Тузувчи; ф ф. н доц М. Маматов


Онгсизлик (онг-шуурсизлик)


Download 0.85 Mb.
bet28/30
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1128241
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Дин психологияси маърузалар матни

Онгсизлик (онг-шуурсизлик) – инсоният тараққиётидаги барча эволюцион ривожланишдан орттирилган сифат ва хусусиятларнинг ўзига хос равишда наслий йўл билан берилиши. Лекин инсон ўзидаги бу информацияларнинг мавжудлигидан бехабар. Лекин улар онглилик функцияларининг сусайиши, тормозланиши натижасида бўлиб турадиган ҳолатлар, хатти-ҳаракатларда намоён бўлади.
Онглилик-бу шахсда «Мен»нинг шаклланиши билан вужудга келиб, индивиднинг ўз хатти-ҳаракатлари, эҳтиёж ва мотивларини англаши, ақлий фаолиятлар билан шуғилланиши, ҳаёт мақсадлари сари фаол ҳаракатлар, турли зўриқиш, тинглик ҳолатларни иродавий ҳал эта олиши. Ўз хулқ-атворига маъсуллиги каби онгли ҳолат ва фаолиятни ўз ичига қамраб олади.
Онгостилик-онг-шуурсизлик ва онглилик ҳолатларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳолати бўлиб, автоматлашган, мустаҳкам динамик стереотиплар билан боғлиқ фаолиятлар асосида ўз-ўзидан намоён бўлади. Инсон амалга оширадиган фаолият, муомала, ижод жараёнлари унинг имконият ва хусусиятларига мувофиқлашса, ҳаракатлар жараёни автоматлашиб кетган бўлса, уларнинг бажарилиши онгосталик ҳолати тасарруфига ўтиб унинг бошқаруви ҳам енгиллашади. Илмий фаолият ва ижод билан мунтаззам машғул бўлган ижодкорларда содир бўлиб турадиган илҳом онларини шу ҳолат билан изоҳлаш мумкин. Илҳом онларида ижодкор ўзини унутиш даражасига боради. Унинг учун вақт ва макон тушунчаси йўқолади. Фикрлар булоғи кўз очиб, ижодкорни бутунлай қамраб олади. Илҳом онларида яратган ижод махсулини ўқиб, ўзи ҳайрон бўлиши мумкин. Бу руҳий ҳолат диққатнинг кучли жамланиб бир нуқтага тўпланиши, ташқи таъсирлардан ҳоли бўлиш, ижодий тасаввур, шахснинг ички активлиги, интеллектуалимкониятларни тўла сафарбар этилиши ва уларни интенсив ишлаши билан изоҳланади.
Доимий ақлий фаолият инсон асаб тизимлари в амия ярим шарлари пўстло-идаги руҳий жараёнлар марказларини толиқтириши мумкин. Сафарланган асаб қувватлари (энергияси) уйқу жараёнида Яна тикланиб, уйқу даврида мия пўстлоғи тормозланган, онг-шуурсизлик ҳолатда бўлиб, «Қўриқчи пункт», деб номланган марказларгина «уйғоқ» ҳолатда бўлади. Етти-саккиз соатли тиниқиб ухлаш, онг-шуурсизлик ҳолати инсонга роҳат бағишлайди. Шу боисдан қадим даврлардан инсонлар онг назоратидан чиқиб, онгсизлик ҳолатида бўлиши учун онглиликни сусайтирувчи турли йўлларни излашган. Спиртли ичимликлар ичиш, турли Наркотик моддалар қабул қилиш, Нос, папирос чекиш каби усуллар, маълум даражада киши асабларини сусайтирувчи мусиқа тинглашлар онг-шуурсизлик ҳолатга ўтиш воситалари ҳисобланади.
Онглилик инсон ҳаёти ва фаолиятининг асосий мазмунини ташкил этади. Шунинг билан бирга назарий ва илмий кашфиётлар жараёнида онг-шуурсизлик (беҳуд) ва онгостилик ҳолатлари ҳам муҳим роль ўйнайди. Айниқса, тасаввуфда суфийнинг мукошафа жараёнида турли руҳий ҳолатларга тушиши, кашф этиши тасодифий воқеа туш кўришлар (ғайри табиий ҳолатлар беҳудлик) ҳолатига киришиш билан содир бўлади. Инсон томонидан англанилмаган ва изоҳлаб бериш мураккаб бўлган айрим психологик ҳолатлар, онг-шуурсизликнинг ўтмиш ва ҳозирдаги босқичларининг қўшилиши, субсенсор (кучли сезувчанлик) сигналлар, илоҳий билимлар асосида содир бўлиб, инсоннинг фазовий боғланишларига восита сифатида хизмат қилади. Тасаввуф илмининг машойихлари таважжуҳ (фикрий руҳий мулоқот) орқалик беҳудлик ҳолатидан фойдаланиб, руҳларини сайр эттириб, илоҳий қувват олиб ўзига хос каромат соҳибига айланганлар.
Онгнинг зикр қилинган уч кўриниши оддий инсонларда унга боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаганда содир бўлиб турса, ўрин алмашиб турса, тасаввуф аҳли бу ҳолатлардан мақсадга мувофиқ, оқилона фойдаланиш қувватига эга бўлади. Зеро улар ўзини бундай ҳолатларга раҳшаларни машқ қилиш, пирдан ўрганиш орқали тайёрлаганлар. Беҳудлик ҳолатидан улар юқори даражада жисмоний, руҳий қувват (энергия) олишга эришганлар.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling