Геология фанининг мақсади ва вазифалари


Download 24.09 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi24.09 Kb.
#1515691
  1   2
Bog'liq
fanning maqsadii


Геология фанининг мақсади ва вазифалари.




Режа:




1. Геология фани нималарни ўргатади?
2. Фаннинг мақсади ва вазифалари.
3. Геология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
4. Геология фанининг сув хўжалиги қурилишидаги, гидромелиоратив тизимларидан фойдаланишдаги ва геологик қидирув ишларини ўтказишдаги аҳамияти.
Геология Ер ҳақидаги илмлар мажмуини тасвир-ловчи, ернинг шаклини, тузилишини, таркибини, ривожланиш тарихини, шунингдек ердаги сув ва ҳаво қатламларидаги содир бўлаётган геологик жараёнларни ўргатадиган фандир.
Геология сўзи грекча бўлиб, «Гео» – Ер, «логия» - ер қатламлари тузилишини, ривожланишини ва геологик ҳодисалар натижасида ер қобиғининг вужудга келиши, ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнларини ўрганиш демакдир. Геология фанининг асосий ўрганиш обҳектларидан бири бўлган ернинг сиртқи қаттиқ қатлами (литосфера), яҳни ернинг пўстлоғи – «земная кора» ҳисобланади. Демак геология фани бу қатламнинг таркибини, тузилишини, ундаги бўлаётган ҳодисаларни ва уларнинг ривожланиш тарихини, ундаги қазилма бойликларнинг ва қурилиш материалларининг жойланиш қонунларини ва келиб чиқиш шароитларини ўргатади.
Геология илмини билиш, ер остида жойлашган рудаларни, нефтғ, тошкўмир, ҳар хил қурилиш материаллари ва бошқа қазилма бойликларни топишда ёрдам беради. Фақатгина геология фани ёрдамида, ҳар хил муҳандислик иншоотларини барпо этиш мумкин, яҳни жойлар, кўприк, йўллар, тўғонлар, туннеллар, мудофаа иншоотлари ва уларни мустаҳкам, узоқ муддатларда ишлайдиган арзон қилиб қуриш мумкин.
Илм-фаннинг ривожланиши натижасида геология фани ҳам ўсиб бориб, унинг айрим тармоқлари мустақил фан бўлиб ажралиб чиқди. Шундай қилиб кристаллография, минералогия, петрография, динамик ва тарихий геология, гидрогеология, геоморфология, тўртламчи давр геологияси, муҳандислик геологияси, тупроқшунослик ва бошқа тармоқлар вужудга келди. Биз геология фанининг айрим лойиҳалаш ва қурилиш учун керакли бўлган қисмларини ўрганамиз.
Ер ости қазилма бойликларини топишда ишла-тиладиган геология фанининг энг қадимий тармоғи бўлган минералогия фани – минераллар, уларнинг хусусиятлари, физик хоссалари ва пайдо бўлиш жараёнларини ўргатадиган фандир.

Download 24.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling