Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


- мавзу. ДИН ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 0.85 Mb.
bet3/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

1- мавзу. ДИН ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ОБЪЕКТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
РЕЖА:

  1. Дин психологиясининг предмети ва объекти.

  2. Диндорларга хос рухий хусусиятлар.

  3. Дин психологиясининг вазифалари.

  4. Рух хақидаги қарашлар.

Дин психологияси икки фан — диншунослик ва психология фанлари оралиғида туради. Шу боис бу фандан бахс юритиш учун, муаллиф маълум даражада хар иккала фандан хам хабардор бўлиши лозим.
Бу фан ХIХ аср охирлари, ХХ аср бошларида вужудга келган, деб қабул қилинган. Бунда немис психологи В.Вундт, француз олими Тэодюл Рибо, Америкалик психолог В.Жемс хизматлари катта.
Дин психологияси психология фанининг бир сохаси бўлиб, унинг предметини диндор инсоннинг эътиқоди, диний хулқ-атвори, тафаккури ва хиссий кечинмалари ташкил қилади. Объекти эса — диндор шахс, диний гурухлар (мазхаб, йўналишлар), диний жамоа ва ташкилотлардир.
Дин психологияси динни рухий феномен сифатида инсон қалбига таъсири, унинг хулқ атворида намоён бўлиши, диндор одамларнинг динга ишонмайдиган одамлардан фарқ қилувчи хусусиятларини ўрганади.
Диндор кишиларнинг рухиятида қандай фарқловчи хусусиятлар бўлади?
Биринчидан сезги аъзоларида:
а) кўриш сезгиларида — яъни диний рамзлар, белгилар диндор томонидан тез идрок этилади ва хотирада тўла сақланиб қолиши аниқланган;
б) эшитиш сезгиларида — бунда бомдод намозига чорловчи азон овози узоқдан келаётган бўлса хам, ухлаб ётган намозхонни уйғотиб юборган холда, диний эътиқоди йўқ одамга “эшитилмаслиги” ва уни уйғотмаслиги мумкин.
Тафаккур қилиш хусусиятларида хам бу хил тафовутларни кўриш мумкин. Ахли имонларда Хусн-и-зан — яъни бир ходисанинг яхшилиги хақида яхши фикрда бўлиб, яхши бўлажаги хақида ўйлаш бор. Шунинг учун хам исломда доимо хар бир нарсанинг яхши томонларини кўриш, шукур қилиш, мусибатларга сабр килиш, буни Аллохни синови, деб қабул этишга буюрилади. Натижада, қийинчиликлар енгиллик билан ўтказилади. Аллохга исён қилинмайди. Уларда некбинлик – оптимизм устун бўлади. Шу боис диндор одамнинг рухий олами, асаб тизими, эътиқодсиз одамнинг асаб тизими ва рухий оламидан барқарор бўлиши кузатилади. Чунки диндор киши ўзининг хулқ – атвори, хатти – харакатларини доимо муқаддас китобларда битилган ва диний ақидаларда билдирилган хамда буюрилган амалларга мослаштириб, таққослаб боради. Бу амаллардан салгина оғишини билиши билан Яратганга тавба-тазарру қилиб, ўзини хақ йўлдан адаштирмасликни илтижо қилади. Унга ўзини топширади. Билиб – билмай қилган гунохларини авфу этилишига, Парвардигори уни ўз хибзу – химоясига олишига ишонади. Бу ишонч ва эътиқод остида ўзини эркин, хотиржам ва дадил тутади. Асаб тизими хам ортиқча зўриқишлар ва тарангликлардан холи бўлади.
Кучли ишонч ва эътиқод сохибининг қалби Аллох нурлари билан зийнатланади. Шу боисдан хам диндор кишиларнинг жисмоний ва рухий кўриниши нурли ва гўзал қиёфага эга. Динга ва Аллохга ишонмайдиган кишилар қилган хато ишлари учун пушаймон бўлсалар хам уларда тавба – тазарру ва эътиқод қиладиган зот йўқ. Шу боис уларнинг рухий кечинмалари узоқ давом этади. Уйқусиз кечалар, асабий холатлар асаб тизимига қўшимча юк бўлиб уни ишдан чиқара бошлайди. Боз устига бундай рухий холатлардан чиқиш, уни унутиш учун чекиш, ичиш каби хар хил йўллардан фойдалана бошлайдики, буларнинг хаммаси унинг жисмоний ва рухий кўринишларига ўзининг мухрини босиб қўйади.
Диндор одамнинг хиссий ва рухий кечинмалари, айниқса, диний амалларни бажариш жараёнида ёрқин намоён бўлади. Шунинг учун дин психологияси диндорларнинг диний амалларини бажариш жараёнида вужудга келган рухий холатлари ва кечинмаларини хам ўрганади.
Маълумки исломда ва бошқа динларда хам ибодат ва бошқа диний амалларнинг жамоа бўлиб бажарилишига катта эътибор берилади. Шунинг учун ёлғиз ўқиладиган намозга қараганда, жамоа бўлиб ўқиладиган намознинг савоби 25-27 марта кўп деб айтганлар Пайғамбаримиз (С.А.В). Чунки жамоа бўлиб турган вақтдаги шахснинг рухий холати, ёлғиз турган пайтдаги холатидан фарқланади. Биргаликда қилинадиган харакатлар, сафнинг зич туриши, аураларнинг қўшилиши, кучайиши мачитдаги мухит, барчаси намозхон рухига ижобий таъсир этади.
Диндор киши рухиятидаги бу хил холат ва хусусиятлар, аввало, илохий неъмат сифатида кабул қилиниши билан, ижтимоий омилларнинг ролини хам унутмаслик керак.
ХХ асрнинг 60-йил ўрталаридан бошлаб собиқ иттифоқда дин психологиясининг айрим муаммолари бўйича бир қатор илмий мақолалар, китоблар чоп этила бошланди. 1967-йил психология фанлари доктори, проффесор К.К.Платоновнинг «Психология религи» китоби нашрдан чиқди. 1986-йили шу номда фалсафа фанлари доктори К.Д.Угриновичнинг китоби чиқди.
Лекин бу мақола ва китоблар диннинг инсон хаётида тутадиган ўрни, унинг ижобий таъсирини эмас, аксинча атеистик рухда баён этилиб, диннинг «халқ учун афъюн» эканлигини, инсон онгини «захарлаш»ини исботлашга харакат қилган.
Шунинг учун дин хақида бахс юритишдан аввал рух ва вужуднинг ўзаро муносабатини, яни фалсафа фанининг қадимий бош масаласи онг ва материя муносабатини билиб олиш керак.
Диний билимларнинг психологик тахлилининг мураккаблиги шундаки, диний эътиқодлар хар бир даврда, хар бир ўахсда ўзига хос шаклланиб, қобилятига яраша ўзлаштирилади.
Индивид ўз рухуятида бўлаётган ўзгаришларнт сезиши билан бир қаторда, атрофдаги диндорлар рухида бўлаётган ўзгаришларни хам кузатиб, уларга хам муносабат билдириб боради. Диний билимлар ва эътиқодни ўз рухиятига таъсирини билиб борар экан, шахс албатта, янги билимлари билан аввалги маълумотларни қиёслайди. Бу холатни етишда, унга билиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари, рухий холатларини бошқара олиш қобиляти ва хаётий тажрибаси ёрдам беради.
Дин ва дин психологияси билан боғлиқ масалаларни бир қатор фанлар ўрганади. Лекин улар бу воқейликни ўз предмети, илмий концепциясидан келиб чиққан холда ўрганади ва муносабат билдиради.
Диний билимларни ўзида акс эттирган илохий манбааларни тиббиёт, психология, фалсафа, астрономия, физика, социология, диншунослик каби фанлар томонидан ўрганилиши, тахлил этилиши шуни кўрсатадики, илм-фан техника ривожланган сари, диний китобларда баён қилинган маълумотларни янги-янги қирралари очилиб боряпди. Хусусан, Қуръони каримда баён этилган кўплаб илмлар хозирги замон фани томонидан ўз исботини топиб боряпди.
Диний эътиқодларнинг шахсга таъсир этиши ва шахсда диний туйғу ва ғурурни юзага келтириши, диний эътиқодга амал қилиши каби кўплаб психологик холат ва хусусиятларни илмий жихатдан тахлил қилиш хам дин психологияси фани олдида турган вазифаларга киради.
Диний ва миллий туйғулар ўта нозик ва таъсирчан кечинмалар хисобланади. Салгина нописандлик билан айтиладиган фикр, хатто хазил тариқасида айтилган сўз, туйғуларни жумбушга келтириб юбориши мумкин.
Дин психологияси диний мавзуларга эхтиёткорлик билан ёндашиши, уни ранжитмасдан, қуръон ва хадисларга, хусусан Мухаммад (С.А.В.) шахсларига психологик методлар билан назар ташлаш ва ўрганиш лозим. 2005 йили Даниядаги бир газетада пайғамбаримиз (С.А.В) карикатураси чиқган. Ислом оламида жуда катта норозилик, хатто, давлатлараро мажароларни келтириб чиқарди.
Диний эътиқодни шаклланиш босқичлари хамда эътиқодни ўзгартириш хам дин психологияси вазифасига киради. Мустақилликни дастлабки кунлариданоқ фуқароларнинг виждон эркинлигига алохида эътибор берилди. Диний қадрятларимизни тикланиши билан бир қаторда, диний билимлар беришга шарт-шароитлар яратила бошланди. 1999 йили Тошкент Ислом Университетининг очилиши, минглаб диндорларнинг хаж сафарига бориши, икки мингдан ортиқ мачитларнинг фаолтят олиб бориши бунга мисол бўла олади.
Диний билимлар ва диний эътиқодлар асосида авлодларнинг янада баркамолликга эришиши, диний билимларнинг жамият хаётига таъсир кучини илмий жихатдан ўрганиш, дин ва дин психологияси фани олдида турган давр талабидир.
Диний эътиқодларнинг шаклланиши, ривожланиши ва намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади.

  1. Дин психологиясининг умум назариясини ўрганиш. Бу диний ғоялар, диний эътиқоднинг мазмун ва тузилмаси, диний эътиқод хусусиятлари, диннинг шахс ва жамият маънавий хаётидаги психологик вазифаларини ўз ичига қамраб олади.

  2. Дифференциал дин психологияси. Бунда диний эътиқод ва диндорлар рухияти маълум ижтимоий мухит ва тарихий даврларни хисобга олиб татқиқ этилади. Кўпинча буни хисобга олмаслик натижасида турли гурух ва оқимлар ўртасида бахсли холат ва низолар вужудга келиб қолади. Пайғамбаримиз (С.А.В) бир гурух сахобалар билан ўтириб, “ Биродарларимни соғиндим” дебдилар. Ўунда ўтирган сахобалар “Ё, Расулуллох, биз сизнинг биродарларингиз эмасмизми?” деб сўрашибди. “ сизлар менинг дўстларимсизлар. Биродарларим келажакда яшайдиган умматларимдир. Уларга ўз эътиқодларини сақлаб туриш, амал қилиши жуда қийин бўлади... агар сизлар буюрилган 10 амалдан биттасини қилмасаларингиз жаннатга туша олмайсизлар. У замондаги умманларим 10 амалдан бирини қилсалар хам жаннатга тушадилар” деган эканлар. Маълумки, табиий офатлар, қирғин-барот урушлар, ижтимоий нотинчлик даврида диний хиссиётлар кучайиб кетади. Хатто СССР дек дахрий давлат 2-жахон уруши даврида диний идоралар, черков ва мачитларни очишга, диндорлар фаолиятига эркинлик берган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний идораси Тошкентда 1943 йили очилган. Шу йили Усмон Қуръони хам Эрмитаждан Тошкентга олиб келинган. 1945 йили Бухорода Мир Араб мадрасаси қайта тикланди.

  3. Диний гурухлар (мазхаб, йўналишлар) психологиясини ўрганиш бўлиб, диний ташкилотлар, жамоаларининг ижтимоий-психологик тузилмасини, ўзаро муомала, бир-биридан таъсирланиш ва тақлид қилиш каби холатлар механизми, уларнинг кишилар хулқ-атвори, хиссиёт ва онгига таъсир етишини ўрганади.

  4. Диний маъросимлар психологияси яъни диний маросим ва амаллар бажаришнинг инсон рухиятига таъсирини татқиқ этади.

Немис олими Макс Шелер (1874-1928), дин психологияси “ Илохий объектлар” ва Худони инсон рухиятига таъсирини ўрганишдан аввал, уларнинг мавжудлигини хеч қандай исботларсиз ( без пастулатов) қабул қилиш керак деб ёзади.
Шунга кўра у, Худони ва илохий қудратни тан олмайдиган одам диний эътиқодларнинг психологик феноменларни ўрганишга хаққи йўқ. Дин психологияси билан фақат диндорларгина шуғулланиши лозим, деб таъкидлайди.
Психология фанининг предмети, вазифалари ва вужудга келиши

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling