Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
- Диний эьтиқод ва билиш жараёнлари
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
7- Диний эьтиқод ва билиш жараёнлари.
РЕЖА:
2.Гносологик жараёнларнинг роли. 3.Руҳий авзой (психичиский настрой) 4.Ижтимоий омилларнинг роли ҳақидаги 3 назария Турли тарихий даврларда жамиятларда динга қандай муносабат бўлишидан қандай назар, доимо улар олдида бир савол кўндаланг бўлиб турган.Яъни инсонларда диний эътиқод қандай пайдо бўлади? Бу эътиқодларнинг туғилишига васақланишига таъсир этувчи омиллар нималардан иборат? Дин ва диний эътиқодлар вужудга келишининг сабабларини ўрганаётганда психологик-руҳий ва гносологик (gnosis- билиш) ҳолат ва жараёнларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш талаб этилади. Кўпгина тадқиқотчилар гносологик тушунча мазмунига инсон руҳий фаолиятининг барча жараёнларини киритишади.Дарҳақиқат сезги, идрок, хотира, тафаккур, тушунча ва тасаввурлар оламини билиш асослари ҳисобланади.Бу руҳий жараёнлар эса,борлиқни инсон қандай билиб олишига таъсир этиб,шу жумладан,диний эътиқодларнинг вужудга келишига ҳам таъсир этади.Психологик тушунчага эса аксарият муаллифлар асосан, шахснинг эмоционал ҳолатлари-туйғулар, кечинмалар ва кайфитларини киритишади холос.Аслида бу анча жўн ва тор ёндошиш ҳисобланади.Чунки инсоннинг бу эмоционал холатлари, унинг билиш ва иродавий жараёнларисиз вужудга келмайди.Шунингдек, хиссий холатлар шахснинг билишга бўлган муносабатларини билдириб, “Фан ” ролини ўйнаб, жараёнлариги унинг ташқи тасвири ва белгилари сифатида намоён бўлиши мумкун.Масалан,сизни анчадан бери қийнаб келаётган муаммонинг ечимини китобдан ўқиб ёки устозан билиб олдингиз.Сизда қониқиш, хурсандлик кайфияти вужудга келди ёки аксинча, бирор нарсани ўқиб тушунмаяпсиз...норозилик,қониқмаслик каби кечинмалар туғилади. Айни вақтда шу фан у ёки буфаолият тури билан шуғулланишига кейинчалик шахснинг дунё қарашлари вужудга келишига асос бўлади. Шунинг Билан биргаликда эмоционал ҳолатларни фақат гносологик жараёнларнинг ташқи белгилари, кўринишлари билан ҳамчеклаб бўлмайди.Чунки эмоционал холат-шахснинг индивидуал хусусиятлар билан узвий боғланган бўлиб.намоён бўлиш динамикаси жиҳатдан бир-биридан фарқланади. Руҳий холатда эмоциялар Билан бирга шахснинг руҳий авзои (настрой) эмоционал холатдан фарқли равишда бунда инсон ижтимоий бурч нуқтаи назаридан ўзига ёқмайдиган фаолият билан шуғулланиши мумкин. Шахснинг руҳий авзои-бу бир қанча руҳий жараёнлар, холат ва қонунятларни бирлаштирган тузилма бўлиб, шахс руҳиятининг айни пайтдаги бирор нарсага йўналганлик (направленность) даражасини белгилайди. Шахснинг руҳий авзои бир қанча вазифаларни бажаради.У аввало, индивид томонидан қабул қилинаётган, қайта ишланаётган алумотларни тўплаш (аккумлятор), шахс фаоллигини тартибга келтирувчи, уйғунлаштирувчи шунингдек информацияларни қабул қилиш фаолиятларни ташкил этиш учун установка (attitude), ролини ўйнайди, ва ниҳоят, шахснинг қадриятларига йўналганлигини белгиловчи фактор вазифасини бажаради. Руҳий авзоининг вужудга келишида маълум вазият Билан бирга, шахс эътиқоди, дунёқараши, ҳаётий позицияси асосда вужудга келувчи константлик (турғунлик) қонуниятига ҳам таъсир этади. Дейлик, сизда диний эътиқод кучли шаклланган, яъни константлик даражасида мустаҳкамланган, шунинг учун дин ҳақида дахрийлар қанчалик далиллари Билан гапирмасин, сизнинг эътиқодингиз бу маълумотларни қабул қилмайди. Шулардан кўриниб турибдики, психологик холатни фақат эмоциалар Билан белгилаб бўлмайди. Индивидда динга муносабат ва диний эътиқодларнинг вужудга келишида таъсир этувчируҳий ҳолатлар ва ижтимоий омиллар ролининг ўзаро муносабатига эътибор қилиш керак.Буни тушунтиришда 3 хил қараш мавжуд: 1.Индивиднинг диний эътиқоди имманент(immanents-ички сабаб), хусусият Билан унинг руҳида мавжуд бўлади, яъни илоҳий йўл билан берилган бўлади. 2.Диний эътиқодга индивидуаллик айрим шахслардаги динга нисбатан ички руҳий яъни биологик эҳтиёж билан белгиланади.Бу хил қараш чет элдаги дин психологиясини ўрганувчилар ва фрейдизм йўналишида учрайди. 3.Марксизм назарияси бўлиб, унга кўра, индивид руҳияти ўз-ўзидан диний эътиқодни туғдирмайди, балки маълум ҳаётий шароитлари таъсирида ташқи муҳитда индивидга диний эътиқодларни ўзлаштириб олиши учун қулай вазият яратилади. Лекин шу ташқи муҳитнинг ўзида диний эътиқод қачон ва қаердан келиб қолган? деган саволга… Дастлабки назарияни кўриб, чиқадиган бўлсак диний эътиқоднинг илоҳийлиги,унинг манбаси ХУДО даргоҳи Билан боғланишлиги фақат турли динларда диндорлар томонидан айтилмадан, шунингдек диншунослик ва дин психологияси билан шуғулланадиган олимлар томонидан ҳам таъкидланади.Масалан, немис файласуфи ва диншуноси Рудольф Отто (1869-1937) фикрича, диний эътиқоддаги индивидуаллик одамнинг ўз яратувчиси Худо билан учрашуви асосида бўлиб, бу учрашув унинг руҳида ирроционал “irrationals-ақлдан ташқари, ақл етмайдиган” содир бўлади ва шунга мос равишда диний кечирмалар юзага келади. Диний эътиқодларни индивиднинг руҳий ёки биологик эҳтиёжи сифатида тушинтирадиган 2-назария ғарбда кўпчиликни ташкил қилади.Уларнинг кўзга кўрингани Фрейдизм назариясига кўра диний эътиқодлар асосида, биалогик гентинптлар ва одамнинг туғма ҳоҳиш-истаклари ётади.Улар ижтимоий нормаларга мос келмаслиги , уларнинг тақиқланиши ва бостирилиши натижасида улар диний эҳтиёжларга айланади. 3.Фрейднинг “Эдип комплекси” деган назарияси мавжуд. Унга кўра, болада отасига нисбатан қарама-қарши (амбивалент) кечинмалар туйғулар бўлади.Болада бошқа жинсга нисбатан биологик жиҳатдан хирсий майл бўлганлиги учун отасидан онасини қизғанади. Бир томондан отасидан қўрқади ва ймон кўради.Шунинг Билан бирга отасидаги куч қудратга тан бериб, ундан ҳимоя ва ҳомийлик кутади.Ибтидоий даврда, деб тушунтиради Фрейд, ота томонидан жамоадан қувилган ўғиллар, унинг ўрнини эгаллаш учун биргалашиб отани ўлдиришган.Лекин ота ҳимояси ва паноҳидан маҳрум бўлгач, қилмишлари учун айбдорлик, гуноҳкорлик туйганлар. Ва оталари қабрига сиғиниш (тотем) орқали бу гуноҳларидан мосуво бўлмоқчи бўлганлар. Кейинчалик тотем ривожланиб Худога кўчган. Шу сабабли диний эътиқоднинг асосида инсонларга туғма равишда бериладиган ҳоҳиш, хирслар ва инстинктив эҳтиёжлар ётади. Бу биолигизаторлик назарияси ҳисобланади. Биологизаторликнинг назариясининг айрим кўринишлари социофрейдизм назариясининг йирик вакили Эрих Фромда (1900-1980) ҳам учрайди. У динни кенг маънода, авввло, инсоннинг ҳаётий йўналишлари тизимидаги бир звено ва қандайдир объектларни эъзозлаш, ҳурматлаш тарзида тушунган. Унинг фикрича, диннинг зарурияти инсонда дихотомия (dichotomia-иккига бўлиниш) фактининг мавжудлиги Билан келиб чиқади.Бир томондан инсон табиатнинг бир бўлаги, иккинчи томондан эса ақл уни табиатдан устун қўяди.Натижада табиий бир бутунлик ва бирликдан маҳрум қилади.Инсон эса ҳар доим ўзидан ва атрофдагилардан норози, у ўзининг мавжудлик ва яшаш сирарини ечишга харакат қилади, лекин турмушдаги экзистенциаль (exsistentia- тириклик мавжудлик) қарама-қаршиликлар қайта-қайта такрорланаверади.Айнан шу қарама-қаршиликлар, айниқса унинг руҳи Билан тириклик асоси бўлган вужуд,яъни тана эҳтиёжлари ўртасидаги тўқнашув диннинг мавжудлик асосидир.Яшаш учун еб-ичиш керак.Бу биологик эҳтиёж эмас балки,такомиллашиш учун биологик эҳтиёжлардан воз кечиш...мана шу қарама-қаршилик. Экзистенциализм- тириклик,мавжудлик маъноларини бериб, инсонни ўрганаётганда уни яхлит, бир бутунликда ўрганиш, яшашдан мақсад, мавжудлик моҳиятини билиш зарурлиги таъкидланади. Инсон ҳаётидаги иш-харакатлар, азоб-уқубатлар,ишқ-муҳаббат, ҳаёт ва ўлим каби қарама-қаршиликларни англаб, ўзини билиб боради.Яшаш моҳиятини англаган сари, у эркин бўлиб боради.Жамиятга, одамларга,ўз-ўзига бўлган муносабатлар шакллана бошлайди.Яъни ўзининг йўл-йўриқларини белгилайди.Бу эса унинг борлиқда бўлаётган нарсаларга нисбатан ҳам унда масулият ҳиссини туғдиради.Бутун борлиқнинг бир аъзоси сифатида англашга олиб келади. Баъзан бирёқламаликларига йўл қўйиш ҳодисалари ҳам учраб қолади.Инсоннинг бутун ўй-ҳаёли, фаолияти бу дунёга эмас,охиратга йўналтирилган бўлиш керак.Бу дунёдаги роҳат-фароғат охиратга тўсқинлик қилади деган тушунчани сингдиришга харакат қилишади. Бу таркидунёчиликка яқинроқ тушунча... . Инсон бу дунёда бола-чақа, ховли-жой, орзу-хавас Билан яшайди.... Тарки дунёчилик исломда қораланади. Катта уломалар маълум ёшга боргач, бу дунё орзу-хавасларидан этак силкаб, фақат илм билан ибодат билан машғул бўлади. Бошқаларга илм-маърифат тарқатади. Бу бошқа масала…. Хар иккала оламни қўша олиши керак. “Ислом энциклопедия”сида имон қуйидагича изоҳланади. Имон-иймон (араб-ишонч, эътиқод)-ислом динида Аллоҳга унинг фаришталари, китоблари пайғамбарлари, қиёмат куни, тақдир ва ўлчангандан кейин тирилишга ишониш. Имон мотуридийлик таълимотига кўра икки нарсанинг бутунлиги-эътиқод (динга ичдан чуқур ишониш), иқрор (сўзда буни тан олиш) дан иборат, деб ҳисобланади. ... Имон тушунчаси Исломда муҳим ва баҳсли масалалардан бири ҳисобланади.1 Дарахт эса бутунлай йўқ бўлгани йўқ. Агар илдизи билан суғириб олинса у бутунлай йўқолади. Лекин, кимки амални (меҳнатни) тарк этса, ул имонни йўқотади, деб изоҳловчи уламолар ҳам мавжуд. Уларнинг фикрича, заруратдан мақсад, жузъийлик (қисмлар) аъмол учун зарурдир. Аъмолни рад қиладиган бўлса, бутунлик нуқтаи назардан, имон мавжуд эмас. Шунинг билан бирга, бутун қисмнинг йўқлиги сабаб, ҳайрли ишларни тартиб билан қилиш керак эмас, дейиш ҳам нотўғри, деб эътироз билдирилади. Чунки Аллоҳ таолло имоннинг барча қисмлари мавжуд бўлмаганда ҳам имкон қадар савобли ишларни амалга оширган бандаларни хуш кўради. Имон масалаларининг ҳаммаси қалбга тааллуқлидир. Шу боис улар ақидавий масалалар ҳам дейилади. Зеро, қалб боғланган нарса ақида демакдир. Ақида масалалари жамият ва замон, макон ва шахсга қараб ўзгармайди. Имон қалб гавҳари. Тасаввуф тушунчасида имон соф, риёсиз илоҳий ишқдир. Суфийлар қалбида Аллоҳдан ўзга нарсага нафрат ҳам муҳаббатга ҳам жой қолмайди. Бутун борлиқни улар Парвардигорнинг жамолу жалоли деб биладилар. Имон қалбдаги бутун борлиқ моҳиятига нисбатан чексиз муҳаббат. Омонат сўзи Имон сўзидан ясалгандир. Аллоҳнинг амрларидан ташкил топган омонатни, шунингдек, инсонлар ишониб топширган омонатини кимда-ким яхши муҳофаза қилса, Аллоҳ ҳам унинг имонини яхши муҳофаза қилади. Шунинг учун ҳам Рассуллоҳ буюрадилар: Омонатни яхши сақламаганнинг имони йўқдир. Аҳдида турмаганнинг дини йўқдир. Билиш инсоннинг табиат, жамият ва ўзи ҳақидаги билимлар ҳосил қилишга қаратилган руҳий ва жисмоний фаолиятидир. Билишнинг маҳсули илм ҳисобланади. Билишнинг вуйи даражаси ҳиссий билиш ҳисобланиб, уни асосан сезгиларимиз асосида оламиз. Билишнинг юқори босқичи ақлий билиш бўлиб, тафаккур ёрдамида нарса ва ҳодисаларнинг ички моҳияти англаб олинади. Бу фақа инсонларгагина хос ҳисобланади. Билишнинг олий босқичи-интуитив билиш бўлиб, руҳнинг илоҳий куч ёрдамида воқеликдаги нарсаларнинг мулоҳаза ва тафаккурсиз ғайбий маъноларини англаштирди. Бу албатта, барча инсонларга хос бўлавермайдиган илоҳий қувватдир. Форобий фикрича, “Ақл ёрдамида билинадиган нарсалар моҳияти ақлий билишнинг қатор босқичларисиз, бевосита ҳаёлда билинса, ёки иродаланса, бундай ҳолларда “авлиёлик” вужудга келади” М. Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккирлари. Т.: 1971. 241б. Нарса ва ҳодисаларнинг чин моҳиятини англаш олим ва орифларга хос бўлади. Моҳият эса доимо яшириндир. Уни сезгилар билан билиб бўлмайди. Унинг айрим хусусиятлари зоҳирона ҳодисалар сифатида кўриниши мумкин. Лекин улар алдамчи, чалғитувчи бўлиб, бу маълумотлар моҳиятни очиб бераолмайди. Инсон интуиция орқали ўз ички оламига кириши мумкин ва улар ҳақидаги билмларга эга бўлади. Бу билимлар унга тасаввурлар, тимсоллар (образлар) шаклида берилади. Уларни сезги аъзолари ёрдамида эмас, қалб кўзи билан кўрилади. Ички билим инсон қалбида яширинган илоҳий билимдир. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling