Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Руҳ–латиф жавҳар. У жисмни ҳаракатга келтиради ва такомиллаштиради


Download 0.85 Mb.
bet6/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Руҳ–латиф жавҳар. У жисмни ҳаракатга келтиради ва такомиллаштиради. Муаллиф руҳни уч кўринишда зуҳр бўлади, деб кўрсатадики, бу жиҳатдан унинг қарашлари Арасту ҳаким қарашларига уйқашдир. Руҳ табиатга мувофиқ–ўсимлик даражасида, сезги ва ҳаракатга мувофиқ–ҳайвон даражасида, ақлга мувофиқ–инсон даражасида намоён бўлади, деб кўрсатади.
Жисм (мулк) қаттиқ ва дағал нарсадир. У майдаланади, қисмларга бўлинади. Мулк (жисм) олами малакут оламининг белгисидир. Жисм руҳга ўхшайди. Шу боис мулк орқали малакут, малакут орқали мулкни исботлаш мумкин. Руҳ Амр оламидандир ва ҳатто ўзи амрдир. Танани бошқариш, такомиллаштириш руҳ ҳукмидадир. Шариат ақли, деб кўрсатади А. Насафий, жузъ (қисм) ва кулл (бутун) ни идрок этадиган, ўзини ва Парвардигорни танийдиган, биладиган инсоний ҳақиқатни инсон руҳи, дейдилар.
Аллоҳ руҳлар ва жисмлар оламини яратгандан кейин, уч махлуқни–маъдан, ўсимликлар, ҳайвонни яратди. Оҳирида Одамни яратди.
Мовлоно Фаридиддин Аттор «Илоҳийнома» асарида руҳга мурожаат қилиб, эй руҳи қудсий, сендадир, Раббоний руҳнинг амри. Сен ҳамма нарсани қамраб олгансану, лекин биздан йироқсан, кўзга кўринмайсану, бироқ кўзнинг ўзидасан... Бизнинг тушунча–тасаввуримиз, исботу тасдиғимиз, инкору раддиямиздан ташқарисан. На ердасан на осмонда, балки Раббул оламин ҳузуридасан, деб руҳни англаш, тасаввур қилиш мушкулотлари ҳақида фикр билдиради.
Руҳнинг асосида олти белги борлиги ва шулар орқали зуҳр бўлишни кўрсатади. Буларнинг ҳар бирини ўзи мураккаб бир оламдир. Булар:
1. Бири Нафс бўлиб, унинг жойи сезги аъзоларидир.
Илмий психологиядаги бешта ташқи сезгиларни шу биринчи белгиларга муқояса қилсак бўлади.
2. Бири Нафси аммора (шайтоний нафс) бўлиб, зиддиятлар шундан. Бу инсонни турли гуноҳ ишларга буюрувчи, етакловчи, бадан манфаатлари ва ҳузурланишларини таъминловчи моддий эҳтиёжларнинг кўринишидир.
З. Бири Ақлдир. У ақлга мувофиқликни, мантиқни бошқаради. Бу белги илмий психологиядаги «Тафаккур» мавзусига мувофиқ келиб, инсоннинг мантиқий, ижодий, илмий тафаккурлаш жараёнлари сифатида намоён бўлади.
4. Бири Илмдир. У турли маълумотлар, билим тўплаш билан банд. Бу «хотира» жараёнига нисбатан мос келиб, илм ўрганиш, илмий ва маърифий, сиёсий, иқтисодий соҳалар билан боғлиқ ахборотлар тўплашдан, уларни сақлаш ва керак пайтда қайта тиклашдан иборат бўлган фаолиятга мувофиқдир.

  1. Бири Фақрдир. Доимо фано, яъни йўқлик истайди. Баъзи Мутасаввифларнинг фикрига кўра, бу нафси лаввома босқичи бўлиб, инсонда танқидий тафаккурнинг кучайиши, ўзидаги хато, камчиликларни англаши, ўзига танқидий қараб, ўзидан норозилик, ўзидан қониқмаслик, камситиш ваҳ шаклида намоён бўлади.

6. Бири Тавҳиддир. Ягона Зотга-интилиш, уни исташ. Бу Олий онг даражаси бўлиб илм–фанда таърифланадиган ўз–ўзини тарбиялаш, тафтиш қилиш орқали нафсини ўлдирган дунёвий эҳтиёжлардан фориқ, бўлган комил инсонлар даражаси. Аллоҳ жамоли унинг доимий эҳтиёжига айланади.
Ушбу олти асос Руҳ фармонидир. Руҳ, деб таъкидлайди. Ф.Аттор инсоннинг ичидадир. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз ичига сафар қилмоғи, ўзини чуқурроқ англаши зарур.
Ислом дунёсининг яна бир машҳур мутасаввуфи Мавлоно Жалолиддин Румий «Маънавий маснавий» куллиётнинг 1– китобида инсон икки қисмдан иборат эканлигини таъкидлаб, унинг бадани зоҳиран идрок этилиши, лекин руҳни кўрмак мумкин эмаслигини, руҳ жисм ва моддадан иборат бўлмай, Раббоний амрдир, дейди. Унинг бу қарашлари юнон файласуфларининг қарашларига ҳамоҳанг. Лекин Ж.Румий руҳ ақл, зако, муҳаббат, нутқ, сафо ва яна бошқа руҳий ҳолатларда намоён бўлишлигини таъкидлайди.
Инсон руҳи Аллоҳдан ажралиб Аллоҳга қайтар экан, деб таъкидлайди, Румий: «...у ирфон нуридан баҳраманд бўлиб юксалиб бориши лозим. Шундагина руҳ ҳақиқат мартабасига кўтарилиб, асл моҳиятга яқинлашади» -деган.
Психология фани «руҳ илми» сифатида инсон руҳий дунёсини ўрганишда, тушунтириб беришда моддиюнчилар қўлга киритган билимлардан ва ухровий таълимдан ҳам фойдаланиши, тарафкашликка йўл қўймаслиги зарур.
Моддиюнчилар инсон руҳиятини асаб тизими ва унинг олий қисми бош миянинг фаолияти билан боғлайдилар. Тўғри, асаб тизими ва бошқа аъзолар ниҳоятда мукаммал механизмларки, унинг ҳам ижодкори бутун борлиқни яратган -Аллоҳ.
Психологик билимларни ўзлаштириш бошқа фанларни ўрганиш каби, аввало, киши учун билим ва маълумот олиш учун катта аҳамиятга эга. Бу фанни ўрганар экан одам, аввало ўз ақл–идрокини, унинг жараёнлари, вужудга келиш қонуниятларини билиб олади. Улар фаолиятларини кучайтирадиган шарт–шароитлар билан танишади. Ижтимоий муносабатларга киришиш йўлларини ўзлаштиради. Руҳиятни чинакамига илмий асосда тушуниш, кишилар онгидаги ҳар хил бидъат ва ҳурофотларни барҳам топишга ёрдам беради.
Психология фанининг асосий вазифаси–руҳий фаолиятнинг объектив қонуниятларини илмий равишда очиб беришдан иборат. Шунингдек, ҳар бир одам шахсига хос бўлган индивидиуал психологик хусусиятларни шакилланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва уни комил инсон тарбияси ва шакилланишга йўналтиришдир.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling