Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра


Download 0.85 Mb.
bet9/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер юзининг учдан икки қисми сув билан қопланган, Борлиқдаги барча сувлар-Океан ва денгиз, кўл ва дарёлар, сой ва ирмоқдаги, шунингдек, булут ва ер остидаги мавжуд сувлар музликларнинг барчаси бир моҳият. Аллоҳ яратган неъматнинг турли ҳолатдаги кўринишлари, яъни бир занжарнинг халқларидир.
Булоқлар ва тоғдан тушаётган сувлар сой ва дарёлар шаклида денгиз ва океанларга қўйилиб, асл маконига қайтади. Лекин бундан булоқ ва сойлар бўлмаса, денгиз ва океан сувлари қуриб қолади, деб хулоса қилмаслик керак. Бу шундай бир илоҳий айланма ҳаракат (циркульяция)ки, булоқларнинг мавжудлиги ерга шимлиги сувларга, ёмғир ва тоғдаги қорлар эса иссиқ ҳаво таъсирида буғланган сувлар (булутлар)га боғлиқ бўлади. Бу узлуксиз ҳаракат мавжуд экан, Ер юзида сув йўқолиб кетмайди. Фақат у бир ҳолат ва шаклдан бошқасига ўтиб туради.
Гидрология соҳасида билимларимиз мукаммал бўлмаса ҳам, бу мисолни инсон моҳияти бўлган руҳ оламини тушуниш учун келтирдик. Барча диний китобларда инсон руҳи Ваҳдоният даргоҳидан бўлиб, инсон вужудига муваққат киритилган, деб изоҳланади. Шунга кўра, Жамолиддин Румий томчи уммонга интилгани каби, руҳ ҳам доимо асл маконига интилади, дейди. Лекин вужуд қафасидан чиққунга қадар руҳ бир қанча босқичлардан ўтишим, илоҳий маърифатга эришиши керак. Шундагина у ўз моҳиятига эга бўлиб, Аллоҳ таоло даргоҳида юксак мақом ҳосил қилиши мумкин. Руҳ инсон вужудига қачон киради? “Мўъминун” сурасининг 13-14 оятларида: “Сўнгра уни (инсон наслини аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лаҳта қонни яратиб, Лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир топчи сув-нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, гўзал яратувчи –аллоҳ баракотли -буюкдир” (23.13-14).
Абдуллоҳ (ибн Маъсуд) ривоят қилган ҳадисда Расуллоҳ (сав): “Ҳар қайсингизнингвужудингиз онангиз қорнида қириқ кунда таркиб топган, сўнг яна шунча кунда лахта қонга ва яна шунча кунда бир парча эга айлангай. Кейин, Аллоҳ таоло (онангиз қорнига) бир фариштани юбориб, унга тўрт сўзни, яъни қандай ишлар қилмоғингизни, ризқингизни, умрингизни ва бахтсиз ёким бахтли эканлигингизни ёзиб қўймоқни амр қилган. Сўнг жисмингизга руҳ пудалгай” деганлар.1
“Сажда” сурасининг 7-9 оятларида инсон наслининг яратилиш босқичларини, уларга берилган неъматларини, уларни етук ҳикмат билан яратганлигини таъкидлайди. “... У инсонни (одамни) даставвал лойдан яратади. Сўнгра унинг наслиниҳақир бир сувдан иборат бўлган нутфадан пайдо қилди. Сўнгра уни (Одамни) тиклаб, ичига Ўзў даргоҳидаги жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди...”2



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling