Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


-расм. Технологик паркнинг тузилиши


Download 4.21 Mb.
bet18/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

4.2.1-расм. Технологик паркнинг тузилиши.

Технологик парк иерархик тузилмасини қуриш асосида модулли тамойил ётади. Уни қуришда фойдаланиладиган биринчи эле­мент инкубатордир. Технологик парк ҳар бири инновацион хиз­мат­ларнинг ихтисослаштирилган мажмуасини тақдим этувчи ма­р­каз­ларнинг йиғиндисидан иборатдир.


Технополис – бу технопарклар, инкубаторлар йиғиндиси ва шаҳар ҳаётини таъминловчи турли- туман тузилмаларнинг маж­муа­си­дир.
Фан ва технологиялар минтақаси ўз ичига технополислар, тех­­но­парклар ва инкубаторларни ҳамда илмий ва ишлаб чиқариш фао­лиятини қўллаб-қувватловчи шохланиб кетган инфратузилмани оли­ши мумкин.
Технополислар ўзлари жойлашган минтақаларни ривож­ла­ни­ши­га шакллантирувчи таъсир кўрсатадилар ва қуйидагиларга ёрдам бера­дилар:

  • инновацион фаолликни ошириш;

  • инновацион инфратузилмани шакллантириш;

  • янгиликларни тижоратлашувини жадаллаштириш;

  • саноатни таркибий қайта қуриш;

  • янги иш жойларини ташкил қилиш;

  • инновацион фаолият механизмларини такомил­лаш­ти­риш,

  • инновацион соҳани инстутуциялаштириш (қандайдир ян­ги ижтимоийинститутларни таъсис этиш);

  • саноатни ривожланишининг кўп илм талаб қилишини ку­чай­­тириш;

  • иқтисодиётнинг инновацион қобилиятини такомил­лаш­ти­риш.

Технопраклар яратишнинг асосий мақсади яратилаётган техно­ло­гия­лардан самаралироқ фойдаланиш мақсадида илмий муас­саса­лар, саноат ва бизнес ўртасида ҳамкорликни рағбатлантиришдир.
Технологик паркнинг асосий функцияси кичик корхоналарни инкубациялаш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар (қоидага кўра, кичик ва ўрта инновацион корхоналар) учун бинолар тақдим этиш ҳисобланади.
Кўпинча технологик паркка асосланадиган фирмаларга, шунингдек, бизнесга хизмат кўрсатиш (музокара ўтказиш учун инфратузилма, алоқа, интернетга уланиш, бухгалтерия хизматлари), молиялаштириш манбалари излаб топиш ва маҳсулотни бозорга чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилади.
Технологик парк, оддий қилиб айтганда, инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш ва инновацион фаолият натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга хизмат қилади. У юридик шахс сифатида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат рўйхатидан ўтказилади.
Технологик паркларни бошқаришда давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар асосий ролни ўйнайдилар. Улар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб- қувватлашнинг йирик кўламли дастурларини ишлаб чиқади, янги технологияларни ривожлантиришни рағбатлантиради, фан ва саноатни кооперациялашишнинг ёрдам кўрсатади. Давлат молиявий ва қонунчилик ёрдамидан ташқари мижоз фирмалар ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган корхоналарга ҳар хил квоталар ва субсидияларни тақдим этишади.
Маҳаллий ҳокимиятлар инновацион лойиҳа устида ишлаш ва унинг асосида кичик кўп илм истеъмол қиладиган фирмаларни ташкил этишга мутахассисларни жалб қилишга кўмаклашувчи шароитларни тақдим этадилар.
Технологик паркларни бошқариш учта асосий йўналиш: қонунчилик, молиялаштириш ва ривожлантириш дастурлари бўйи­ча амалга оширилади.
Технопарк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси 4.2.2-расмда кўрсатилган.

Илмий марказлар



Тадбиркорлар

Технопарк:

  • билимлар ва кашфиётларни технологияларга айлантириш;

  • технологияларни тижорат маҳсулотига айлантириш;

  • технологияларни ИЛ сектори орқали саноатга топшириш;

  • кўп илм истеъмол қилувчи фирмаларни шакллантириш;

  • тадбиркорларни тайёрлаш.



Университетлар



Молия институтлари

Саноат



Ҳокимиятнинг маҳаллий ва минтақавий идоралари

Бошқа тузилмалар (бошқарувнинг марказий идоралари, жамоаташкилотлари ва ҳоказолар)



Минтақа, шаҳар, туман



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling