Геология фанининг мақсади ва вазифалари


Download 24.09 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi24.09 Kb.
#1515691
1   2
Bog'liq
fanning maqsadii

Кристаллография – кристаллар, уларнинг ташқи шакли ва ички тузилишини ўргатадиган фандир. Қурилиш жараёнида жинсларнинг кристаллик холатини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Петрография – ернинг сиртқи қобиғидаги бир қанча минераллардан ташкил топган тоғ жинсларини ўргатадиган фандир. Петрография тоғ жинсларининг келиб чиқиши, таркиби ва хусусиятлари, жойланиш шароитлари ва географик тарқалишини ўргатади.
Динамик геология – Ер юзида ва ер қаҳрида бўлаётган ҳодисаларни, яҳни ер қаҳри харакатини, вулканларнинг пайдо бўлиши ва ер қимирлаш ҳодиса-ларини, тоғ жинсларининг емирилиши ва емирилган тоғ жинсларининг бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ётқизиш ҳодисаларини ўргатадиган фандир.
Тарихий геология – ер қаҳридаги ва ер юзасидаги ўсимлик, ҳайвонот ва тирик организмлар дунёсини, шунингдек давр ўтиши билан ер қаҳрини ташкил эта-диган жинсларнинг пайдо бўлиш жараёнини ўргатади.
Палеонтология эса ўсимлик, ҳайвонот дунёси қолдиқларини ўтган геологик даврларга нисбатан тек-ширади ва унга қараб тоғ жинсларининг ёшини аниқ-лашни ўргатади.
Гидрогеология – ер ости сувлари ҳақидаги фан бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, ер остидаги жойланиш шароитлари, харакатланиш қонунлари ва хусусиятлари, улардан халқ хўжалигида фойдаланиш мумкинлиги ва ер ости сувларининг гидротехник иншоотларга, йўллар-га ва бошқа халқ хўжалик қурилиш иморатларига таҳсири ҳақидаги илмларни ўргатади.
Сув хўжалиги иншоотлари ва йўл қурилишида тўртламчи давр геологиясини билиш алоҳида аҳамиятга эга, чунки кейинги даврда пайдо бўлган геологик ётқизиқлар келиб чиқиши, таркиби, жойланиши ва халқ хўжалигида улардан кенг фойдаланиш жиҳатидан катта аҳамият касб этади.
Халк хўжалигининг узлуксиз ривожланиши нати-жасида геологиянинг янги соҳаси – муҳандислик геологияси ва тупроқшунослик фани вужудга келди.
Муҳандислик геологияси – ер қаҳрининг ҳозирги аҳволи ва сиртқи қатламининг динамик ривожла-нишини инсониятнинг муҳандислик фаолияти муноса-бати билан боғлиқ холда ўрганадиган фандир. Бу фаннинг асосий вазифаларидан бири геологик жараёнлар (силжиш, ўпирилиш, бўртиш, карст – ёрилиш) каби қурилиш шароитини белгилаб берувчи ҳодисаларни билиш, ҳар хил иншоотлар (кўприклар, йўллар, гидротехник иншоотлар, иморатлар ва тўғон-лар) қурилишида, табиий ер массасининг мустаҳкам-лигини таҳминловчи ҳар хил тадбирларни белгилашни ўргатади.
Тупроқшунослик фани ёш соҳа бўлиб, у ер қаҳри-нинг устки қатламидаги тоғ жинсларининг келиб чиқиши, таркиби, тузилиши ва хусусиятларини инсо-ниятнинг муҳандислик фаолияти нуқтаи назаридан ўргатади. Грунтларни – тупроқ қатламини ўрганишда, тупроқшунослик соҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда физик ва коллоид химияси, қурилиш механикаси ва физик-кимёвий механикаси дисперс танаси каби усуллар кенг қўлланилади.
Геология фанини ривожлантиришга М.В.Ломоносов (1711-1765 йиллар) катта ҳисса қўшган. Унинг 1763 йилда ёзилган. Биринчи металлургия асослари ва руда ишлари», «Ер қатламлари ҳақида»ги асарларида геологик маҳлумотлар баён этилган. Бу асарларида М.В.Ломоносов тоғ жинсларининг келиб чиқиши, классификацияси ва уларнинг ёшини кўрсатиб берган. У ер қимирлаши ва вулканларни келтириб чиқарадиган сабабларини исботлаб, Библиядаги эски дунёқараш-ларни рад этди.
Академик В.А.Обручев – Сибирғ ва Ўрта Осиё қисмидаги ер ости бойликларининг тузилиши ва жой-ланишини ўрганди. Унинг 1935-1938 йилларда ёзилган ва энг катта аҳамиятга эга бўлган илмий ишларидан бири «Сибирғ геологияси» ва Сибирнинг геологик қидирув ишлари тарихи» номли асарлари алоҳида ўрин тутади.
Геология фанининг халқ хўжалиги соҳасида аҳамияти жуда катта бўлиб, у айниқса сув хўжалиги ва мелиорация ихтисослиги мутахассисларининг иш фаолияти давомида геологик ва гидрогеологик жараён-ларни тоғ жинсларининг физик, кимёвий, органик ва сув хусусиятларини ҳамда грунтларнинг муҳандис-геологик классификацияларини яхши билишлари зарур. Чунки сув хўжалиги ва мелиорация қурилиш ишлари бевосита ер сиртидаги тоғ жинслари устида ва ер ости сувлари таҳсиридаги грунт қатламларида амалга оширилади.
Дарё, сув манбалари ва захкашларда гидротехник иншоотлари қурилишида янги ерларни ўзлаштиришда, суғориб экилаётган ерларни қайта қуришда ва грунтлар (тупроқлар)нинг мелиоратив холатини яхшилашда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланади. Лойиҳа чизмалари ва молия ҳужжатлари тузилмасдан олдин қоида бўйича геологик ва гидрогеологик қидирув илмий-тадқиқот ишлари бажарилиб, олинган натижалар асосида тузил-ган геологик, гидрогеологик хариталар, кесмалар ва ҳисоботлар тузилади.
Геологик ва гидрогеологик ўлчов натижалари инобатга олинган холда қурилиш лойиҳаси ва баҳолаш ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Сўнгра шулар асосида гидротехник иншоотлар, ер ўзлаштириш ва капитал текислаш, йўллар, кўприклар, каналлар, коллекторлар, иморатлар ва бошқа саноат, қишлоқ хўжалиги обҳектлари қурилиши ишлари амалга оширилади. Қуриб битказилган обҳектлар мутасадди ташкилотлар томонидан қабул қилиниб, улар халқ хўжалигида доимий фойдаланишга топширилади.
Асосий адабиётлар:


1. Қац Д.М. «Основы геологии и гидрогеологии» М. «Колос», 1981
2. Толстой М.П; Малыгин В.А. «Основқ геологии» М. «Недра», 1988
3. Горшков Г.П; Якушев А.Ф. «Обшая геология» М. МГУ, 1962
4. Ланге О.К. «Геологияга кириш», Т. «Ўрта ва олий мактаб»,1962
5. Малыгин В.А. «Основы геологии и гидрогеологии» М. «Недра»,1976
6. www.ziyonet.uz
7. www.wiki.arxiv.uz
Download 24.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling