Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацилар бозорида тадбиркорликни
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
4.3. Инновацилар бозорида тадбиркорликни ривожлантиришнинг айрим масалалари
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш– иқтисодиётни кўтариш, аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий шартидир. Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида тадбиркорликни янада ривожлантиришга катта аҳамият берилиб, бу соҳадаги вазифалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш,, хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Ўзбекистон Pеспубликaсининг “Тaдбиpкоpлик фaолияти эpкинлигининг кaфолaтлapи тўғpисидa”ги Қонуни қабул қилинган. Қонуннинг 3-моддaсидa: “Тaдбиpкоpлик фaолияти (тaдбиpкоpлик) тaдбиpкоpлик фaолияти субъектлapи томонидaн қонун ҳужжaтлapигa мувофиқ aмaлгa ошиpилaдигaн, тaвaккaл қилиб вa ўз мулкий жaвобгapлиги остидa дapомaд (фойдa) олишгa қapaтилгaн тaшaббускоp фaолият”18, дейилгaн. Тадбиркорлик моҳиятини чуқурроқ англашда тадбиркорларнинг ўзаро боғлиқ тўрт фаолиятини алоҳида кўрсатган америкалик иқтисодчилар Кэмпелл Р.Макконнелл, Стенли Л.Брюларнинг қуйидаги нуқтаи назарлари алоҳида ахамият касб этади: тадбиркор ер, маблағ ва меҳнат ресурсларини маҳсулот ишлаб чиқариш хамда хизмат жараёнига бирлаштириш ташаббусини ўз зиммасига олади; тадбиркор бизнесни олиб бориш жараёнида асосий қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни, яъни бизнесни ривожлантириш йўналишлари, корхона фаолияти йўналишини белгиловчи операцияларни ўз зиммасига олади; тадбиркор янги маҳсулот (хизмат)ларни ишлаб чиқаришга интилувчи, янги ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқарувчи ёки бизнесни ташкил қилишни ва ривожланишнинг янги шаклларини олиб кирувчи ташаббускор шахсдир; тадбиркор тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган хавфни ўз зиммасига олади, зеро, тадбиркор учун даромад олиш кафолатланмаган, сарф этилган вақт, ҳаракат ва қобилиятлардан даромад олиш баробарида зарар кўриш ҳам мумкин. Бундай ҳолларда тадбиркор нафақат ўзининг ўз вақти, меҳнати ва ишбилармонлик обрўси билан, балки сарф этилган маблағ билан ҳам таваккал қилади19. Демак, ижодкорлик тадбиркорлик вазифаларидан бири бўлиб, тадбиркорлик фаолиятида доим мавжуд бўлиши шартдир. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар қандай тадбиркорлик ҳам инновацион бўла олмайди. Фақатгина инновацион фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар инновацион тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Инновацион тадбиркорлик – капитални йўналтиришнинг янги соҳаларини излаш, мавжуд маҳсулотлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, шахсий устуворликни таъминлаш, даромад олиш учун турли имкониятлардан самарали фойдаланишдир. Инновацион тадбиркорликнинг энг муҳим ва шу билан бирга энг мураккаб вазифаси – янги ғояларни излаш ва уларни татбиқ этишдир. Чунки, бу ҳолда тадбиркордан нафақат ижодий фикрлаш ва янги ечимларни топиш, балки истиқболли фикрлаш, келажакдаги жамиятнинг эҳтиёжларини кўра олиш хусусиятини хам талаб этади. Инновация – тадбиркорликнинг алоҳида қуроли, тадбиркорона фикрлаш инновацион кўринишидир.“... инновация ва янгиликлар инновациявий фаолият натижасида юзага келади, улар ўзаро боғлиқ ва бири иккинчисиз мумкин эмас. Уларнинг асосий фарқи шундаки,биринчи ҳолатда ‒ янги маҳсулот шаклланиши жараёни рўй берса, иккинчисида ‒ уни тижоратлаштириш жараёни амалга оширилади”20. Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишига: иқтисодий ва технологик, сиёсий ва ҳуқуқий, бошқарув-ташкилий, социал-психологик ва маданий кабиомиллар таъсир этади (4.3.1-жадвал). Инновацион тадбиркорликнинг ривожланишга, юқорида келтирилганлардан ташқари,инновацион фаолиятни молиялаштирувчи 4.3.1-жадвал Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling