“Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш”


Download 53.5 Kb.
bet1/2
Sana25.03.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1295567
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Файзиева Тақриз


Эрназарова Раъно Юлдашевнанинг “Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги 19.00.06 – “Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишига


Т А Қ Р И З

Дунёда стресс ҳолати куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бормоқда. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига асосан, кучли стресс инсонларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ичкилик, тамаки ва бошқа дориларга боғлиқлигини юзага келтирмоқда. Инсон ҳаётида стрессларнинг меъёрдан ортиқ бўлиши уларнинг психикасида зўриқишлар юзага келишига ҳамда саломатлигига зиён етказишига сабаб бўлмоқда. Жумладан талабаларнинг таълим олишига стресслар салбий таъсир этиши сабабли, уларнинг стрессга қарши курашиш хулқини шакллантириш муҳим эканлиги намоён бўлмоқда.


Р.Ю. Эрназарова томонидан бажарилган илмий тадқиқот иши талабаларнинг стрессга мойиллиги ва барқарорлик даражаси, стресс ҳолатидаги фаоллиги, ҳиссиёти, кайфияти ҳамда стрессни енгиш, стрессга мойиллигини пасайтириш ва барқарорлигини шакллантириш орқали стресс ҳолатидаги фаоллиги, ҳиссиёти, кайфиятини ошириш ҳамда стрессни енгишда муаммони психологик омиллари ечимига қаратилган муаммоларидан биридир.
Диссертацияда мавзунинг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти тўғри баҳоланган, методологик ва назарий асослари, тадқиқот методлари тўғри танланган. Тадқиқотнинг мақсади, предмети, объекти, фарази вазифалари тўғри белгиланган. Тадқиқотнинг ташкил этилиши, базаси ва объектив материаллар асосли. Ишнинг илмий янгилиги, ҳимояга олиб чиқилган ҳолатлар. Талабалар ўқув фаолиятида стресслар салбий таъсирининг олдини олиш муҳим эканлиги боис, стрессга барқарорликни шакллантиришнинг психологик хусусиятларини таъминлашга хос илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Муаллиф мазкур ишни катта ҳажмдаги илмий тадқиқот ишларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширган.
Тадқиқот иши кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг “Психологияда стресс ҳолатини ўрганишга назарий-методологик ёндошувлар” деб номланган биринчи бобида. Шахсда стресс ҳолати намаён бўлишининг шарт-шароитлари ҳақидаги назарий талқинлар таҳлили ўрганилганлиги психологик стресс мавзуга дахлдор қимматли ва ўринли илмий хулосалар билан кенг қамровли ёритилган.
Стресс бўйича назарияларга асосан, стрессга индивиднинг ички ва ташқи талаблари, стрессга қаршилик кўрсатиш имконияти, стрессга мойиллик асослари, стрессга хавотир стимуллари таъсири таҳлил этилган. Стрессга барқарорликнинг бузилишига сабаб бўлувчи ўзини паст баҳолаш, реактив хавотир каби омиллар ўрганилган. Талабаларда стресс пайдо бўлиши шахс типлари ва дарсларни ўзлаштиришига боғлиқлиги, имтиҳон стресс ҳолатида организмда физиологик ва кимёвий ўзгаришлар, ҳиссий ҳолат, фаоллик, кайфияти, стресс ҳолатида шахс “Мен”и ва ўқув мотивацияси ифодаланиши борасидаги тадқиқотлар таҳлили келтирилган.
Талабаларда стресс ҳолати пайдо бўлиши омиллари, стресс ҳолатида психологик, физиологик, кимёвий ўзгаришлари юзага келиши борасида бир неча тадқиқотлар олиб борилган. Тадқиқотларда ўқув фаолияти ва ундан ташқари фаолият билан боғлиқ стрессни юзага келтирувчи омиллар очиб берилган. Миллий минталитетимизни инобатга олган ҳолда талабаларда стресс ҳолатини юзага келтирувчи омилларни янада чуқурроқ тадқиқ этиш ва стресс ҳолатини енгиш усулларини такомиллаштириш лозимлиги курсатилган.
Диссертант илмий-назарий манбаларга таяниб, тадқиқот ишининг кейинги босқичларини тўғри белгилай олган.

Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling