Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга кўмаклашувчи омиллар21


Download 4.21 Mb.
bet21/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга кўмаклашувчи омиллар21



Омиллар гуруҳи

Омиллар

Иқтисодий, технологик

Молиявий, моддий-техника воситалари захираси, илғор технологиялар; зарур хўжалик ва илмий-техник инфратузилма, инновацион фаолият учун мод­дий рағбатлантириш.




Сиёсий, ҳуқуқий

Инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи қонун­чи­лик чоралари, инновацион фаолиятнинг давлат томо­ни­дан қўллаб- қувватланиши.




Бошқарув-ташкилий

Ташкилий таркибларнинг эгилувчанлиги, бошқа­рув­нинг демократик услуби, ахборотнинг горизонтал йўна­лиши, устуворлиги ўз-ўзини режалаштириш, туза­тишлар киритиш имконияти, номарказлаштириш, ўз-ўзини бошқариш (идора қилиш), мақсадли-муам­моли гуруҳларни шакллантириш.




Социал-руҳий ва маданий

Маънавий рағбатлантириш, жамиятда тан олиниш, ўз- ўзини намоён этиш имкониятини таъминлаш, ижо­дий меҳнат эркинлиги, меҳнат жамоасида руҳий му­ҳит (вазият).






давлат дастури, инновацияларни татбиқ этиш ва кўпай­ти­риш­нинг мақсадга мувофиқлигини экспериментал текшируви, тад­бир­корлик таваккалчилигини камайтириш учун янгиликнинг рақо­бат­бардошлигини текшириш ва ҳоказолар ҳам ўз таъсирини ўтка­зади.
Инновацион тадбиркорликни ривожланишнинг зарурияти қу­йи­­­­дагилар билан изоҳланади:

  • иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида инновацияларни қўл­лашга кўмаклашувчи ишлаб чиқаришнинг интенсив омили роли­­ни ошириш;

  • ишлаб чиқиш самарадорлигини кўтаришда фаннинг муҳим роли ва янги техникани жорий этиш;

  • яратиш муддатларини сезиларли қисқартириш зарурияти, янги техникани ўзлаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник дара­жа­си­ни кўтариш,

ихтирочи ва рационализаторлар ижодини оммавий ривожлантириш зарурияти;

  • натижаларнинг ноаниқлиги, тадқиқотларнинг кўп вари­ант­ли­лиги, таваккалчиликнинг мавжудлиги ва салбий натижаларга эри­­шиш мумкинлиги билан ифодаланувчи илмий-техникавий иш­лаб чиқариш жараёнининг ўзига хослиги;

  • сарф-харажат ортиши ва янги маҳсулотни ўзлаштиришда корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичлари пасайишида; техника ва тех­нологиянинг шиддатли маънавий эскиришида; янги техника ва технологияни тезкор татбиқ этишнинг объектив зарурати билан ва ҳоказо.



Инновацион тадбиркорликнинг ривожланиши истеъмолчилар томонидан инновацияларга, миллий иқтисодиётнинг илмий-техник салоҳияти ривожланиши, таваккал инновацион фаолиятни молия­лаш­тирувчи венчур корхона (фирма) ва инвесторлар фаолиятига боғлиқ.
Венчур корхона (фирма)ларининг асосий вазифалари:

  • илмий муҳандислик ишларини бажариш;

  • янги техника, технология, товар намуналарини яратиш;

  • ишлаб чиқаришни бошқариш;

  • тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

  • йирик корхона (фирма)лар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш каби ишларни амалга оширадилар.

Венчур корхона (фирма)лари бу вазифаларни давлат ва йирик фирмалар буюртмасига биноан контракт-битимлар асосида бажа­ри­шади. Венчур корхоналар техниканинг янги йўналишларида фа­ол­лик кўрсатади ва бу билан фан-техника тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади.
Янги техника ва технологияларни ҳамда янги маҳсулот наму­на­ларини яратишда йирик корхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Уларда, “... биринчидан, фан-техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш асосида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд, иккинчидан, янги маҳсулот турларини ихтиро этиш нуқтаи назаридан, илмий-қидирув лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Бу йўсиндаги ишлар, табиийки, мамлакатда фан-техника тараққиётининг ривожланишига йўл очиб беради”22.
Инновацион тадбиркорлик– ғоя ва ихтиролардан амалий фойдаланиш орқали янги маҳсулот ва технологиялар яратиш жараёни ҳисобланади. Одатда, тадбиркорлик фаолияти замирида янги эҳтиёжларни қондиришга имкон берувчи, янги бозорни барпо этиш, маҳсулот ёки хизматлар соҳасига янгилик киритишдир.
Инновациялар − тадбиркорликнинг махсус қуроли бўлиб, бунда инновациялар ўз ҳолича эмас, балки янгиликларни йўнал­ти­рилган ташкилий излаш, уларга тадбиркорлик таркибларининг мунта­зам қаратилганлигидир. Тадбиркорлар фикрлашнинг ин­но­вацион турини фарқлайди, инновацион фаолият эса ўзида тадбир­кор­ликнинг алоҳида қуролини акс эттиради.
Инновацион тадбиркорлик– янгилик яратишнинг алоҳида ижодкорлик жараёнидир. Унинг замирида мунтазам янги имко­ни­ят­ларни излаш, инновацияларга йўналтирилганлик ётади. Бу янги лойиҳаларни амалга ошириш ёки мавжуд лойиҳани такомил­лаш­ти­риш­даги таваккалчиликни, шунингдек, бу жараёнда юзага кела­ди­ган молиявий, маънавий ва социал жавобгарликни тадбиркор ўз зим­масига олишга тайёрлиги билан боғлиқ.
Инновацион тадбиркорлик жараёнида янги технологиялар воситасида янги маҳсулотлар ишлаб чикарилади.

Инновациявий янги маҳсулот яратиш босқичлари



Истеъмол, аста-секин эскириш, ишлаб чиқаришни қайта қуриш ва янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Бирламчи излаштириш, ишлаб чиқаришни тайёрлаш, ишга тушириш ва маҳсулот етказиш

Эксперимен-тал ишлаб чиқиш, синаш, хатоларни тузатиш

Амалий тадқиқотлар ва эксперимен-тал моделлар

Фундаментал тадқиқотлар ва муаммо ечимига бўлган назарий ёндашув ишлаб чиқиш




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling