“Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш”


II-боб “Талабаларда психологик стресс ҳолатини енгишнинг эмпирик таҳлили”


Download 53.5 Kb.
bet2/2
Sana25.03.2023
Hajmi53.5 Kb.
#1295567
TuriДиссертация
1   2
Bog'liq
Файзиева Тақриз

II-бобТалабаларда психологик стресс ҳолатини енгишнинг эмпирик таҳлили” деб номланиб, унда стрессоген вазиятларда талабалар хулқ-атвор хусусиятларини илмий тадқиқ этишнинг психодиагностик жиҳатлари. Талабаларда стресс ҳолати тадқиқотини ташкил этиш мақсадида стресснинг диагностик усуллари таҳлил этилган. Тадқиқотда қўлланилувчи диагностик воситалар жамланмаси шакллантирилган ва тадқиқот босқичлари режалаштирилган.
Психологик стрессга барқарорлик талабалар хулқ-атворини белгиловчи омил сифатида, стресс ташқи таъсирларга психик реакция эканлиги, стрессга жисмоний ва ақлий юкламаларнинг кўплиги, оилавий муносабатларда мулоқотнинг камлиги, деструктив ғояларнинг таъсири, стресс таъсирида хатти-ҳаракатларда ўзгаришлар пайдо бўлиши, талабалар психолгик етуклиги эмоционал намоён бўлиши ҳолатлари таҳлил қилинган. Талабаларда стресс барқарорликни ошириш борасидаги муносабатлари тадқиқот таҳлилида келтирилган.
Талабаларда стресс ҳолати пайдо бўлиши омиллари, стресс ҳолатида психологик, физиологик, кимёвий ўзгаришлари юзага келиши борасида бир неча тадқиқотлар олиб борилган. Муаллиф тадқиқотни юқори савияда ўтказиш учун танланган метод ва методикаларни тўғри қўллаган. Тадқиқот босқичлари режали амалга оширилган.
III-боб,Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг психокоррекцион-ривожлантирувчи технологиялари” деб номланиб, Талабаларда психологик стрессга барқарорликни оширишнинг илмий-услубий асослари, cтресс ҳолати пайдо бўлишига сабаб бўлувчи омиллар таъсирини камайтириш мақсадида стресс омилларни бошқариш усули стрессга таъсирчанликни назорат қилиш, асаб тизими зўриқишини тарқатиш, вазиятни кучли стрессли ёки меъёрий идрок этиш билан боғлиқ ҳолатда меъёрий идрок этилишини таъминлашга ёрдам беради. Талабалар билан олиб борилган стресс ҳолати психокоррекцияси амалиёти тўрт босқичда ташкил этилганлиги. Ҳар бир босқич белгиланган вақт мобайнида олиб борилган бўлиб, амалиёт давомида махсус танланган психологик машқлар қўлланилган.
Анкета сўровномаси қўлланилиб талабаларда стресс ҳолатини юзага келтирувчи 17 та омиллар ажратилган. Биринчи курс талабаларида стресс омиллар янги муҳитга мослашиш, иккинчи курс талабаларида масъулият, имтиҳон олди хавотир, учинчи курс талабаларида меъёрий имтиҳон олди ва келажакдан хавотир, тўртинчи курс талабаларида имтиҳонлар хавотири, келажак ва оилавий муаммолар билан боғлиқлиги экспериментал ўрганиб чиқилган.

Мазкур тадқиқот натижасида тўпланган барча қимматли маълумотлар амалда кенг фойдаланиб келинаётган математик статистик усуллари ёрдамида (Стьюдент мезони ёрдамида) текшириб кўрилган. Муаллиф бевосита таҳлил хулосаларга асосланиб талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш психологик хусусиятлари нималардан иборат эканлигини тасвирлашга эришган.
Тадқиқот ишида юқорида айтиб ўтилган ижобий томонлар билан бирга айрим таклиф ва эътирозларни ҳам билдириш мумкин.
1. Диссертация матнидаги техник хатоларни тузатишга эътибор бериш керак.
2. Талабаларнинг стресс ҳолатидаги ҳиссиёт, фаоллик, кайфиятини меъёрлаштиришда визуаллаштириш, расм терапиясини қўллаш
мақсадга мувофиқ.
3. Жадвалларни яна бир кўздан кечириб, баъзи техник хатоларни тузатиш зарур.
4. Диссертация сўнгида берилган адабиётлар рўйхатини расмийлаштиришни қайтадан кўриб чиқиш лозим.
Ушбу кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш диссертация ишини асосли илмий томонларини очиб беришга ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, Эрназарова Раъно Юлдашевнанинг “Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши ҳозирги давр талаблари асосида ёритилган бўлиб, диссертант ўз олдига қўйган мақсадига эриша олган. Автореферат матни диссертация мазмунини тўлиқ ифодалайди. Диссертацияда муаллиф томонидан коррекция амалиёти самарадорлиги муваффақиятли амалга оширилган талабаларда стресс омиллар таъсири камайиши, стрессга мойиллик даражаси пасайиши, стрессга барқарорлик ошиши, ҳиссиёт, фаоллик, кайфият шкалаларини меъёрлашиши, муаммони ечиш стратегиясини ошиши, ижтимоий кўмак стратегиясини меъёрлашиши, муаммодан қочиш стратегиясини пасайишига эришилган.
Шу нуқтаи назардан, мазкур диссертация мустақил бажарилган ва тугалланган тадқиқот иши бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий
аттестация комиссияси томонидан илмий тадқиқот ишларини расмийлаштирилишига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради.
Диссертация муаллифи Эрназарова Раъно Юлдашевнанинг “Талабалардаги психологик стресс ҳолатини енгишнинг тарбиявий психологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги 19.00.06 – “Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини муҳокаманинг кейинги босқичларига тавсия этиш мумкин.


(дотц) М.Файзиева
Download 53.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling