Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet2/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Биринчиси, Илм-ул яқийн-ўқиб ўрганиш ва ақлий далилларга асосланиб эришилган билим. Бу билимга эга бўлганлар маърифат аҳли бўлади. Бу маърифат асосан моддий оламнинг зуҳур бўлишига мансуб бўлиб, инсон аниқ тушунадики, моддий дунёдаги кўринаётган барча нарсалар Аллоҳ қудратининг яққол намоёнидир. Бу хулоса далил ва исботлар ақлий муҳокама ва мушоҳада орқали ҳосил бўлади.
Иккинчиси, Айн-ул яқийн тасаввуфий маърифатнинг кейинги босқичи бўлиб, мукошафа (кашф) йўли билан ҳосил қилинадиган ботиний билим, ҳол сирларини очувчи илм Валийқалбида Илоҳий сирлар кашф бўлиб, у ақлу далиллар билан эмас, фақатгина муроқаба, кашфу завқ орқали, қалб йўли билан ҳосил бўлади. Бу маърифатнинг руҳий ҳолатидир. Ҳазрат Нақшбанд фикрича, бу даража хос авлиёлар мақомидир.
Шавқ (ҳол м.м.) исломнинг асосий ҳиссидир. У қалбники Аллоҳга бўлган муҳаббатдир. Яратилиш нуқтасига қайтиш соғинчли шавқдир. Ақл англамаган, етмаган нарса қалб орқали билинади.
Қалб, дейди Тимоти Ж. Уинтер, Каъбанинг улуғворлиги, муқаддаслигини билади. Ақл эса буни тушунмайди. Уни бор йўғи баландлиги 12 кубметр бино, деб ўйлайди.2
Дунёни чуқур билиш, илоҳий сирлар мушоҳадаси учун ақлдан юксакроқ турадиган “Басират” мавжуд. Басират-қалб кўзи. Аллоҳ марҳамати билан нурланган қалбнинг фавқулоддаги қуввати. Басират ила ғарб оламикўринади, воқеа, ҳадислар каромат қилинади.
Қалб шавққа (Ғайбат) тўлаганда инсоннинг идроки ва руҳий ҳолати тубдан ўзгаради. Шавқ исломнинг асосий ҳиссидир. Бу Аллоҳга бўлган муҳаббат, яратилиши нуқтасига қайтиш соғинчидир.
Қалб шавққа тўлганда, яъни Ғайбат ҳолатда инсон моддий дунё билан боғлаб турувчи барча нарсани унутиб, ғайб оламида сайр эта бошлайди. Н. Кубро китобида келтирилишича, Жунайд Бағдодий бир куни хотини билан ўтирар экан, ҳузурига шиблий кириб келибдилар. У зотни кўрган аёл ўрнидан туриб, яширинмоқчи бўлибди. Эри эса унга “Шиблийнинг сендан мутлақо ҳабири йўқ (у ғайбат ҳолидадир), жойингда ўтиравер” дейди. Бироз оз фурсатдан сўнг Жунайд Шиблий билан шундай гаплашибдики, натижада Шиблий йиғлай бошлабди. Ва шунда Жунайд хотинига “Шиблий ўзига келди, ғайбат ҳолати зойил бўлди, энди бекинавер”, - деган экан.1
Учинчиси,-Ҳаққ- ул яқинда инсон сулик мукаммал билимга эга бўлади, яъни, илм, мукошафа ва ҳол босқичларидан ўтиб, Ҳаққа фоний бўлмоқ. Бу даражада суфий фақат илм билан эмас, ҳол ва сир мақомларида яшаб ҳақиқатни билади ва шу холатда қолади. У яқийн даражаларининг энг юксагидир. Аллоҳ марҳамати эгалланадиган илмдир. Бу расул, Набий ҳақиқат аҳлининг даражасидир.2
Тасаввурда инсон камолоти энг асосий муаммодир. Инсон фоний дунёда тирикчилик ва мол-дунё ташвиши билан бўлиб, яратувчисини муайян даражада унитиб қўяди. Натижада, инсон ва Тангри ўртасида зулматдан иборат Ҳижоб-парда вужудга келадики, тарақат пиру муришидлари бу-ҳижоб-тўсиқни кўтариш учун зарур бўлган санолар, ҳақ исломлари зикир, тасбиҳ, саловат, дуоларни яратишади.
Тариқат йўлига кирган солип руҳий камолот пиллапояларидан кўтарилиб, муайян мақомга етиш учун уларни узлуксиз бажариб, тил ва дил билан такрорлаб туриши керак.
Тариқатда инсон камолотининг энг олий даражаси, идеали бўлган-Аллоҳ сифатлари билан зийнатланиш, унинг Зоти билан қўшилиб кетишдир.
Нақшбандия тариқатининг асосчиси Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд фикрича, ҳалқ қилинган ичида энг мукаммал, муқаддас қилиб яратилган, инсон бу оламда ўз ўрни ва моҳиятини, Аллоҳнинг ердаги Ҳалифаси эканлигини билиши зарур. Бунинг учун Ҳақнинг барча сифатларини ўзлаштириб, унинг олий куч қувватлари билан узвий боғланишда бўлиши керак.
Баҳоуддин Нақшбанд “Авроди баҳоия” асарида ягона илоҳий асосга эга бўлган борлиқ икки оламдан иборат, деб кўрсатади. Биринчиси, “Амр” олами бўлиб, у Аллоҳ амри билан яратилган бирламчи ва боқий олам. У “Ғайб” олами ҳам дейилади ва унга кўзга кўринмайдиган фаришталар, жинлар ва сиру асрор олами киради. Иккинчиси, “Ҳалқ” олами бўлиб, у фоний ва узгарувчандир. У “Шаҳодат” олами дейилиб, биз кўриб, гувоҳи бўлиб турган зоҳирий нарсалардир. Инсон “Шаҳодат” оламини ақл-идроки,тафаккур ва илми билан ўрганиш мумкин. Ғайб оламини эса қалбий билиш, кашфу илҳом орқали идрок этиш мумкин. Ҳақ таолло ўзи ҳохлаган бандасига “Ғайб” олам сир- асрорини ўз илмидан бериш мумкин. Солип пиру муршид ёрдамида сай-ҳаракатлар билан шу илмдан баҳраманд бўлишга кириши зарур.
Баҳоуддин Нақшбанднинг мазкур асарида “то қувватим борича мен сен билан аҳд ва ваъдададирман” деган вирд1 мавжуд. Унинг изоҳ ва шарҳлари билан танишиш, бу жумлада, илоҳий билимлардаги ўта мураккаб ва муҳим бўлган “тақдиру азал” моҳиятини бироз бўлсада билиб олишга имкон беради. Жумладаги “аҳид” моҳиятида “мисоқ”-(арабча аҳду-паймон) куни ётибди. Аллоҳ ўз қудрати илми билан одам (ас.) белидан ўндан тарқайдиган барча зурриётларни чиқариб уларга ўзининг мўжизаларини кўрсатгач, “Мен сизларнинг парвардигор” эмасманму? деб инглиз хитоб қилди. Барча арвоҳлар “Ҳа, Сен бизнинг Парвордигоримизсан” деб жавоб берадилар. (7.172 ). Аҳд кунида Парвардигор барча инсон руҳларига ўзини танитган. Барча руҳлар уни тан олганлар. У барча Руҳларга ўзига сажда қилишни буюрган. Уларни бир қисми сажда қилган ҳолда, бир қисми сажда қилмаганлар. Аллоҳ таолло сажда қилганларни жаннати ва сажда қилмаганларни дўзоҳий бўлишига аҳд қилган.2 Демак, инсоннинг жаннати ёки дўзоҳий бўлишлиги, Мисоқ кунги руҳларнинг Парвардигори буйруғининг бажарилиши, инсон руҳининг ўз қисматини ўзи белгилаши билан боғлиқ. Аллоҳ ҳеч бандага жабр қилувчи бўлмаганлиги боис, дўзоҳийлик асосда ҳам Мисоқ кунидаги аҳдга риоя қилмаслик сабабдир.
Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд “Мен Сен билан аҳддаман” деганда, менинг яратувчим, менга ҳаёт ва рисқ бераётган Сенсан, фақат Сенга сажда қилиш аҳдида тураман. Демоқдаки, бу ўша Мисвоқ кунига ишорадир.
Тасаввуф илмида инсоннинг руҳ ва қалбини тарбиялашга катта эътибор берилади. Бунинг учун қалбни ёмон ҳулқлардан иҳоталаш ўз нафсини жиловлаш ғазабдан тийилиш кабилар киради.
Диний фанатизм- диний фундаментализмнинг кескин ва тажовускорона намоён бўлиш шакли бўлиб, кучли ҳиссий қўзғалиш устуворлик қилиб, аксарият ҳолларда ўз хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолай олмасликдир. Диний фанатизм вужудга келиш тарихини ўрганиш шуни кўрсатадики, у барча динлар тарихида учрайди. Кўпинча улар ўз ичидаги гуруҳ ва бошқа дин ва ғояга нисбатан тоқат қила олмайдилар. Фанитизмнинг ижтимоий психологик табиатига шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, у мутлоқ ислом динига хилоф ҳаракат. Зеро, ислом дини якка худолик дини, яъни унинг ҳам асосини яҳудий ва насроний динларидаги сингари Биру Бор Яратувчига ишонч ташкил этади. Шунинг учун бу дин вакилларига якка худоликка ишонувчи қавмлар сифатида ҳар доим бағрикенглик кўрсатилган. Босиб олинган мамлакатларда ҳам қавмлар агар ислом динига нисбатан душманлик қилмасалар, ҳимоя шартномалари асосида уларга маълум даражада ўзини-ўзи бошқариш, ўз динларига эътиқод қилиш ҳуқуқи берилган. Шу боис, ҳам узоқ вақтлар давомида турли дин вакиллари ислом хукмронлиги остида бемалол яшаб ўз динларида ибодат қилиб келишганки, бу ислом динининг ўта сабр-тоқатлигидан далолатдир.
Айрим тадқиқотчилар ва Оммавий ахборот воситаларида исломнинг муқаддас китоби “Қуръон Каримда мусулмонларни кофир ва ғайридинларга қарши “жиҳод” – уруш қилишга чақирилган, шу боис фанатизмнинг асосида ушбу дават ётади, деб кўрсатилади. Араб тилини мукаммал билувчи ва ислом динини қабул қилган шарқшунос олима, профессор В. Прохорова Қуръонни рус тилига шеърий шаклда таржима қилиб, унинг тафсирини берган. Бу китоб жуда кўп мусулмон давлатларидаги уламолар томонидан маъқулланган ва унга олий диний, унвон “Имом” берилган. Ушбу таржимада “Жиҳоу”- “ғазавот” маъносидан ташқари дин йўлида “ғайрат қилиш”, “кучни ишга солиш”, “Жон куйдириш” маънолари мавжудлигини кўрсатиб, “исломни ҳимоя қилиш” каби маъноларда келишлигини баён қилган. Қуръонда ғайридинларга қарши уруш қилишга дават йўқлиги, Ислом тинчлик, тотувлик дини эканлигини исботлаб берди. Ғайридинлар билан бўлган жиҳодларнинг мазмун моҳиятида ҳам уларни исломга мажбурлаб киритиш эмас, улар томонидан исломни реал воқелик сифатида мавжудлигини тан олдиришдан иборат бўлган.
Миллий озодлик ҳаракатлари даврида жиҳод ғоясидан мустақилликка эришиш йўлида фойдаланилган. Ҳозирги кунларда ислом дини билан ниқобланган айрим террорчи гуруҳлар жиҳоддан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, ислом динига иснод келтиряптилар.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling