Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов
Медитация (тафаккур қилиш)
Download 0.85 Mb.
|
Дин психологияси маърузалар матни
Медитация (тафаккур қилиш) ҳолатида сезги ва идрок қилиш кескин сусаяди. Ташқи таъсирлар деярли эшитилмайди. Бу ҳолат диққатнинг муайян объектга (фикрга) кучли тўпланиши орқали содир бўлади. Психология фанида ҳам диққат марказининг доминант кучга кириши натижасида, кишида паришон хотирлик вужудга келиши, атрофда бўлаётган воқеалар унинг онгига етиб бормаслиги баён қилинади. Бунинг нерв-физиологик асосида, мия ярим шарлари пўстлоғида кучли қўзғолган марказ, “Доминанта пиринципига” кўра, бошқа марказларни субдоминанта (тобе) ҳолатга айлантиради. Медитация ҳолати ҳам шу қонуниятга асосланади.
Нақшбандия тариқатидаги барча рашҳалар ҳам босқичма-босқич инсон ички оламини иллатлардан тозалаб, қалбга ягона ғоя – Аллоҳ фазли карамини сингдириш жараёнига қаратилган. “Мукошафа” (тафаккурга чўмиш) жараёнига узоқ давом этадиган машқлар орқали устоз-пир раҳбарлигида етиб келинади. Бунда диққатнинг тўпланиши муҳим аҳамият касб этади. Диққат тўпланадиган объект бўлиб, инсон тана аъзолари илоҳий марказлар сифатида хизмат қилади. Масалан, диққат икки қош ўртасига, бурун учига жигар бош мия бўстлоғи, қалб ва бошқалар бўлиши мумкин. Нақшбандия пиру-муришшидлари бу марказлар етакчиси сифатида кўкракнинг чап тарафида жойлашган қалбни тан оладилар. Зоҳиднинг ич ки дунёсида содир бўлган руҳий ўзгаришлар, унинг ташқи амалий ҳаракатларида ўз ифодасини топади. Инсонни иллатлардан поклаб, камол топтириш илми бўлган тасаввуф тариқатлари одамлардаги барча салбий ҳолатларни нафс тушунчасига боғлаб изоҳлаб унга қарши жиҳод эълон қиладилар. Уларнинг фикрича нафс шайтон қутқуси. Нафс-хирсу, ҳавас, таъма, кибр, фаҳш келтириб чиқарадиган қувват. Шунинг учун инсон аввал, уни турли гуноҳларга етакловчи нафснинг қўли бўлиб қолмасдан, уни ўзига қул қилиб олиши зарур. Бунда у ўзининг улуғлиги ва илоҳийлигини англаши, шу мақомга муносиб қолишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда қийинчиликлар ҳам енгилик билан кечирилиб, мақсадга етиш осонлашади. Барча тариқатларда жисмонан, руҳан ва қалбан пок, маърифатли комил инсонни шакллантириш ва тарбиялаш етакчи мақсад қилиб қўйилган. Қолаверса, бу муаммо башарият тарихининг барча даврларда етакчи масалалардан бўлиб келган. Замонавий психология фанида ҳам комил шахс масаласини ўрганадиган бир қанча назариялар мавжуд. Гуманистик психология, экзистенциал психология, аналитик психология, тараққиёт психологияси, психоанализ, неофрейдизм каби мактаблар шулар жумласидандир. Ижтимоий, биологик ва илоҳий омилларни ўзида акс эттирувчи инсоннинг ботинийдунёси ва зохирий хулқ-атвори, фаолияти бир-бирига узвий боғлиқ бўлади. Бу икки оламнинг намоён бўлишида инсон онгининг турли даражарари бўлган-онглилик, онг-шуурсизлик, онг остилик ҳолатлари муҳим вазифаларни бажаради. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, собиқ шуролар даврида фалсафа, психология, педагогик ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанларнинг барчаси шахс муаммосини ўрганганда, уни ижтимоий муносабатлар махсули сифатида тадқиқ этган. Тўғри, индивиднинг шахс сифатида шаклланишида ижтимоий муҳит, омиллар етакчи ўрин тутади. Лекин инсон каби мураккаб хилқатни фақат бир омил билан тушунтириш, изоҳлаш охир оқибат бу назарияни боши бер кўчага киритиб қўйди. Инсонда шундай руҳий ҳолат ва жараёнлар борки, масалан, кўнгил сезиши, тўқусдан бўладиган илмий кашфиётлар, телепатия валийлар башорати пайғамбарлар мўжизалари, ғайри табиий жисмоний имконият кабиларни ижтимоий омиллар биламгина изоҳлаб бўлмайди. Натижада, бу ҳол фактларни парапсихология (олтинчи сезги туйғуси) билан изоҳлаб қўя қолинди. Инсондаги илоҳийлик хусусиятлари ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Ваҳоланки, ХХ аср психологиясида Зепмунд Фрейд (1856-1939 й.)нинг психоанализ назарияси яратилиб, инсон руҳий оламини уч даражаси бўйича ҳам назарий, ҳам элигирик, тадқиқотлар олиб борилди. Кейинчалик бу назария Фрейдизм, деб номлана бошланди. Бу назариянинг моҳиятига кўра, инсон руҳияти ўз тараққиётида уч босқични босиб ўтади. Булар: «J d» - онг-шуурсизлик, едо-“Мен” ва Sego-“Супер Мен” психологияда улар онгсизлик, онглилик ва онгостилик деб номландилар. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling