Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва мулоҳаза саволлари
- +ўшинмча адабиётлар
Таянч иборалар: «Психология» термини, руҳият (психика), руҳий ҳаёт ҳодисалари, объектив ва субъектив акс эттириш, психологиянинг предмети ва объекти, руҳий фаолият механизмлари, руҳ ва материя, моддиюнчилик (материалистик) ва ғоячилик (идеалистик) назариялар, грек моддиюнчи файласуфлари, руҳ ва тана (вужуд) муносабатлари, бўлинмас зарра–атом, тўрт унсур, руҳиятнинг физиологик асослари, руҳият ва бош мия, эмпирик психология, Декарт таълимоти, нерв толалари, рефлектив ҳаракатлар, онглилик, онгсизлик, беҳудлик ҳолатлари, руҳнинг бирламчилиги, физик ва метафизик нарсалар, руҳнинг уч қисми «ҳақида Афлотун, Руҳ ҳақида Арасту, бешта ташқи сезгилар, руҳ ҳақида Шарқ мутафаккирлари, +уръони каримда руҳ ҳақида нозил бўлган оят, Руҳ ҳақида исломий билимлар, икки вужуд ҳақида, Нафси аввал (Руҳи аввал), руҳнинг олти асоси (Ф. Атгор).
Назорат ва мулоҳаза саволлари: Психологиянинг предмети, вазифалари ва аҳамияти Психологияга оид билимларнинг вужудга келиши. Руҳият (психика)ни тушунтиришда моддиюнчилар назарияси. Руҳ ҳақида ғоячи (идеалистлар)нинг қарашлари. Шарқ мутафаккирлари ва исломда руҳни ўрганилиши. Психологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши. Адабиётлар: +уръони карим. Т., «Чўлпон», 1992. +уръоии карим (Абдулазиз Мансур таржимаси), Т., «Ислом университети», 2001. Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т., Шарқ, 1999. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси –халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир, Т., 2000. Каримова В.М., Акромова Ф. Психология. Т., 2000. /озиев Э.Г. Психология. Т., «Ўқитувчи», 1994 Петровский А.В. Умумий психология. Т., «Ўқитувчи», 1992 +ўшинмча адабиётлар: Азизиддии Насафий. «Зубдат ул – ҳақойиқ» (Ҳақиқатлар қаймоғи) Беруний. +адимги халқлардаи қолган ёдгорликлар.Т., «Фан»,1968. Бухорий. Ҳадис. 1–4 жилдлар. Т., 1998. Жалолиддин Румий. Маънавий маснавий. Т., «Шарқ»,1999 Караматов Ҳ.С. +уръон ва ўзбек адабиёти. Т., «Фан», 1998 Маҳмуд Асад Жўшон. Тасаввуф ва нафс тарбияси. Т., «Чўлпон» 1998. Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т.,1993 Фаридиддин Аттор. Илоҳийнома. Т., «Ёзувчи», 1994. 1-мавзу. Дин психологиясининг предмети объекти муаммо ва вазифалари. Дин психологияси психология ва диншунослик билимлари заминида вужудга келган бўлса ҳам ўзига хос мавзу, мақсад ва вазифаларига эга бўлган фаннинг мустақил соҳаси сифатида ривожланиб келяпти. Бу фаннинг объекти инсон, диний гуруҳлар ва ташкилотлар бўлса, предметини эса инсон қалбида жойлашган ва турли кўринишлар билан юзага чиқадиган диний эътиқод ва амаллар ташкил этади. Вазифаси эса, диннинг руҳий феномен сифатида инсон қалби, хулқ-атвори, ҳаёт тарзи, ҳиссиёт ва тафаккурига кўрсатадиган таъсирини ўрганишдан иборат. Бунинг учун: диний эътиқодининг шаклланиши, таъсир этишини; диний тушунчаларда мавжуд бўлган туйғулар, тасаввур, қизиқиш ва бошқа руҳий ҳолатларнинг юзага чиқишини уларнинг хулқ-атворга сингиши, эътиқодларнинг юксалиши ва ўзгаришларини, уларнинг самимийлиги, чуқурлик даражалари каби ҳолатларни ўрганади. Бунда психология фани методларидан фойдаланади. Диний ибодатлар ва амаллар жараёнида ибодат қилувчи қалбидаги катарсис (фориқланиш) жараёни, унинг босқич ва даражаларини психологик жиҳатдан таҳлил этади. Диний туйғу инсоннинг бошқа ҳиссий кечинмаларидан фарқ қилиб у интим (яширин, сирли) ва илмий тушунча сўзлар билан ифодалаб бериш қийин бўлган, илоҳий ҳолат ва хусусиятдир. Дин мухолифлари, диний туйғуни инсоннинг бошқа ҳиссий кечинмаларидан, масалан, қўшиқ ва мусиқа тинглашдан ҳосил бўлган завқланишдан, яқин дўстини, қариндошини кўргандаги хурсандчиликдан, наркотик модда истъемол қилганда вужудга келадиган кайф ҳолатдан нима фарқи бор? деб эътироз билдирадилар. Бир қарашда, савол ўринли, жавоб бериш ҳам мураккаб кўринади. Чунки, барча ҳиссий кечинмалар инсон вужудида, руҳида содир бўлганлиги учун, уларни фарқлаш, изоҳлаш ҳам қийинчилик туғдиради. Лекин фарқ шундаки, диний туйғулардан бошқа барча ҳиссий кечинмалар, инсоннинг беш ташқи сезгилар асосида ҳосил бўлади. Масалан, қўшиқ ва мусиқа тинглаш орқали туғиладиган завқланиш, эшитиш аъзоларимиз орқали олинган товушлар ёрдамида туғилса, қариндош ва дўстни кўрганда хурсандчилик кўриш сезгимиз асосида ҳосил бўлади. Наркотик моддаларнинг истеъмолидан вужудга келадиган таъм-маза сезгиси ва ошқозон- ичакдаги рецепторларнинг кимёвий моддалардан таъсирланиш хосиласидир. Буларнинг барчаси инсон вужудидаги руҳий ва физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлади. Инсон руҳининг макони бўлган қалб моддий нарса эмас. Зеро, руҳнинг ўзи ҳам моддий бўлмаган латиф жавхар. Моддий бўлмаган нарсанинг макони ҳам номоддий бўлади. Шунинг учун қалбда бўладиган туйғуларни вужудда содир бўладиган ҳиссий кечинмалар билан тенглаштириб бўлмайди. Диний туйғулар манбаининг илоҳийлиги, уларни илмий жиҳатдан ўрганиш мумкин эмас, деган фикрни туғдирмайдими? Йўқ, туғдирмайди. Бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган фалсафа, мантиқ каби фанлар инсон тафаккури, унинг ҳосилалари бўлган фикрларни, номоддий хусусиятга эга нарсаларни ўрганиб келади. Шунинг билан бирга дин жомавий феномен сифатида индивидга таъсир этиб туради. Лекин индивиднинг диний эътиқодларининг вужудга келишида муайян ижтимоий-тарихий давр, жамиятнинг динга бўлган муносабати каби омилларнинг таъсирини унутмаслик керак. Зеро инсоннинг руҳий хусусиятлари ижтимоий муносабатлар таъсирида шаклланиб, ривожланиб боради. Дин психологияси фани диндор инсон руҳий ҳаётининг мазмун-моҳиятини тадқиқ этиши, ўрганганда ҳам уни диний эътиқод бўлмаган индивид руҳий ҳаёти билан таққослаб тадқиқ этиши лозим. Инсоннинг қайғу, ҳасрат кўрмай ғам-андух чекмай умр кўриши мумкин эмас. Зеро, табиат яратилган ва жамиятда мавжуд бўлган нарсаларнинг барчаси ўз зиддига эга бўлиб, улар ўртасида доимо кураш кетади. Вақти-вақти билан улар ўрин алмашиб туришади. Тун кетидан кун, қишдан кейин баҳор алмашганидек, одам боласининг ҳаётида тўкинчилик, фаровонлик, соғлиқ-саломатлик ўрнини, баъзан йўқчилик, инқироз, касаллик каби машаққатлар эгаллайди. Ҳақиқий имон бу машаққатларга аввало сабр қилишда, тушкунликка тушмай, уларни бартараф этиш учун қилинган сайъ-ҳаракатларда синалади. Эътиқодсиз одамларда тушкунлик кайфияти устунлик қилиб, ваҳимали фикрларга бора бошлайди. Пешонам шўр экан, деб ношукурлик қилади. Ҳаётда бўлган қувончли кунлар, фарахбахш онларни унутиб, Умри давомида бўлган неки қийинчиликлар бўлса, барчасини бир-бир кўз олдидан ўтказабошлайди. Натижада бир ғами ўн ғамга айланадики, ундай кишиларнинг турмушидан файз-барака, ҳаётидан хотиржамлик йўқолади. Энг ёмони, бадбин (пессимист) кишилар бошларига тушган машаққат сабабларини таҳлил қилиб уни енгилатиш ёки бартараф этишни ўйламай, айбдорни излаб, кимлардандир гумон қила бошлайдилар. Бир инсонда бу икки ҳолат мавжуд бўлиб, тақдири азал билан боғлиқ. Лекин ҳеч ким ўзидаги қадарни баҳона қилиб, қилмишини оқламаслиги, зарур. “Агар азалда яхшилар сафига ёзилган бўлсам, ҳозир қиладиган яхшиликларимнинг фойдаси йўқ, қазода ёмонлар орасига ёзилган бўлсам,қиладиган яхшилигимнинг ҳам нафи бўлмайди”, дейиш нодон инсоннинг иши. Бунга мисол қилиб Одам (а.с) билан Шайтон лаинни мисол қилиш мумкин. Иблис ўз амалини тақдирга ҳавола қилди, кофир бўлиб, улуғ даргоҳдан қувилди. Одам (а.с)эса, қилган хатоликни нафсидан, ўзидан билди ва гуноҳи авф этилиб, раҳматга эришди. Ҳар бир инсон учун аҳамиятли томони шундаки, тақдири азалнинг илоҳий билимлар жумласидан эканлигини ёдда тутиш, у ҳақда кўп баҳс юритмаслик керак. Акс ҳолда турли шубҳа ва хатолар ичида қолиб, охир-оқибат зиндиқ (мўминнинг акси) ҳолига тушиб қолиш хавфи бор1 Исломий ақида эгалари эса, нарсалар Аллоҳнинг иродаси билан бўлишлигини англаб, мусибатларни ўзи учун бир синов, яратганнинг неъмати сифатида қабул қилади. Ноўрин гумонларга бормайди. Машаққатлар сабабини ўзидан излаб, уни ўзининг бирор қилмишининг жазоси деб хулоса чиқаради. Чунки Парвардигор ҳоҳишимиз ҳеч кимга, ҳатто битта тикан ҳам кирмайди. Жисмимизга қадалган бир тикан қайсидир қилган қилмишимиз учун каффорот эканлигини билади. Диндор кишиларга хос хусусиятлардан бири шуки, улар турли мусбатлардан ҳам яхши хулосалар чиқара оладилар. Бу мусибатларнинг оқибатини ҳайирли бўлишини биладилар. Шунингдек, бу хил машақатлар, мусибатлар буюк инсонлар, Аллоҳнинг суюк бандалари-пайғамбарлар бошига ҳам тушганлигини, улар бу мусибатларни мардона енга олишганлигини яхши билишади. Тарихдан маълумки, дуёвий мусибатлар ёвуз ярамас инсонларга, нисбатан солиқ одамларга кўпроқ тушади. Улар эса буни яратганнинг синови сифатида қабул қиладилар. Муҳаммад (САВ)нинг бошларига Макка мушриклари қанчадан-қанча кулфатларни солишди. Хўрлашди, ҳақоратлашди Имоми Аъзам ҳоким хоҳишига кўра қози бўлмаганлари учун Зиндонга ташландилар. Имон эгалари ҳаётнинг бу қийинчиликларига сабр жамиллар қилиб, Аллоҳнинг ёруғ ва кунларига умид ва ишонч билан яшашди. Америка анархистларининг бошлиғи Абдул Вадуд (СЭМ) Хайсмит 2001 йили Мусулмонликни қабул қилишига, айнан, мусулмонларнинг ҳар қандай қийинчилик ва офатларга чиройли сабр қилишлари сабаб бўлганлигини айтган. “Мен кўп саёҳат қилар эдим, деб ёзади У,-Бир гал Мавританияда бўлганимда у ердаги мусулмонлар ҳаёти билан танишгач, мен учун бундан бошқа муносиб йўл йўқлигини англаб етдим. Одамларнинг бир маромдаги осуда турмуши... энг кескин вазиятларда ҳам бир-бирларига ғазабларини сочмай, яхши муносабатда бўлишларини кўриб, ҳар гал хайратга тушавердим.Бир гал нуакшот (мамлакат пойтахти)нинг марказий кўчасида 2 енгил автомобил бир-бири билан тўқнашиб кетди. Ҳайдовчилар бошларини ойнадан чиқариб, табассум ила бир-бирларига нималардир дейишди. Тилмочдан сўрасам: “Жонингизга зарар етмадими? Аллоҳ катта фалокатлардан асрасин” дейишган экан. Шунда бу воқеа Нью-Йорккўчаларида содир бўлганда иккала ҳайдовчи ўзини қандай тутишини кўз олдимга келтирдим: Бошда айб кимдалигини ҳал қилиш учун иккови роса даҳанаки жанг қилган, ҳатто ёқалашишгача борган бўларди. Кейин полицияга, суғурта ширкатига қўнғироқ қилишади. Бир неча гувоҳ иштирокида экспертиза ўтказилади. Кейин қанчадан-қанча асаб бузарликлар, судбозликмашмашалари... Хуллас, мавританияликларнинг осойишта, бир маромдаги ҳаёти қарашларимни ўзгартириб юборди”. Кучли эътиқод, улуғ ниятлар, солих амаллар натижасида, Аллоҳнинг марҳамати билан инсон мия ярим шарлари пўстлоғида “қўриқчи пункт” деб номланадиган марказ шаклланади. Бу марказ келаётган кучсиз товушни ёки бошқа стимулларни қабул қилиб, эътқод соҳибига билдиради. Буни шу мисолда ҳам кўриш мумкинки, толиқиб қаттиқ уйқуга кетган эмизикли она, унча-мунча товушларни эшитмаслиги, уйғонмаслиги мумкин, лекин ёнида ётган боласининг салгина ғиншинишидан, ҳаракатидан уйғониб кетади. Чунки она мия ярим шарлари пўстлоғида юқорида айтилганидек, “қўриқчи пункт” доимо уйғоқ бўлиб, боладан келаётган ҳар хил хабарларни онага зудлик билан етказади. “Аиф” газетасида ёзилишича, Питерлик олимлар илоҳий ҳодисалар “механизми”ни кашф этиб, уни исботлаб берадилар. Санг-Питербурглик илоҳий (шифо) ҳодисалардан бўлган-ибодат билан даволашнинг шифо олишнинг моддий механизмларини кашф этишди. - Ибодат кучли даволаш воситаси, - деб ҳисоблайди, Бехтерев номидаги Санкт-Питербур илмий текшириш институти нейропсихофизиология лабораториясининг раҳбари проф. Велерий Слезин. Ибодат инсон организмида бўладиган ҳамма жараёнларни тартибга солиб қолмай, онгнинг зарарланган тизимларини ҳам тиклайди. (поврежденную ст.) Проф. Слезин ҳеч ким қилмаган нарсани ибодат кучини ўлчади. У ибодат қилаётган монах (роҳиб)лар миясининг электрон энцефлограммасини ёзиб олади ва улар бош мия ярим шарлари пўстлоғини ибодат вақтида “ўчиб” ташқи таъсирлардан мосуво бўлиш феноменини кашф этди. Бундай ҳолат уч ойгача бўлган ва онасининг ёнида ўзини мутлоқ хавфсиз ҳисоблайдиган чақалоқларда ва инсон чуқур уйқуга чўмган вақтларда бўлар экан. Бу инсон саломатлиги учун ўта муҳим бўлган ҳолат ҳисобланади. Маълумки, касалликларнинг вужудга келишида онгимизда сақланиб қолган ҳаётдаги салбий вазият ҳафагарчиликлар таъсир кўрсатади. Ибодат вақтида кўнгилсизликлар, ташвишлар вақтинча ёки бутунлай унутилади. Бу эса нафақат маънавий, шунингдек, жисмоний жиҳатдан ҳам тузалишга олиб келади. Санг-Петербургдаги саноат ва денгиз медицинаси илмий текшириш институти медицина-биология технологияси лабораториясининг инжинер-электрофизиги Ангелина Малаховская черковга ибодатга келган минглаб номзодларнинг диндор ибодатдан аввалги ва кейинги ҳолатларнинг клиник кўрсаткичларини ўлчабкўрганда, ибодатдан кейин, қон таркиби ва босими яхшиланганлигини аниқлаган. Ҳатто 1987 йили Чернобил Атом станциясидаги портлашлардан кейин радиация нурланишлар ўлчанганда, асбоблар нурланиш жуда юқори эканлигини кўрсатган ҳолда портлаш эпицентридан 4 км узоқликда жойлашган ибодатхона ҳудудида нурланиш даражаси, нормада-эканлиги аниқланган. Питерлик олимлар шунингдек, экспериментал асосда муқаддас сувлар, черков қўнғироқлари, турли диний атрибутлар,символларнинг шифобахш хусусиятларга эгалигини исботлашда. Дуо ўқиб муқаддаслаштирилган сувларнинг таркиби дуодан аввал ва кейин лабораторияда текширилганда, ундаги зарарли бактериялар 100 мартадан ортиқ камайганлиги, дарҳақиқат, шифобахш хусусият олганлиги аниқланган. Лекин бу хил муъжизавий ўзгариш ва саломатлашиш (тузалишлар) диний эътиқод эгаларидагина содир бўлар экан. Япониялик буюк мураббий Кацудзо Ниши узоқ умр кўриш ҳақида ўз усулларини яратган. Бунинг учун инсон, деб таъкидлайди, у ўзига ишониши, Аллоҳ берган чексиз жисмоний ва руҳий куч-қудратдан фойдаланишга ўрганиши лозим. Одам оламдаги ҳ/б нарсадан ҳайратланиш, лаззатланиш керак. Унда оптимистик-непбинлик руҳи устувор бўлиши зарур. Қуёшдан таралаётган нур қатидаги энергия, Ер энергияси ва инсон вужудидаги энергиялар билан туташуви янгича бир – руҳий қувватни ҳосил қилади. Бунинг учун эса инсон Қуёшни чиқиши ва ботишидаги ҳолатидан, Ердаги ўсаётган наботот оламидан завқлана олиш зарур бўлади. Акс ҳолда қуёшнинг чиқиши оддий физик ҳодиса, астрономик воқеа сифатида идрок қилиниб бизда ҳиссиёт ҳосил қилмайди. Энергия-ҳиссиётлар, фикрлар ва ҳаракат-тебранишлар билан уйғун. Бутун борлиқда энергия оқимлари мавжуд. Улар доимо ҳаракатда. Инсон ҳам шу борлиқнинг бир бўлаги сифатида ҳаракатдан тўхтамаслиги зарур. Бу энергия (руҳ) ниҳоятда латиф ва ўзидан нурни ўтказиб юборади. Инсон кўзи ва сезгилари эса ўзидан соя қолдирувчи, яъни нурни ўтказмайдиган қаттиқ жисмларнигина сезиш ва идрок этишга мослашган. Шу боис энергияни, руҳни сезгиларимиз билан идрок эта олмаймиз. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling