайди. Психологик нуқтаи назардан эса саъй-ҳаракат чуқурроқ англаниши, қайтадан унга янги куч-қувват билан интилишларнинг туғилиш имкониятларини яратади. Шу боисдан бу калима мақсадга етишиш йўлидаги барча ҳаракатларнинг ҳуқуқий қувват манбаи ҳисобланади.

  1. Нигоҳдошт (сақлаш).

“Нигоҳдошт” нигоҳни маълум нарсага узоқ вақт кучни тўплаб туриш ва муайян бир вазифалар билан машғулликни англатади. Тасаввуфий мазмунда Аллоҳни унинг фазли-карамини ёдда сақлаб зикр қилиш ва бошқа нарсаларга чалғимасликни билдиради.
Мазкур қоида соликдан ички ботиний комилликка эришиш йўлида диққат ва иродавий ҳаракатлар билан ҳар бир номақбул фикр-ўйлардан халос бўлишини талаб қилади. Солик қалбдаги фикр ва тасаввурларни муроқаба (мушоҳада) қилиб ҳеч бўлмаганда бир-икки соат вақт орасида диққат ва тасаввурларни бошқа нарсаларга юбормаслиги, хотирани паришон.
Зикр жараёнида иродавий зўр бериш орқали диққат кўлами чуқурлашиб, кучи ва ихтиёрий диққатга кўчгач, зикр қилувчидан иродавий зўр беришлик талаб қилинмайди. Бу эса зикр қилувчини жисмоний чарчаши, руҳий толиқишининг олдини оладики, у бир неча соатлар давомида зикр ёки бошқа фаолият билан машғул бўлиш имкониятини беради. Психологик нуқтаи назардан бу хил “Мукошафа” ҳозирги фан тили билан айтганда медитация ҳолатига ўтиш учун шарт-шароитяратади. Зикрда барқарор туриш, “Нигоҳдошта” чуқурлашув бошқа руҳий жараёнларнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Хусусан, ҳаёл тасаввурлари вужудга келиши тўхтайди, хотира жараёни кескин даражада сусаяди. Бунинг оқибатида зохиднинг ташқи оламни идрок қилиш функцияси заифлашиб, вақт моҳиятини англаши деярли йўқолади. Бехудлик ҳолатида чексизликка ғарқ бўлиш ҳодисаси содир бўлиб, киши қалбида руҳий роҳатланиш, фарахбахшлик содир бўлади.
Нақшбандийлик тариқатининг йирик уламоларидан бири Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор валий ҳазратлари Хожагон тариқатидаги тўртта қоидасини шарҳлаб, уларни бир-бирига таққослаб қуйидагиларни айтади. “Ёдкард зикрда қаттиқ ҳаракат қилиш, “Бозгашт” Аллоҳга юзланиб, ҳар гал калима той йиба-“Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммаду Расуллоҳ”ни айтганда “Илаҳа анта мақсуди ва ризақа матлуби – Ё Раббий, менинг мақсудим Сенсан, сенинг ризолигингни сўрайман” дейишдир. “Нигоҳдошт” тил билан айтмай, дил орқали айтиш, “Ёдтошт”-“Нигоҳдошт” да мустаҳкам туришдир”.
Пиру муршидларимизнинг ўз таълимотларига ушбу қоидаларни киритишлари, ҳозирги замон психология фани назарияларига мос келиши, инсон диққат ва идрок хусусиятлари, иродавий актлар, хотира ва тафаккур жараёнлари, хаёл тасаввурларининг қонун- қоидаларидан яхши хабардор бўганликларини кўрсатади.

  1. “Ёддошт” (ёдда сақламоқ, хотирада сақлаш)

Ҳар лаҳза Аллоҳдан хабардор бўлиш Ҳақ таоллодни ёдда тутиш, психология фани қонуниятига кўра хотирада сақланаётган нарсанинг доимийлигини таъминлаш баробарида, унга нисбатан (Аллоҳга бўлган) муҳаббатни қалбда мустаҳкамлайди Нақшлаб қўяди.
Аллоҳ таолло. “Бас, Мени ёд эттингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман” дейди (“Бақара” сураси, 152-оят).
Ҳақ таоллони чуқур ҳурмат ва муҳаббат билан ёдда сақлаш, ўзининг ҳам ҳар доим Аллоҳ таолло назарида эканлигини билиш, инсонни нопок нарсалардан сақлайди. Ўз хатти-ҳаракатлари, ҳулқи ва муомалаларини назорат қилиб туришга ўрганадики, бу ҳулқ унинг учун доминант даражасига айланади.
“Ёддошт” қоидасида барқарор бўлган инсон қалби Аллоҳ нури билан зийнатланиб, номақбул нарсаларни қилиш у ёқда турсинде, хатто ундай фикрларнинг туғилишига ҳам йўл қўймайди, бундай шахс қаерда ва қандай шароитда нимани бажармасин, ёлғонга, нопокликка ўрин қолмайди. Чунки қалбга сингган олий туйғу ва талаблар бунга йўл қўймайди. Унинг ички руҳий олами ташқи хатти-ҳаракатларни бошқариб туриши баробарида, Зохирий ҳулқ-ҳаракатлар ҳам ботиниш нормаларига мослашади. Шахснинг ҳар бир ҳаракати унинг олийжаноб сифатига айланиб, уларнинг бажарилиш жараёнлари ҳам инсонга завқу-шавқ беради.

  1. Вуқуфий замон (замондан воқифлик) ҳар бир дақиқа вақтни ғанимат билиб, ундан унумли ва мақсадли фойдаланиш, вақтни қанчаси ҳайрли ва савоб ишлар билан ўтганлиги, қанчаси бекор ва самарасиз ўтганлигини сарҳ хисоб қилиб туриш огоҳ бўлиш қоидасидир. Инсон умри муайян вақтлар билан чекланганлиги билан англаган ҳолда, уни Аллоҳ зикри ва ижтимоий фойдали ишларга йўналтирилиши, Ҳақ таолло нематларига шукроналар келтириш, аксинча, Ғафлат билан ўтган бўлса, тавба-таъзарру қилиш-истеҳфор айтишдан иборатдир. Ривоят қилинишича, бир номозхон киши катта сой бўйида таҳорат олаётган экан, Таҳорат амалларининг ҳар бирини уч марта эмас, беш мартадан бажарибди, уни ҳаракатларини кузатиб турган бир уламо, “улов қилдингизда” деб афсус билдирибди. “Таҳсир сой тўла сув оқиб турибди, ундан уч мартадан олиб таҳорат қилдимми, беш мартадан олиб таҳорат қилдимми, бунинг нимаси улов?” деб сўрабди.

“Сув эмас, вақтингиз увол бўлди” деб жавоб берди, уламо. Шунинг учун вақтим кўп деб, уни беҳуда нарсаларга сарф қилмаслик, ғафлатда қолмаслик оқил ва хушёр мўминнинг фазилатидир.

  1. “Вуқуфийададий” (саноққа риоя).

Ҳар бир қилинаётган зикр муайян тартиб ва ададга риоя қилиб, бажарилиши назарда тутилади. Зикр қилувчи (зокир) калимани бир неча марта такрорлаши мумкин. Масалан, Ло илаҳа иллолоҳ-Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ калимасини, ёхуд “Ихлос” сурасини Зокир бир нафасда уч марта, етти марта, ёки ундан ҳам кўп такрорлаши мумкин. Лекин бир нафасда такрорланаётган зикр тоқ қилиб тугатилиши лозим.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар;
Аллоҳ тоқдир, тоқликни севади. Зикр арабча сўз бўлиб, ёдга олиш, хотирлаш маъноларини билдириб, тасаввуфий маънода Ҳаққа етишиш йўли сифатида уни ёдга олишни ва ном ва сифатларни фазилу карамларини англатувчи калималарни такрорлашдир. “Оли Имрон” сурасининг 191-оятида “улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар...” дейилади.
Калимани муайян тартиб ва саноқда такрорланишини талаб қилишининг ҳам психологик функциялари бор. Зокир Зикр саноғини доимо ёдда тутиб туриши натижасида унинг диққатини бошқа объектларга кўчиб кетишини олдини олади ва диққатини кучли равишда тўплашига ёрдам беради.

  1. “Вуқуфий қалбий” (Воқиф қалб)

Бу рашҳанинг моҳиятида икки маъно мавжуд. Аввало зоҳиднинг қалби Аллоҳ таолодан доимо огоҳ, воқиф бўлиб туриши, иккинчидан, ўз қалби ҳолатидан ҳабардор бўлиши ва қалбни муддом зикр билан машғул қилиши лозим.
Мўъминларнинг қалби Ҳақ таолони доимо зикр қилиб турганлиги ором олиб туриши ҳақида Аллоҳ марҳамат қилади. “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси 28-оят).
Инсоннинг барча аъзолари ҳаракат ва машиқлантиришорқали такомиллашиб борганидек, қалб ҳам Аллоҳни зикр қилиш билан такомиллашиб боради ва бу амалларидан ором олади. Зикрнинг давомийлиги баробарида зикр қалбга муҳрланиб қоладики, ўпканинг нафас олиши табиий кечиб кишидан диққат эътибор қилишни талаб қилмаганидек,қалб ҳам Аллоҳ зикрини муддом давом эттираверади.
Замонавий психология фанидаги психогигена, психотерапия, медитация аутотренинг, социал тренинг ишлаб чиққан инсонни боқичма-босқич такомиллаштириб бориш усулларига ўхшаса ҳам, лекин тасаввуф пирларининг босқичма-босқич қалбни поклаш усуллари инсонни жисмонан, руҳан ва маънавий жиҳатдан ҳам соғломлаштириб, уни комил инсон даражасига кўтаради. Бу мақомдаги зоҳидларнинг хоҳиш-истаклари Аллоҳ марҳамати билан тезда воқе бўлиб, дуолари ҳам мустажоб бўлади. Замонавий тушунчада айтилганда, уларнинг ауралари кучли ва бошқа аураларга таъсир қуввати ҳам юқори бўлади.
Нақшбандия тариқатининг асосий моҳияти, аввало қалбни поклаш, сўнг Ҳаққа Яқинлашиш ва унга етишишдир. Тариқатдаги 11 раҳшалар-руҳий амалларни сидқидил, иродавий зўр беришлар билан бажариш секин-асталик билан кишида руҳий эркинлик, мувозанатни вужудга келтиради. Бу руҳий мувозанат эса дунёвий амалларда, ахлоқий харакатларда ўз иродасини топади. Буни психологияда экстероризация дейилади, яъни ички руҳий хусусиятларни ташқи ҳаракатларда намоён бўлишидир.
Нақшбандия пирлари амалга оширган “мукошафа” (тафаккурга чўмиш) руҳий холати, замонавий психологияда қўлланиладиган медитация, аутоген усулларининг ўзига хос модификациясидир. Аутоген машқи муолажаларининг моҳияти инсон асаб тизимида содир бўладиган қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини бошқаришга эришишда намоён бўлади. Ушбу машқлар англанилмаган психофизиологик-рефлектор функцияларини созланишига эришишини тақозо этади. Бу онгли равишда онг остиликни бошқарилишига эришиш дейилади. Масалан, инсоннинг нафас олиши рефлектор ҳаракат хисобланиб, психофизиологик жараён хисобланади. Аутоген машқлар билан уни онгли бошқаришга эришиш мумкин.
Яссавия тариқатининг асосчиси Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий (11 аср иккинчи ярми – 1166 й) ҳисобланади. Бу тариқатда ислом қонун-қоидалари (шариат), тасаввуф маслаги (тариқат), ишқи илоҳий (маърифат), Ҳақ висолига етишиш (ҳақиқат) кенг тарғиб этилган. Суфий ўз пири раҳнамолигида илоҳий ишқ сари интилиши, мурид бажариши шарт бўлган одоб қоидаларига риоя қилиши зарур бўлган. Яссавийликда зикру самоъга катта эътибор берилган ва жаҳрия (лисония) усули қўлланилган. Пир ва муридлар ўқиб юрадиган махсус кундалик калима ва дуоларни баланд овоз чиқариб айтишган.1
Тариқат аҳлининг бутун вужуди ва қалби Аллоҳ ишқи билан тўлган бўлиб, уларнинг бутун диққат – эътиборлари муқаддас Руҳга Ҳаққа қаратилган. Улар фақат Аллоҳ ишқини тан оладилар. Унинг висолига етишиш учун у ҳар қандай машаққатларга рози, ўз-ўзига муросасиз, буни Аҳмад Яссавий ҳазратлари қуйидагича баён қиладилар.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling