Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


-мавзу. Диннинг психологик асосларини


Download 0.85 Mb.
bet13/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

3-мавзу. Диннинг психологик асосларини
ўрганишда тарихий ёндашув

Ибтидоий давр одамларида диний эътиқодларнинг вужудга келишини психологик асосларини (илдизларини) ўрганиш бўйича, ХХ асрларда этнологлар, тарихчилар, файласуфлар ва психологлар томонидан катта ишлар олиб борилган. Ҳақ динга етиб келгунга қадар қанча диний йўлларни босиб ўтган. Масалан, қадимги давр одамларининг яшаш шароитлари, турмуш тарзи,фаолият тури уларда ўзига хос руҳий хусусиятларини, дунё қарашлари ва эътиқодларини шаклллантирган. Шунга мос равишда диннинг энг дастлабки шакллари-магия-(афсунгарлик, шомонлик), фетишизм-(франц. Fetiche-бут, санам), тотемизм-(унинг уруғи)-маълум ҳайвонларга сиғиниш, анимизм-руҳларга сиғиниш каби турлари вужудга келган.


Этнологик тадқиқиотларда ҳозирги даврда ҳам Африка, Жанубий Америка, Осиё, Янги Гвинея оролларида диннинг энг дастлабки шакллари ҳали сақланиб келаётганлиги аниқланди. Бу хил динларнинг вужудга келишини асословчи кўргина материаллар тўпланган.
Англиялик этнограф Б.Малиновскийнинг фикрича, магия ибтидоий одамни мақсад сари қиладиган фаолиятида учраши мумкин бўлган қийинчилик, хавф-хатарларни дафъ этишга ёрдам берадиган ақлий ва жисмоний мазмунга эга бир қанча тайёр амаллар, хатти-ҳаракатлар билан қуроллантирган. Бу эса, уларни қўрқув, ғазаб, нафрат, ожизлик каби ҳолатлар вужулга келганда ўзини қўлга олиш, мувозанатни сақлаб қолиш, мақсад сари тўғри ҳаракат олишга ёрдам берган. Магиянинг асосий вазифаси ҳам маросимлар ёрдамида одамда оптимизм-некбинликни, муваффақиятга ишончни туғдиришдан иборат бўлган. Малиновский Маланезия оролларидаги тадқиқотларида, бу ердаги аҳоли оғир вазиятлардагина магия маросимларини бажарганликларини келтиради. Маълумки уларнинг асосий фаолияти балиқ овлаш бўлган. Агар улар сайз кўллар, кўрфазларда балиқ овлашга чиқсалар бу амалларни бажармаганлар. Агар очиқ океанларга чиқиш олдидан эса, албатта магия билан боғлиқ турли маросимларни бажаришган. Малиновский фикрича, магия оқибати маълум бўлмаган фаолиятлардан олдин қўрқув ва ишонч ҳолатлари ўртасида кураш кетганда бажарилган.
Ибтидоий одамларда билим ва тажрибаларнинг камлиги, тасодифларнинг уларда ўз кучига ишонмасликни ва оқибатда фолбинлик, қуръа ташлаш каби амалларга ишонишни туғдиради. Жуда кўп қабилаларда ҳозир ҳам муҳимвазифаларни бажаришдан аввал фолбинларга мурожаат қилиш ёки қуръа ташлаш амаллари бажарилар экан. Психолог Л.С.Виганский муҳим иш-ҳаракатни бажаришдан аввал қуръа ташлашни, инсоннинг маълум бир руҳий ҳолати билан боғлайди, яъни вазият ва оқибат номаълум бўлган, одамлар ўз қарорлари ва хатти-ҳаракатларини асослай олмай турган мубҳам ҳолатда, қуръа ташлаш, уларни мақсадли ҳаракатларга рағбатлантирар экан.
Этнолог С.А. Токарев турли зарарли афсунгарликларнинг келиб чиқишида ибтидоий одамлар яшаётган муҳит-қабилалар ўртасидаги адоват, урушлар сабаб бўлган, деб кўрсатади.
Бир қабила доимо бошқа қабилани ўзи учун реал душман сифатида қабул қилган.қўшни қабиланинг ҳужум қилиши, турли йўллар билан зарар етказиш хавфи остида доимо ишончсизлик, хавотирлик, қўрқувда яшаш оқибатида қабила одамларида кутилаётган хавф биланреал хавфни фарқлай олмаслик шаклланади.
Масалан, касаллик ёки ўлимни улар табиий ҳолат сифатида эмас, душман қабиланинг жодуси, деб қабул қилиши мумкин. Ўзини хавфсизлигини таъминлаш учун афсунгарликка мурожаат қилади («черная магия» дейилади).
Исломда ҳар хил ирим-сиримлар, фолбинлик, азойимхонлик каби амаллар қораланади. Лекин одамларда ҳозир ҳам иссиқ-совуқ қилишга ишониш бор. Бу магиянинг қолдиқлари сифатида қаралиши керак.
Инсоният тарихида табиатдаги жонсиз нарсаларни жонлантириш, уларга инсонларга ўхшаш сифатлар бериш каби даврлар бўлган. Бу ибтидоий давр одамларнинг ўзларини воқеликни акс эттирувчи субъект сифатида обеъктдан ажратмаган даврларга тўғри келади.
Шунга кўра, ёш болалар ўз ўйинчоқлари ёки турли нарсаларга жогли нарсалардек қараши, улар билан мулоқот қилиши, уларнинг инсоният тарихини, айнан, шу босқичини ўтаётган даври бўлса керак.










«Мен», «Сен» «У», «Улар»


бу фикрни шу билан асослаш мумкинки, болада аввал «биз» ва «биз эмас» тасаввури бўлади. Кейинчалик «биз»дан «мен», «сен», «биз эмасдан» «у, улар» каби тушунчалар шаклланади.


Отногенез филогенезни такрорлайди, деган назария. Онтогенез «индивид»нинг туғилганидан бошлаб,ҳозирги давригача босиб ўтган йўли. Филогенез-«индивид» туғилган давргача бўлган инсониятнинг тараққиёт давридир.
Кейинги йилларда илм-фан, технология ривожланган, тараққий этган мамлакатларда ҳам турли мистика, экстатик (экстаз-жазавани ифодалайдиган ҳолат) секталар ва культ (сиғиниш) лар, «сатанизм», «спиртитизм (руҳлар билан гаплашиш)» каби оқимлар, гуруҳлар кўпайиб бораётганлиги ёзиляпти. Бундай ҳодисаларнинг асосида диний эътиқодлар эмас, ижтимоий-психологик омиллар ётади. Ишлаб чиқаришнинг интенсивлашишиши, урбанизациянинг кучайиши, яъни йирик шаҳарларнинг вужудга келиши ва у билан боғлиқ асабларнинг таранглашиши, толиқиши, экологик вазиятлар, бузилишлар, турли хавф-хатарларнинг кучайиши каби ижтимоий факторлар одамларда умидсизлик, ожизлик, қўрқув, эртанги кунга ишонмаслик каби кайфиятларни туғдиради. Бу хил кайфият ва руҳий ҳолатлар кишиларни ҳар хил секталарга кириб қолишига сабаб бўлади. Ҳудди ибтидоий қабилалардаги каби ҳар хил фолбин, қуръа ташлашга ишониш.
Ёки бошқа турли йўлларни танлаши мумкин. Масалан, алкоголизм, наркомания ёки суиқасд (ўз жонига қасд қилиш) каби ҳодисалар тараққий этган мамлакатларда ривожланган.
ВОЗ-ХССЖнинг кўрсатишича, 100 минг кишидан 20 киши суиқасд қилса, жамият хавфли нуқтага келиб қолганлигини кўрсатади.
Шунингдек, жамиятдан бегоналашиш (отчуждения) деперсонализация-ўз фикр-мулоҳазаларига эга бўлмаслик, бошқалар тақдирига бефарқлик, ҳамдардликнинг йўқолиши каби бузилишга яқин ҳолат ву4жудга кела бошлайди.
Ҳаддан ташқари интенсив ишлаш, йирик шаҳарлардаги аҳоли зичлиги, информациялар оқимининг кўплиги каби омиллар бизга ҳам таъсир этяпти. Кўп қаватли уўлардаги квартирага қамалиб олиб, вақтинчалик бўлса ҳам танҳо қолиб, ҳамма нарсани унутишга интилиш кучайяпти.
/арбдаги бир қатор диншунос ва дин психологияси билан шуғулланувчи олимлар, бундай салбий ҳолатлардан дин ёрдамида чиқиш мумкин, деб кўрсатишяпти. (П.Тиллих-1886-1965)
Дин психологияси фанининг юзага келишини аниқ ёки тахминаний сана орқали кўрсатиш мутлоқо мантиққа тўғри келмайди. Бунга асосий сабаб-дин психологиясини ўрганиш предмети бўлмиш энг даслабки эътиқодни шахсда қачон юзага келганини илмий жиҳатдан аниқлашнинг имконияти йўқлигидир. Баъзи мутахассилар дин психологиясини фан сифатида шаклланиши XIX асрнинг бошлари деб кўрсатсалар, бошқа бир гурух мутахссислар эса уни кишилик жамиятини ибтидосидан излаш кераклигини уқтирадилар.
«Дин психологиясининг шаклланишининг тарихий санасини кўрсатиш мураккаблиги тарихни бошланиш санасини белгилашдан ҳам мураккабдир» деб ёзганди У. Кларк. Америкалик психолог-диншунос У.Кларк фикрича, «Барча илоҳий, диний манбаларда инсон руҳиятига оид билимлар мужассамлики, улар асосида диний эътиқодни шаклланиш моҳиятини ҳар томонлама тахлил этса бўлади. қадимги дунё мутафаккирларидан Сокрот, Платон, Аристотель ва Августинлар динни психологик моҳиятини чуқур тахлил этишга харакат қилганлар.
Дин психологияси масалалари билан шуғулланган кўпгина материалист олимлар дин психологияси тарихини тўғридан-тўғри динлар тарихи билан боғлаб ўрганишни тавсия этадилар. Яъни дастлаб юзага келган динлардан токи шу кунгача сақланиб келаётган динларнинг илдизи дин психологиясини асоси бўлади деб таъкидлайдилар. Уларниннг қарашларича, табиатнинг турли тўсиқларига дуч келган ибтидо давр одами яшаш учун курашишда авваламбор ўз кучига суянган бўлса, кучдан қолиб, қариши двомида қандайдир ғайри табиий кучлардан қувват излай бошлайди шу тариқа аста-секин дастлабки диний эътиқод вужудга кела бошлаган. Бу эса маълум даражада қўрқув ва дахшатда холос бўлишга интилишдан юзага келадиган эътиқод бўлиб уни англиялик таниқли этнограф Б. Малиновский қуйидагича таърифлайди. «Диний йўл бошловчилари билан жамоа бўлиб, жазавага тушиб диний маросимни амалга оширган ибтидоий одамлар авваламбор ўзида енгилликни хис этади. Сўнг ўзига нисбатан ишончни сеза бошлайди ва унда аста-секин эътиқод кўзга ташлана бошлайди. Бу эътиқод «кимга?» «нимага?» эканлигига қараб кучайиб бораверади». Юқоридаги фикрдан кўриниб турибдики диний эътиқод ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмаган.
Атеистик билимлар тизимида одамларда Худога, динга эътиқод табиат кучлари олдидаги ожизлик, илмсизликдан келиб чиққан, деб тушунтирилган... Алмисоқ.
Психология фани фанлар тизимида дифференцал хусусиятга XIX аср бошларида эга бўла бошлаган, кейинчалик психология диншунослик ва фалсафа фанларидан мутлақо янги номга ва бой илмий манбага эга бўлган дин психологияси фани ажралиб чиқди.
Дин психологияси фанининг ривожланиши турли мамлакатларда турлича даражага эга бўлишига сабаб жамиятнинг динга бўлган муносабати, диннинг эса табиий фанларга бўлган муносабати белгилаб берган. Шу нуқтаий назардан келиб чиқиб, дин психологияси фани бўйичча йирик мутахассислар М.А Панова, Д.М.Угранович, Л.Я Штернберг каби бир қатор олимлар динлар тарихини қитъа ва мамлакатларга бўлиб ўрганишга харакат қилганлар. Биз ҳам дин психологиясига оид назариялар ва дин психологиясини тарихан ривожланишини юқоридаги қонуниятдан келиб чиққан ҳолда баён қилишни лозим топдик.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling