Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Кадрларни танлаш, улар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни таъминлаш тизими
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
6.3.Кадрларни танлаш, улар фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолликни таъминлаш тизими
Ташкилотларда персналнинг новаторлик фаолиятини кучайтириш ва ўзгаришларга қаршиликни камайтириш мақсадида зарур ўзгаришларга мотивация кўринишидаги турли чоралар кўрилади: ташкилот раҳбариятининг новаторлар таклифларига эътибор билан қараши; таклифлар, ихтиролар ва ишланмалар муаллифларини моддий ва маънавий рағбатлантириш; янгиликларни ишлаб чиқишда зурур шароитларни яратиш, шу жумладан ҳаракатлар эркинлигини таъминлаш; ташкилот ичида ва ташқарисида ҳамкасблар ўртасида самарали коммуникацияларни қўллаб- қувватлаш; новаторлар ва яратувчиларнинг ташкилот муваффақиятидаги ҳиссасини тан олиш; хизмат мартабаси жиҳатдан кўтарилиши ва бошқалар. Ихтирочилар меҳнатини ташкил этиш ва рағбатлантиришда ҳуқуқий, молиявий, ташкилий ва бошқа йўналишларни қамраб олувчи алоҳида сиёсат ишлаб чиқилади ва ташкилотнинг илмий-техник ҳамда истеъмол фаолиятини ривожлантиришга имкон берувчи стимуллаштирувчи кенг ҳаракатлар қўлланилади. Ихтирочилик фаоллигини стимуллаштириш тизими Японияда, айниқса, батафсил ишлаб чиқилган. Муаллиф патент учун ариза берганда унча кўп бўлмаган мукофот берилади. Агар фирма ихтирочининг ишланмасини ўз фаолиятида қўллаган бўлса, унга катта миқдордаги мукофот берилади. Фирма томонидан тасдиқланган нуфузли комиссия ихтиродан олинган самарани олти балли шкала бўйича баҳолайди, муаллифларга 6 мингдан 200 минг иенгача мукофот берилади. Сотилган лицензия учун ҳар йили, лицензияни алмаштириш учун ҳар беш йилда мукофот берилади. Агар ихтиро фирмага сезиларли даромад келтирган бўлса, бу ҳолда алоҳида мукофот берилади. АҚШ корхоналарида инновацион фаолиятни таъминловчи алоҳида шароитлар яратилган. Киритилаётган таклифларни тезкор тарзда жорий этиш ва унинг самарасини дарҳол баҳолаш учун имкониятлар яратилган. Ташаббусни катта миқдордаги мукофот билан тақдирлаш сиёсатини амалга ошириш янгиликларни жорий этишнинг узлуксиз жараёнига кучли рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Шундай, «Женерал Моторс» корпорацияси техник-технологик ва ташкилий кўринишдаги ҳар қандай таклифни 10 минг доллар атрофида рағбатлантиради. Корпорация ҳар йили ўртача бир ходимдан битта таклиф олади ва бу таклифларнинг учдан бир қисми амалиётга жорий этилади. АҚШнинг саноат корхоналари объектив сабабларга кўра ёки техник такомиллашмаганлик учун амалиётга жорий этиш имконияти бўлмаган таклифларни ишлаб чиққан новаторларни ҳам рағбатлантирадилар. Уларга «Компания фаолиятига қизиқиш билдиргани ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилгани учун» рамзий мукофоти берилади. Компания «3М» (MinnesotaMining&Manufacturing) ходимлар ўртасида ижодий ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун ўз ходимларига иш вақтининг 15фоизини ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишга ажратишга рухсат беради. Компания ихтирочиларни рағбатлантиришнинг яна бир турини жорий этган – бошланғич грант. Фирма ходими ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 50 минг доллар миқдорида субсидия олиш имкониятига эга. Бундан ташқари, компания новаторликнинг ташкилий захираларини қидириш бўйича фаол иш олиб боради. Шу жумладан, мутахассисларнинг шахсий ривожланиши учун «3М» да “икки томонлама зина” тизими жорий этилади. Бу тизим ходимларнинг шахсий қобилиятлари ва хоҳишларидан келиб чиқиб, маъмурий ёки илмий-инженерлик йўналиши бўйича ўсишига имконият яратади. Илмий-инженерлик йўналиши бўйича лавозимлар бошқарув лавозимларига мос ҳолда келтирилган. Кўпгина давлатларда профессионал кадрлар тайёрлаш тизими бир нечта буғинлардан иборат бўлади. Ўзбекситонда у қуйидаги босқичлардан иборат: умумтаълим мактаблари; профессионал-техникколлеж (билим юрти)ёки коллеж (техникум); олий таълим муассасалари, уларда бакалавр, магистр тайёрланади; ОТМлар ва илмий тадқиқот институтлари қошидаги докторантуралар; ОТМлар қошидаги малака ошириш факультетлари. АҚШдаги расмий профессионал таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: бошланғич ва ўрта таълим, профессионал техник билим юрти, икки йиллик бошланғич коллежлар; профессионал мактабларвауниверситет коллежлари, аспирантурава докторантура. Америкада меҳнат ресурсларининг касбий таълимини таъминловчи манба бўлиб хусусий иш жойида кадрларни тайёрлаш ва корпорациялар ҳузуридаги ўқув марказлари ҳисобланади (6.3.1-жадвал). Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling