Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Харажатлар бўйича абсолют устунликстратегияси


Download 4.21 Mb.
bet27/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Харажатлар бўйича абсолют устунликстратегияси деганда, корхонанинг берилган соҳада харажатларни камайтириш бўйича етакчига айланиши тушунилади. Рақобатчиларга нисбатан кам харажат қилиш бу корхонага тармоқдаги ўртача даромаддан юқо­ри даромад кўриш имкониятини беради. Бундан ташқари, бун­дай корхоналар кучли рақобатга ҳимояланган бўлади, чунки улар­нинг рақобатга зарар кўраётган пайтда улар фойда билан чиқишда да­вом этади. Харажатлар бўйича абсолют устунликка эришишда одат­да фаолият олиб борилувчи бозорнинг катта қисмини эгаллаш талаб этилади. Шу билан бирга, кўп миқдорда янги жиҳозлар капи­тал қўйилмалар, ҳужумкор нархлаштириш, бозорнитез эгаллаш стра­тегияси кабилар талаб этилади. Бозорнинг катта қисмини эгал­лаш миқёс самараси учун имконият яратади. Устунликка эришиб бўл­гач эса олинган юқори фойдани қайта инвестициялашга йўнал­ти­риш соҳада етакчиликни ушлаб қолишга имкон беради. Бу стра­те­гияни қўллаган БриггсандСтраттон кам қувватли бензин двига­тел­ларини ишлаб чиқариш корхонаси 2000 йилларда жаҳон бозо­ри­нинг 50фоизни эгаллашга эришган26. Ҳарнисчфегер корхонаси 1979 йилда юк кўтарувчи кранлар ишлаб чиқариш бўйича шунга ўх­шаш стратегияни қўллаган. Аввалига корхона бозорнинг 15 фоиз­ни назорат қилган бўлса, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бос­қи­чи­ни қайта ташкил этиш ва тежаш мақсадида керакли запчастларни катта миқдорда харид қилиш орқали бозордаги улушини 25фоизга чиқа­ришга эришди.
Фокус стратегияси– бу маълум бир харидорлар гуруҳига (фокусга) диққатини қаратиш ҳисобланади. Фокус стратегияси турли кўринишда қўлланиши мумкин.Бу стратегия асосида корхона тор доирадаги мақсадларга эришиши кенг қамровли мақсадларга нисбатан осонроқ амалга ошади деган тахмин ётади. Фокус стратегиясини қўллаган корхоналар охир оқибат маҳсулот дифференциацияси ёки харажатларни камайтиришга эришади. Бунда ҳам корхоналар ўзлари фаолият юритувчи тармоқда ўртача фойдадан юқори фойда олиш имкониятига эга бўлади, аммо бозорда катта улушга эга бўла олмаслик эҳтимоли ҳам бўлади.
Инновацион фаолиятнинг асосий мақсади бозорда узоқ муддат давомида самарали фаолият олиб боришга эришиш ҳисоб­ла­нади. Масалан, АКТ соҳасида инновацион маҳсулот яратган Миc­ро­софткомпанияси ўзининг инновацион фаолияти ҳисобига мана 23 йилдирки кучли рақобатчиларнинг мавжудлигига қарамай ахборот технологиялари бозорида етакчиликни сақлаб турибди. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:

  • бозордаги улушини кўпайтириш;

  • янги бозорларга чиқиш;

  • мослашувчан инновацион корхона имиджини яратиш;

  • фаолиятни диверсификациялаш.

Амалиётда корхоналар кучли рақобат шароитида иннова­цияларга эҳтиёж сезишади ва бошқарувнинг барча босқичларида ри­­вож­ланишнинг янги йўлларини қидиришади.


Таянч иборалар
Инновация, инвестиция, корхона, лойиҳа, маҳсулот, стра­те­гия, рақобат, технология, харажат, самара, самарадорлик, инно­ва­ци­онсалоҳият.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling