Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


-Мавзу. Катарсиз ва медитация


Download 0.85 Mb.
bet26/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

8-Мавзу. Катарсиз ва медитация


Диний покланиш (катарсис)нинг ижтимоий-психологик моҳияти.
Диний ибодатлар ва амаллар билан диндорда қалб покланиши содир бўлади.
Диний покланишнинг (катарсиснинг) асосида, деб кўрсатишади. Моддиюнчилар, эмоционал ҳолатларнинг алмашиши билан боғлиқ маълум қонуниятлар ётади. Бу албатта, анча жўн тушунча ва изох. Диний покланиш ва руҳий комиллик хақида билимга эга бўлиш учун тасаввуф илми ва машхур мутасаввифлар— Н.Кубро, М.Ғаззолий, Баховуддин Нақшбанд, Абдуқодир Гиллоний (Ғовсул Аъзам), А.Яссавийлар ижоди ва асарлари билан танишиш керак.
Катарсис иборасини биринчи марта Аристотель ишлатган. Бу тушунча дастлаб Юнонистонда ўша вақтда расм бўлган трагедияларда(фожиавий асарларда)ги ҳиссий-эстетик динамикасини тавсифлаш учун ишлатилган.
Ҳиссий-эстетик катарсис фожий асарларда туғиладиган салбий кечинмаларни бартараф этиш, яъни уларни ижобий кечинмалар асосида сиқиб чиқариш жараёни сифатида тушунилган.
Санъат асарларининг инсон рухиятига таъсирини тадқиқ этган психологлар, хусусан, Л.С.Вўготский фикрича (Л.С.Вўготский “Психология искуства”. М:1968,270) катарсис жараёнида қарама-қарши, баъзан оғир ва азобли кечинмалар қандайдир ўзининг ечимини топиб олади. Бу эса қисқа тўқнашувлар асосида, бир кечинманинг бархам топиши ва бошқасининг вужудга келишига олиб келади. Натижада, асар охирида ҳиссий юмшаш, салбий кечинмаларардан озод бўлиш, ”покланиш” юзага келади.
Ҳиссий-эмоционал кечинмалар жараёнидаги катарсиснинг вужудга келиш қонуниятлари, маълум даражада диний катарсисга ҳам хос булади. Агар эстетик катарсис мазмунида ҳиссий кечинмаларнинг моҳияти мазмуни ётса, диний кечинмалар эса , диний тасаввур ва эътиқодлар билан боғлиқ бўлади.
Диний катарсис динамикасини диний ибодатларни(амалларни) бажариш вақтида аниқлаб олиш мумкин. Ибодатларни бажаришда вужудга келадиган индивидуал ва жамоа кечинмалари бир-биридан фарқланади. Лекин улар ўртасида умумий ҳусусиятлар ҳам мавжуд. Америкалик психолог У.Жеймс, улар ўртасидаги умумий психологик ўхшашлик, барча динларда хам бир хил кечади. Яъни “руҳий қийналишлар, иккиланишлар, умидворлик, секин-аста фориқ бўлиш жараёнидир”, дейди.
Диний кечинмаларнинг ривожланиш қонунияти, ибодатлар жараёнидаги қуйидаги босқичларга бўлинади:
Биринчи босқичда— ҳиссий кечинмаларга нисбатан диққат-эътибор, қизиқиш ортиб боради. Айниқса,бу-эътиқодли диндорларда кучлироқ сезилади.
Иккинчи жараёнда— ибодат қилувчилар бевосита Аллоҳга мурожаат қилиб, гуноҳларини кечиришни, мағфират қилишни сўрайдилар. Тавба-тазарру қиладилар. Мағфират қилишни....илтижо қиладилар.
Ибодатнинг учинчи босқичи— якуний бўлиб, унинг ўзига хос ҳусусияти, ибодат тинч, осойишта, ижобий ҳиссиётларни намоён этиш билан якунланади. Ибодатдан кейин, руҳий-маънавий покланиб, ўзини эркин ва енгил ҳис қилади.
Диний амалларни жамоа бўлиб, бажариш, ибодат қилувчиларда ижобий ва салбий кечинмаларни яқинлаштиради, яъни руҳий яқинликни вужудга келтириб, ҳиссий жихатдан тинчланишга олиб келади. Диний ибодатларнинг психологик вазифаларидан бири ҳам салбий кечинмаларни сусайтириш воситаси бўлиб хизмат қилишдан иборатдир.Ибодат қилувчи, Аллоҳга ишониб, Ундан мушкулотларини осон қилишни сўраб илтижо қилади.
Диний покланишнинг бутун моҳияти ҳам шунда, яъни ишончда, эътиқодда!!!
Жамоа бўлиб диний амалларни, ибодатларни бажаришда, ибодат қилувчиларнинг ўзига хос руҳий кечинмалар динамикаси содир бўлади. Бу хил кечинмалар индивидуал ибодатларда содир бўлмайди.
Бу ерда номозхонларнинг бир ҳил мақсад билан амалларни бажариши, улар аураларини ҳам ўзаро бирлашишига олиб келиши мумкин. Чунки улар бир ҳил тўлқинда, магнит майдонида бўлгач, аураларнинг яқинлашишига сабаб бўлади.
Ибодатларда рухий покланишнинг самарали воситаларидан бири Медитация-(фикрга чўмиш, фикрлаш жараёни) ҳисобланади Медитация— ибодат қилувчининг руҳий жиҳатдан фаоллашиши бўлиб, ўзининг психологик ҳолатини ўзгартириб, бутун диққат-эътиборни жамлаб, ибодат жараёнига йўналтиради. Бу эса, кишидаги эмоционал ҳолатларни кескин пасайишига, бартараф бўлишига олиб келади. Медитация ҳолатида ибодат қилувчи ички ва ташқи таъсирлардан ҳоли бўлади. Бундай пайтда ибодат қилувчи қандай ғоя-мақсадлар унинг эътибори марказида бўлишини англаши муҳимдир. Шунинг учун исломда ибодат вақтида чалғимаслик, дунёвий ташвишларни ўйламаслик каби талаблар қўйилади....
Медитациядан мақсад ҳам, шахс ўз руҳий ҳолатини ўзгартиришдир.
Шарқда , хусусан ҳиндувийлик, буддавийлик динларида медитацияга жуда катта эътибор беради. Йоглар бир неча соатлаб медитация ҳолатида ўтиради. Улар бундай ҳолатни ибодат қилишнинг энг муҳим шарти, деб ҳисоблайдилар .
Тасаввуфда ҳам солик(сўфий) ўз диққатини бир жойга тўплаб, узоқ вақт ўз-ўзи билан бўлиш, ташқи оламни унутган ҳолда қалбни поклашга, ”мен” ини унутишга, Аллоҳ билан қўшилиб кетишга ҳаракат қилади.
Медитация туфайли ибодат қилувчи ўзини енгил ҳис қилади. Кўп нарсалар моҳиятини қалб орқали осонлик билан билиб олишга эришади. Медитация ҳолатидаги кишининг фикрини, диққатини унча-мунча таъсир буза олмайди.
Медитация ҳолатига тушишга ўрганган диндор , ташқи таъсирлардан тез қутулиб, муайян сирлар моҳиятини англаб олиши мумкин. Бу эса диндор руҳий ҳолати билан илоҳий ҳолатнинг қўшилиб кетишидан иборатдир.
Баъзи азизларнинг, соатлаб фикрга тўлган ҳолда “қотиб” ўтириши, ўзини унутиш ҳолатига ўтиши ва охир-оқибатда кўплаб сирларни очиши ҳақида, хусусан, Абдул Қодир Жийлоний, Бобораҳим Машраб ҳаётида бундай ҳолатлар, воқеалар кўп бўлган, мисоллар келтириш мумкин. Медитация қаттиқ интизом, доимий психологик машғулот, ҳар-қандай бошқа фикрлардан фориқ бўлиш йўлидир.
Ҳозирги вақтда медитация йули билан одамларни даволаш медицинада қўлланиляпти. Бу йул билан руҳий жиҳатдан одамларни юпатиш, овутиш, ишонтириш каби руҳий гармонияга эга бўлиняпти. АҚШда нафақат медицина йўналишида, шунингдек, анъанавий динларда медитациянинг психотерапевтик ҳусусиятларидан фойдаланишга ҳаракат қилиняпти.
Катарсис, медитация, тавба-тазарру каби психологик ҳолатлар диний амалларнинг ажралмас қисмига айланиб боряпти. Шу сабабдан Ғарб дин психологиясида диндан психотерапевтик мақсадларда фойдаланиш масаласи кун тартибида турибди. АҚШлик протестант руҳонийси ва психологи А.Бойзен фикрича, инсон ҳаётидаги инқирозли вазиятлардан чиқишда дин ижобий таъсир этиш кучига эга.
Бир қатор мамлакатларда кейинги пайтлари дин психологиясининг “руҳоний психологияси” деган янги йўналиши шаклланяпти Бу соҳа руҳонийларнинг диндорлар қалби ва онгига қандай йўл ва усуллар билан руҳий таъсир эта олишини ўрганади.
Диний ҳиссиёт ўта таъсирчан кучга эга. Билиб-билмай айтиб юборилган бир сўз, фикр турли дин вакиллари ўртасида зиддиятларни, ҳатто жиддий тўқнашувларни келтириб чиқариши мумкин.
Диний ҳиссиётнинг вужудга келиш қонунияти инсонларда эмоционал ҳолатлар, ҳиссий кечинмалар ҳосил бўлиш қонуниятлари билан ҳамоҳанг ҳисобланади. Лекин айни бир нарса эмас. Психология фанида ҳиссиётни, одамнинг теварак- атрофдаги воқеликларга ва ўзига бўлган муносабатларидан вужудга келадиган туйғулари сифатида тушунтирилади. Бу туйғулар эса ижобий ва салбий кўринишга эга. Кишида ёқимли кечинмаларни ҳосил қилиб, унинг ғайратини , куч-қудратини оширадиган ҳиссиётлар ижобий, яъни стеник ҳиссиётлар дейилади. Аксинча, нохуш, ёқимсиз кечинмаларни вужудга келтириб, одамнинг руҳий ва жисмоний фаоллигини пасайтирадиган ҳиссиётлар салбий, яъни астеник ҳиссиётлар дейилади.
Албатта ҳиссий кечинмаларнинг вужудга келиши асосида инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари ётади. Шунга кўра, шахсда шаклланадиган диний ҳиссиётлар ҳам унинг маънавий эҳтиёжи-диний эътиқодларидан келиб чиқади. Диний эътиқоднинг кучига ва мустаҳкамлигига кўра, ҳиссиётларнинг намоён бўлиш динамикаси ҳам турлича бўлади.
Барча динларда ҳиссий кечинмалар меҳр-муҳаббат, ишонч, умид, қониқиш, покланиш, қўрқув, тавба кабилар энг муҳим хусусият ҳисобланиб, диндорнинг бошқа руҳий ҳолат ва жараёнларини ўзига бўйсундириб олади.
Дин психологияси билан шуғулланувчи психологлар диний ҳиссиётнинг ўзига хослиги диний объектга йуналганлиги билан белгиланади. Бу эса диндор эътиқодларига кўп жихатдан боғлиқ.
Тасаввуф диний ҳиссиётда “ишққа” катта эътибор беради. Бу Аллоҳнинг бандасига берган неъмати сифатида қаралади. Ишқ деганда, аввало Аллоҳни севиш тушунилади. Албатта Аллоҳни севиш биринчи ва асосийдир. Иккинчидан яқин кишиларини севиш—бу севгининг қуйи кўриниши ҳисобланади.
Аутоген машқларда асаб тизимига таъсир этишнинг учта йўли бор. Биринчиси, инсон танасини ҳаракатлантирувчи мушаклар тонусининг ва нафас олишнинг асаб тизимига таъсир этиши орқали амалга ошади. Бу йўл билан мушакларни таранглаштириб ёки сусайтириб, муайян руҳий фаоллик ёки пассивликка эришилади. Масанлан, тонусни онгли равишда сусайтириш, руҳий пассивлик, асаб тизими ҳаракатларининг сусташишига оқибатда уйқунинг вужудга келишига олиб келади. Аутоген машқлар асосида шу психо физиологик ҳолат ётади.
Асаб тизимига таъсир қилишнинг иккинчи йўли, тасаввур ва ҳиссий образларининг роли билан боғлиқ. Инсоннинг руҳий кечинмалари турли-туман бўлиб, ҳаётдаги муваффақиятсизликлар билан боғлиқ тасаввурлар хатто қайта тиклангандан кейин ҳам кишининг изтироб чекишига олиб келса, аксинча, бахтли онглари унга хурсандлик, қувонлик бахш этиб руҳини кўтаради. Шу тасаввурларнинг жонланиши асаб тизимида бўладиган қўзғалиш ва тўрмизланиш жараёнларига таъсир этади.
Инсоннинг нерв-физиологик функциясига кучли таъсир этувчи восита сўз ҳисобланади. Бу ички ва ташқи нутқда ифодаланиб, ўзгартирадиган учунчи йўл ҳисобланади.
Аутоген машқлари қуйидаги амалларни бажариш орқали рўёбга чиқади:

  1. Диққатни бошқариш;

  2. Ижодий ҳаёл ва хотира тасаввурлари билан;

  3. Нутқий таъсир орқали;

  4. Тана мушаклари тонусининг ҳаракатлантириш билан;

  5. Нафас олиш ритимини ўзгартириш билан.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling