Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
-мавзу. Дин психологияси фанининг предмети ва вазифалари
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
1-мавзу. Дин психологияси фанининг предмети ва вазифалари
Режа: Дин психологиясининг предмети, объекти, Дин онг ва унинг намоён бўлиши Дин психологиясининг вазифалари Дин психологияси икки фан- диншунослик ва психология фанлари оралиғида туради. Шунинг учун бу фандан баҳс юритиш учун, муаллиф маълум даражада ҳар иккала фандан хабардор бўлиши зарур. Бу фан XIX аср охирлари XX аср бошларида в.ч деб қабул қилинган. Немис В.Вундт, Теодел Риюо (француз. Психологи), В. Жемс (америка психологи) хизматлари катта. Дин психологияси психология фанининг бир соҳаси бўлиб, унинг предметини диндор инсоннинг эътиқоди, диний ҳулқ-атвори, тафаккур ва ҳиссий кечинмалари ташкил этади. Унинг объекти эса, диндор шахс, диний гурухлар (мазхаб, йўналишлар), диний жамоа ва ташкилотлардир. (обшин, конфенсиялар) ташкил этади. Дин психологияси динни ижтимоий ҳодиса сифатида жамият ҳаётида тутадиган ўрнини, таъсирини ўрганмайди. Буни Дин социологияси фани яратади. Дин психологияси динни руҳий феномен сифатида инсон қалбига таъсири унинг ҳулқ-атворида намоён бўлишини, диндор одамларнинг, динга ишонмайдиган одамлардан фарқ қилувчи психологик хусусиятларини ўрганади. Диндор кишиларнинг руҳиятига қандай фарқловчи хусусиятлар бўлади? Биринчидан сезги аъзоларида: Кўриш сезгиларида диний символикалар (рамзлар), белгилар дарҳол идрок этилиши, хотирада тўла сақланиб қолиши аниқланган. Эшитиш сезгисида ҳам худди шундай хусусиятларни кузатиш мумкин. Масалан, бомдод номозига чорловчи азон овози узоқдан келаётган бўлса ҳам ухлаб ётган намозхонни уйғотиб юбориши мумкин ҳолда, диний эътиқоди йўқ одамни «уйғотмаслиги», «эшитилмаслиги» мумкин. Миядаги «қўриқчи пункт»... Хотирада ҳам диний информациялар, билимлар, давлатлар бошқа информафияларга қараганда яхши сақланиб қолади. Чунки жума хутбаларига келгандаги мақсад, идрок жараёни ҳам бошқача бўлади. Тафаккур хусусияти исломда доимо ҳар бир нарсанинг яхши томонларини кўриш, шукр қилиш, ҳатто мусибатларни ҳам илоҳий диндор одамнинг ҳиссий ва руҳий кечинмалари, айниқса диний амалларни бажариш жараёнида ёрқин намоён бўлади. Шунинг учун дин психологияси диндорларнинг диний амаллар ни бажариш жараёнида вужудга келган руҳий ҳолатлари, кечинмаларини ўрганади. Маълумки исломда ва бошқа динларда ҳам ибодат ва бошқа диний амаллар жамоа бўлиб бажарилишига катта эътибор берилади. Шунинг учун (якка) ёлғиз ўқиладиган намозга қараганда, жамоа бўлиб ўқиладиган намознинг савоби 25 марта кўп деб айтганлар Пайғамбаримиз (С.А.В). Чунки жамоа бўлиб турган вақтдаги шахснинг руҳий ҳолати, ёлғиз турган пайтдаги ҳолатидан фарқланади... Биргаликда қилинадиган ҳаракатлар, сафнинг зич туриши, аураларнинг қўшилиши, мачитдаги муҳит барчаси намозхон руҳига таъсир этади. Апперцепция ҳодисаси... (Эпзисценциализм психологияси... тириклик, мавжудлик) Диндор киши руҳиятидаги бу хил хусусиятлар, аввало, илоҳий неъмат сифатида қабул қилиниши билан, ижтимоий омилларнинг ролини ҳам унутмаслик керак. Установка. Динамик стереотип XX асрнинг 60-йил ўрталаридан бошлаб собиқ Иттифоқда дин психологиясининг айрим муаммолари бўйича бир қатор илмий мақолалар, китоблар чоп этила бошланди. 1967 йил психолог фан доктори профессор К.К. Платоновнинг «Психология религии» китоби нашрдан чиқди. Лекин бу мақола ва китоблар диннинг жамият ва инсон ҳаётида тутадиган ўрни, унинг ижобий таъсирини эмас, аксинча, атеистик руҳда баён этилиб, диннинг «ҳалқ учун афъюн» эканлиги, инсон онгини «заҳарлаш»ини исботлашга ҳаракат қилган. Шунинг учун дин ҳақида баҳс юритишдан аввал руҳ ва вужуднинг ўзаро муносабатини, яъни фалсафа фанининг қадимий бош масаласи онг ва материя муносабатини билиб олиш керак. Бу ҳақдаги қарашлар: Материалистлар «психика»-руҳият юксак даражада ривожланган материянинг-бош... Азиззиддин Насафий «Зубдат ул ҳақойиқ»-«ҳақиқатлар қаймоғи асарида» Жузъ (қисм) ва кулл (бутун)ни идрок этадиган, ўзини ва парвардигорини танийдиган, биладиган инсоний ҳақиқатни руҳ дейди. Диний билимларнинг психологик таҳлилини мураккаблиги шундаки, диний эътиқодлар ҳар бир даврда, ҳар бир индивидда шахсда ўзига хос шаклланиб, қобилиятига яраша ўзлаштиирилади. Индивид ўз руҳиятида бўлаётган ўзгаришларни сезиш билан бир қаторда, атрофдаги диндошлари руҳида бўлаётган ўзгаришларни ҳам кузатиб, уларга ҳам муносабат билдириб боради. Эътиқод ва диний билимларни ўз руҳиятига таъсирини билиб борар экан, шахс, албатта, янги билимлари билан аввалги маълумотларни қиёслайди. Бу ҳолатни англаб етишди. Унга билиш жараёнлари ўзига хос хусусиятлари, руҳий ҳолатини бошқара олиш қобилият ва тажрибаси ёрдам беради. Динни, дин психологияси билан боғлиқ ҳусусиятларни бир қатор фанлар ўрганади. Лекин улар бу (ходисаларни) воқеликни ўз предмети, илмий концепциясидан келиб чиққан ҳолда ўрганади ва муносабат билдиради. Диний билимларни ўзида акс эттирган илоҳий манбаларнинг тиббиёт, психология, фалсафа, астрономия, физика, социология каби фанлар томонидан ўрганилиши, таҳлил этилиши шуни кўрсатадики, илм фан, техника ривожланган сари, уларнинг янги-янги қирралари очилиб боряпди. Хусусан, Қуръони Каримда баён этилган кўплаб илмлар ҳозирги замон фани томонидан ўз ибодатини топиб боряпти. Диний эътиқодни шахсга таъсир этиши ва шахсда диний туйғу ва ғурурни юзага келтириши, (ҳамда) диний эътиқодга амал қилиниши каби кўплаб психологик ҳолат ва хусусиятларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳам дин психологияси фани олдида турган вазифаларга киради. Диний ва миллий туйғулар ўта нозик ва таъсирчан кечинмалар ҳисобланади. Салгина нописандлик билан айтилаган фикр, ҳатто ҳазил тариқасидаги айтилган сўз туйғуларни жўнбушга келтириб юбориши мумкин. Диний эътиқодни шаклланиши босқичлари ҳамда эътиқодни ўзгартириш ёки диний эътиқоддан қайтиш ҳолатларини ўрганиш ҳам дин психологиясига киради. Мосихо дини... Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ фуқороларнинг виждон эркинлигига алоҳида эътибор берилди. Диний қадриятларимизни тикланиши билан бир қаторда, диний билимлар беришга шарт-шароитлар яратила бошланди... ТИУ, ҳаж сафарлари, мадрасаларга қабул ва х.к. Диний билимлар ва диний эътиқодлар асосида соғлом авлодни янада баркамолликка эришиши, диний билимларнинг жамият ҳаётига таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш дин ва дин психологияси фани олдида турган давр талабидир. Диний эътиқодларнинг шаклланиши, ривожланиши ва намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади. Дин психологиясининг умум назариясини ўрганиш, бунда диний ғоялар диний эътиқоднинг мазмун ва структура тузилмаси, диний эътиқод ҳусусиятлари, динннинг шахс ва жамият маънавияти ҳаётидаги психологик вазифаларини ўз ичига қамраб олади. Дифференциал дин психологияси, диний эътиқод ва диндорлар руҳиятини маълум ижтимоий муҳит ва тарихий даврларни ҳисобга олиб тадқиқ этади. Маълумки, табиий офатлар, қирғинбарот урушлар, ижтимоий нотинчлик даврида диний ҳиссиётлар кучайиб кетади. Ҳатто СССРдек даҳрий давлат 2-жаҳон уруши даврида диний идоралар, черков ва мачитларни очишга, диндорлар фаолиятига эркинлик берган. 1943 йил Ўрта Осиё ва Қозоқистон диний идораси уруш вақтида очилган Усмон Қуръони ҳам олиб келинган. 2003 йил Ироқ уруши даврида Боғдод бомбордимон қилиб турилганда радио орқали Қуръон ўқиб эшиттириб турилди. Диний гурухлар (мазҳаб, йўналишлар) психологиясини ўрганиш бўлиб, диний ташкилотлар (религиозний обшин), жамоаларнинг ижтимоий-психологик тузилмасини ўзаро муомала, бир-биридан таъсирланиш ва тақлид қилиш каби ҳолатлар механизми, уларнинг кишилар ҳулқ атвори, ҳиссиёт ва онгига таъсир этишини ўрганди Диний маросимлар психологияси-яъни диний маросим ва амаллар бажаришнинг инсон руҳиятига таъсимрини тадқиқ- этади. Психологияда иллюзиялар галлюцинация апперцепция ҳодисалари бор. Бир воқеликни турли эътиқоддагилар турлича идрок қилиши мумкин. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling