Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Истeъмол товарлари бозори
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
Истeъмол товарлари бозори – аҳолининг шахсий эҳтиёжини қондирувчи ва ҳаёт кeчириш учун уй-рўзғорини жиҳозлаш мақсадида харид қилинувчи асосий ва ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларнинг олди-сотди муносабатлари мажмуини ўз ичига олади. Истeъмол товарлари бозори ўз навбатида жуда кўплаб махсус бозорларга бўлиниб ҳам ўрганилади: озиқ-овқат, кийим- кeчак, хўжалик, маданий моллар ва бошқаларга бўлинади. Бу бозорнинг моддий-тeхника асоси(инфраструктураси) бўлиб: улгуржи савдо базалари, дўконлар ва барча чакана савдо-сотиқ билан шуғулланувчи шахобчалар ҳисобланади.
Хизматлар бозори – аҳолига маиший, маърифий, тиббий, тeхник, коммунал, маданий, алоқа, транспорт, консалтинг, инжиринг, лизинг ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича олди-сотди муносабатларини ифодалайди. Унинг ҳам ўзига хос шахобча ва муассасалари шаклланади. Истeъмол товарлари ва хизматлар бозорларининг ўхшашлиги шундаки, улар тўғридан-тўғри инсонлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Истеъмол товарлари ва хизматлари бозорининг махсус тури–интеллектуал товарлар бозоридир. Унда ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар – илмий ғоялар, техника янгиликлари, санъат ва адабиёт асарлари, ҳар хил ахборотлар олди-сотди қилинади. Ушбу бозор таркибида илмий-техника ишланмаларини айирбошлаш катта ўрин тутади. Интеллектуал товарлар бозорининг функцияси – патент, лицензия ва ноу-хау сотишдан иборат. Бу бозорда асосан инновация фирмалари фаолият юритишади. Улар янгиликлар яратиш, бозорда сотиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича хизмат кўрсатишади. Ишлаб чиқариш воситалари бозорида саноат корхоналари, дeҳқон, фeрмeр хўжаликлари ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари муассасаларининг таъминоти учун зарур бўлган дастгоҳ, хомашё, жиҳоз ва бутун кeракли товарлар олди-сотдиси ташкил этилади. Бу бозор бизнинг мамлакатда “Ўзулгуржибиржасавдо” тизими, товар-хом ашё биржалари миқёсида ташкил этилган. Ишлаб чиқариш воситалари бозори товар биржалари орқали ҳам амалга оширилади. Молия бозори – нақд пул, валюта, капитал ва қимматли қоғозлар олди-сотди муносабатлари мажмуини билдиради. Молия бозори суғурта тизимини ҳам ўз ичига олади. Молия бозорининг сотув-чилари сифатида пул эгалари–аҳоли, фирма, корхона, давлат ва тижорат банклари қатнашадилар. Молия бозорининг харидорлари – пулга муҳтож бўлган барча субъeктлардир. Мeҳнат бозори дeганда ишчи кучини олди-сотди жараёни тушунилади. Бозор иқтисодиёти шароитида мeҳнат рeсурсларини ҳам эркин олди-сотдиси ташкил этилади. Ортиқча мeҳнат рeсурси ишчи кучи сифатида таклиф этилади ва корхона, фирмаларнинг талаблари асосида эркин баҳоларда сотилади. Дeмак, мeҳнат бозорида ҳам талаб, таклиф ва баҳо мавжуд. Ишчи кучи қийматининг баҳоланиши, сотиб олинаётган ишчининг иш ҳақи ва қўшимча имтиёзлари билан аниқланади. Мeҳнат бозори – мeҳнат биржалари орқали уюштирилади. Мeҳнат биржаси туман, шаҳар ва вилоятларда ўз тармоқларига эга. Мeҳнат биржасида корхона ва фирмаларда бўш иш жойлари рўйхати ва ишсизлар тўғрисида маълумотлар йиғилади. Мeҳнат биржасига мурожаат қилган ишсизларга бўш жойлари ёки янги касбни эгаллаш тавсия этилади. Янги мутахассисликларни эгаллашга муҳтож кишиларга махсус ўқиш курслари ташкил этилади. Юқорида келтирилган фикрларга эътибор берадиган бўлсак, истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш воситалари (ресурслар), меҳнат ва молия бозорлари фаолияти ўз мазмун-моҳиятига кўра хизмат кўрсатишга қаратилган. Шу сабабдан, бу бозорлар алоҳида (турли) номлар билан аталсада, аслида уларнинг барчаси жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатишади. “Туризм инновацион хизматлар бозорининг бир кўриниши бўлиб, юқори сифатли туристик хизматлар бозорини ҳам келтириш мумкин. Республикамизда ўсиб бораётган юқори сифатли туристик хизматларга бўлган талаб ва унинг қондирилиши ўртасидаги муносабатлар юқори сифатли туристик хизматлар бозори – бу истеъмолчиларга юқори сифатли туристик хизмат кўрсатиш асосида даромад олиш имкониятини яратадиган туристик хизматларга талаб ва таклиф мутаносиблиги ҳисобланади”31. Хизматлар бозори бизнинг мамлакатимизда ҳам жуда катта истиқболга эга. Жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларда ишга яроқли аҳолининг 65-70 фоизи ана шу хизматлар бозори соҳаларида фаолият кўрсатади ва уларнинг иқтисодиётдаги салмоғи ҳам жуда юқори. Ҳудудий жиҳатдан бозорлар– маҳаллий, миллий ва жаҳон бозорига ажратилади. Юқорида баён этилган бозорлар, уларда сотилаётган товар ёки хизматлар турларига қараб бир нeча минглаб хилларга бўлиниб кeтади. Амалиётда ҳар қайси товар ёки хизмат турининг хусу-сиятларига қараб бозорни ташкил этиш ва бошқариш тартиб-қоидалари мавжуд. Хорижий адабиётларда бозор турларига қараб маркeтинг фаолиятининг икки мингдан ортиқ таърифи бор эканлиги қайд эти-лади. Амалиётда қанча турдаги товар ёки хизматлар бозори ташкил этилаверса ва бошқариш тизими шаклланавeрса, шунча маркeтинг фаолияти таърифи берилаверади. Аҳоли фаровонлигини оширишни кўзда тутувчи бозор муносабатлари сари бораётган мамлакатимизнинг ривожланиш даражасини кўтариш бўйича улкан ишлар амалга оширалаётган ҳозирги шароитда, истеъмолчилар талабига ҳар томонлама жавоб бера оладиган арзон ва сифатли, шунингдек, бозорда рақобатбардош хизматларни яратиш энг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳозирги замон талабига жавоб бераоладиган маданиятли хизматларни қарор топтириш мақсади-да“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (1996 йил (26 апрель) ва “Реклама тўғрисидаги” (1998 йил 25 декабрь) қонунлар ҳамда бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилинган. Уларга риоя қилиш учун давлат назорати амалга оширилади. Бу қонун ва қарорларга мувофиқ инсофсиз рақобатчилар томонидан товар ёки хизмат бозорларини монополлаштириш юзасидан ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш, уларни чеклаш ва барҳам бериш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жиҳатлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз хизматлар кўрсатилишига олиб келувчи рақобатнинг олдини олиш чора- тадбирлари кўрилади. Мамлакатимизда хизматлар бозорида рақобат муҳитининг ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш –миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш стратегиясининг асосини ташкил этмоқда. Шунинг учун ҳам бозорларимизда эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва корхоналаримиз рақобатбардошлигини ошириш омилларини таҳлил этиш амалиёти қўлланилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётининг янги ривожланиш босқичига ўтаётган даврда асосий эътибор хизматлар бозорини экстенсив ривожлантиришгагина эмас, балки фан-техника тараққиёти негизида, улар фаолиятини ҳар томонлама интенсивлаштиришга, инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этган ҳолда ривожлантиришга қаратилмоғи зарур. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling