Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet23/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Таянч иборалар
Инфратузилма, фан, илм,таълим, инновация, маҳсулот, ишлаб чиқариш, рақобатбардошлик, инновациялар бозори, интеграция, технология, тадбиркорлик, концессия, шартнома.


Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Инновацион фаолият инфратузилмасини ёритинг.
2. Инновационфаолиятнингбугунгиинфратузилмасинитушунтиринг.
3.Инновацион марказ таркибини айтинг.
4.Стартап корхона тўғрисида нималарни биласиз?.
5.Концессия шартномасинима?
5-мавзу. Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш омиллари


Режа

5.1. Корхоналарда инновацион фаолиятда иқтисодий усуллар, инновацион бошқариш (менежмент) усулларидан фойдаланиш.


5.2. Инновацион фаолиятни оширишда инвестиция лойиҳа­ла­ри­ни молиялаштириш.
5.3. Инновацион фаолиятда инвестицияларнинг иқтисодий самара­дорлигини баҳолаш.
5.4. Корхоналарда инновацион салоҳиятни ошириш.


5.1. Корхоналарда инновацион фаолиятда иқтисодий усуллар, инновацион бошқариш (менежмент) усулларидан фойдаланиш

Республикамизда инновацион иқтисодий ривожлантиришда қуйидаги иқтисодий усуллардан фойдаланилади:


1. Истеъмолчининг (ички ва ташқи) эҳтиёжини қониқ­тира­ди­ган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экс­порт қилишни рағбатлантириш.
2. Банк-кредит муносабатларини такомиллаштириш (имтиёз­лар бериш).
3. Инновацион маҳсулот яратадиган юқори малакали кадрлар меҳнатидан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини оши­риш.
4. Корхоналарда ходимларни рағбатлантириш ва манфаатдор­ли­гини ошириш.
5. Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларни қониқтирадиган нарх сиёсатини йўлга қўйиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш.
6. Корхоналарда инновацион фаолиятни ривожланишига йў­нал­тирилган солиқ имтиёзларидан фойдаланишни.
7. Хорижий инвесторлар ва республикамиздаги тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай инвестицион муҳит яратиш.
8. Инновацион иқтисодий ривожланиш учун корхонанинг фой­даси ва рентабеллигини ошириш.
Юқорида баён қилинган инновацион иқтисодий ривожлан­тириш бўйича таъкидланган иқтисодий усуллар мамлакатимизни тез­кор тараққий эттиришда янги имкониятларни яратиб беради.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан республика иқти­­­со­диётини ривожлантиришнинг қуйидаги вазифалари белгилаб берилган:

  • очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвес­тиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш;

  • иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий сек­торни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпай­ти­риш;

  • иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш, меҳ­нат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;

  • “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш, унинг ҳажмини кес­кин қисқартириш;

  • валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, бар­қарор монетар сиёсатни амалга ошириш;

  • иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни руёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш.24

Ҳар қандай корхона узоқ муддат бозорда улушини сақлаб қолишни истар экан, инновацион бошқарув усулларига мурожаат қили­шига тўғри келади. Инновацион бошқарув деганда, инно­вация­лар­ни жорий этиш ҳисобига корхонанинг доимий ривожланишини таъ­мин­лаш тушунилади.
Умуман олганда, корхоналарда инновацион менежментни ик­ки турга ажратиш мумкин:
1. Анъанавий репродуктив менежмент –корхона фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган ресруслардан максимал фойда олиш ва ишлаб чиқаришни бошқаришга катта эътибор қаратилади. Бунда рентабелликни ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қи­лиш ва маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш бош мақсад қи­либ олинади.
2. Инновацион менежмент–мавжуд бошқарув усулларидан фарқ қиладиган янги замонавий технологияларга асосланган ри­вож­­ланиш йўлини доимий излаш орқали бошқариш тушунилади. Бунда асосий эътибор корхонага киритилаётган барча ресурслар (мо­лия­вий, моддий, меҳнат) инновацияларга қаратилиб, корхона фао­лиятини доимий такомиллаштириб боришга қаратилади.
Инновацион менежмент тушунчаси ХХ асрнинг 60–70 –йил­ла­­р­и­да Й. Шумпетер томонидан фанга киритилган. Иннова­ци­он ме­-неж­мент концепцияси деганда, қуйидаги кетма-кет жараён­ни ама­лга ошириш тушунилади:
1.Инновацион маҳсулот истеъмолчилари таҳлили.
2.Истиқболли ғояларни излаш.
3.Инновацияни яратиш ва жорий этишни ташкиллаштириш.
4.Инновацион маҳсулотни бозорга чиқариш.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling