Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Download 0.85 Mb.
bet18/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Нафс аммора4-бу босқичда солик тамоман ҳайвоний ва шаҳвоний орзуларнинг асиридир: жаҳолат, очкўзлик, хусумат, гина, масҳарабоз, ҳасад, лойқайдлик... ва бошқалар. Бу хусусида Қурони каримда “Юсуф” сурасида “чунки нафс, албатта барча ёмонликларга буюргувчидир”, дейилади. Тариқатга янги қадам қўйган солик бу мартабада бўлади. Солик нафси амморанинг таъсиридан кутилмоқ учун шайх вазифасига асосан истиғфор, салоту-салом ва намоз ибодатлар билан бирга “ла илаҳа иллалоҳ” зикрини қилади.

  • Нафс лаввома-бу босқичда солик руҳида, ёмонликлардан яхшиликларга қайтиш хохиш истаги туғилади, шу билан бирга ўзидаги мунофиқ, амалпарастлик, тиухмат, ёлғон гувоҳлик бериш... каби иллатлар таъсиридан қутилишга қаттиқ бел боғлайди. Бу мартабадаги киши “Аллоҳ” исмини зикр қилади.

  • Нафси мулҳима-солик қилган зикри, риёзати ва мушоҳадаси соясида яна бир босқични босиб ўтади. Қалбида ҳақиқий завқ ва илоҳий ишқ олови ёна бошлайди. Аллоҳга бўлган муҳаббати унда, сабр қаноатни, мурувватни, илмга, ватанга бўлган муҳаббатни шакллантиради. Ҳар бир қилган зикрининг завқини бутун вужуди билан ҳис этади.

  • Нафс мутмаъина-бу мартабада инсон ўз нафсини батомом жиловлаб олади, ўзида илоҳий ишқни буткул англаб етади. Дунёвий завқ-шавқда юз ўгиради, сахийлашади, нурланади ва ҳар нарсада Аллоҳ тажаллисини мушоҳада этадиган ҳолга келади.

  • Нафс розия-бу мартабада солиқ буткул башарий сифатларини ёқотиб “бақо” ҳолатига ўта бошлайди. Солик Аллоҳдан келган барча неъматларга рози бўлади, шунинг учун бу мартаба “розия” деб аталади. Бу мартабадаги киши “ҳайй”, “сомад” ва “сабур” исми билан зикр қилади.

  • Нафси марзия-бу мартабадаги кишига Аллоҳнинг ғайб сирлари эшик оча бошлайди ва “Қайюм” исмини зикр қилади. Аллоҳдан келган барча синовларга рози бўлади ва Аллоҳ ундан рози бўлади.

  • Нафс комила- бу мақомга эришган инсон комиллик даражасига эришади, у ўзининг жисми устидан ҳукмронлигини хис этади. Гўёки шаклга кирган фаришта каби мутлоқ софликка эришади. Бу мақомдаги кишининг ҳар қадами ҳасанот ва ибодатдан иборат бўлиб қолади. Бу мақомда солик “Қаҳҳор”исмини зикр этади. Юқорида зикр қилинган тариқатда комилликка эришувнинг етти босқичи, ўзида нафсни енгиш орқали руҳиятда маънавий комилликни шакллантиришга қаратилган муҳаббат йўлидир.

    Мутасаввифларнинг инсон ва комил инсон ҳақидаги барча изоҳларидан чиққан натижа қуйидагича: инсон оламнинг яратилиш сабабидир. У оламдаги мавжудотлар орасида энг камолга етганидир. Моддий тузилиш жиҳатидан оламда мавжуд ҳар унсурдан бир намунага эгадир. Шу хусусияти сабабли инсонга “олами суғро” (кичик олам) дейилади Оламда охирги яратилган борлиқ ҳам у. Жисмоний тузилишининг асли тупроқ, бўлиб, руҳий жиҳатдан энг аввал яратилган инсондир. Унинг руҳи “нафхи илоҳий” (Ҳақнинг ўз руҳидан пуфлаш) билан яратилган, аммо Ўлимсиздир. Инсон руҳи жиҳатидан ашёнинг ҳақиқатини ва илоҳий сирларини англаш қоблияти берилган ягона борлиқдир. У шу жиҳати билан Аллоҳнинг барча исм ва сифатларига эга. Унинг жамол ва жалол сифатларини инсон ўзида жам этган. Чунки инсон руҳининг келиб чиқиши Ҳақнинг зотидир. Бир муршиди комилнинг тарбияси остида, нафс мартабаларини тамоман босиб ўтиб руҳан камолатга эришган киши, ўзидан илоҳий исм ва сифатлар тажалли этган бир ойна ҳолига келади. Аммо инсон икки ёқлама тузилишга эга. Моддий тузилишга асосланган нафс (нафс аммора) доимо дунёга, беҳуда ишларга ва ниҳоят асфаласафилинга майл этаверади; илоҳий асосга таянган руҳ эса аслига, яъни Аллоҳга эришувни орзу қилади.Яъни инсон ўзида икки зид қувват курашиб турган бир борлиқдир. Бу курашда нафсий томони ғолиб келганлар илоҳий имтиҳонда бой берганлар, руҳий томони ғалаба қозонганлар эса ютганлардир. Шунинг учун инсоннинг вазифаси дунёга келгунга қадар етти парда билан тўсилган руҳини, нафснинг етти мартабасининг ҳар биридан ўтиш орқали бу пардалардан тозалаб, “комил инсон” бўлишга интилишдир. Буни амалга оширган инсон илоҳий ҳувияти (моҳияти)ни қўлга киритган бўлади, Аллоҳнинг ер юзидаги халифасига айланади.



    Download 0.85 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling