Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


-расм. Технологик парк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси


Download 4.21 Mb.
bet19/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

4.2.2-расм. Технологик парк таъсисчилари ва улар томонидан ечиладиган масалаларнинг базавий чизмаси.
.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Сергели, Якка­са­рой туманларида бир нечта технопаркка; «Яшнобод» техно­пар­кига; ТТЕСИ ҳузурида Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркига асос солинган15.
Бу технологик парклар қуйидаги соҳаларда илмий тадқи­қот­лар­ни, саноатда тажриба синовларини ўтказишга, инновацион намуналарни ўзлаштириш учун ихтисослаштирилиши кутилмоқда:

  • кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воси­та­ла­ри;

  • материалшунослик, металларга ишлов бериш техно­ло­гия­­лари, сейсмик чидамлилик, қурилиш материаллари;

  • озиқ-овқат саноати;

  • энергия тежаш, муқобил ва қайта тикланадиган энергия ман­ба­ларини ишлаб чиқариш;

  • электрон ўлчов асбоблари, робот техникаси, машина­соз­лик, электр техника.

Технопаркларни ташкил этиш ва тугатиш вазифаси Инно­ва­ци­он ривожланиш вазирлигига юклатилди. Технопарк фаолиятини ди­рек­ция бошқаради. У резидентларни жалб этиб, унинг ҳудудида жой­­лаштиради.
Технопарклар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун дав­лат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шакллари таклиф этил­моқ­да:

  • технопарклар бинолари қурилиши учун ер участкаларини бе­пул асосда доимий фойдаланишга бериш;

  • инновацион фаолият юритиш учун бўш турган давлат объ­ект­ларини “ноль” харид қийматида бериш;

  • фойдаланилмаётган бинолар ёки корпусларни хусусий ше­рик­ларга узоқ муддатга бепул фойдаланишга бериш;

  • концессия асосида қурилиш, реконструкция қилиш ва жи­ҳоз­лаш учун ер участкаси ёки бинони ажратиш;

  • хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил этилган ин­новацион технопаркларни моддий-техникавий ва молиявий жи­ҳа­т­­дан таъминлаш.

Лойиҳалар давлат ёки хусусий шерик ташаббусига кўра кели­шув асосида амалга оширилади.
Ажратиладиган ер участкаларини, шунингдек, фойдала­нил­ма­ёт­ган бўш турган биноларни вилоят ҳокимликлари Инновацион ривож­ланиш вазирлигининг тақдимномасига кўра белгилайдилар. Улар­нинг ўзлари бўш турган давлат объектлари “ноль” харид қий­ма­ти­да узоқ муддатли бепул фойдаланишга берилишини таъмин­лай­дилар.
Технопарк мақомини олиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши талаб этилади:
а) инновацион лойиҳа ҳамда ваколатли органнинг ижобий хуло­са­си;
б) қуйидагилар назарда тутилган технопаркни ташкил этиш ва ривож­лантириш концепцияси:

  • имкон қадар кўп сонли резидентларни жалб этиш ва тех­но­­парк ҳудудида жойлаштириш;

  • технопарк резидентларига зарур сервис хизматларини кўр­сатиш;

  • технопарк резидентларини қўллаб-қувватлаш, шу жумла­дан: инвесторларни жалб этиш учун инновацион лойиҳаларга экс­перт баҳоси бериш, инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти, офис, лаборатория ва ишлаб чиқариш майдонларини имтиёзли шарт­ларда тақдим этиш;

в) алоҳида ҳудуд доирасида умумий майдони камида 1000 м2 технопарк эгаллаган ишлаб чиқариш ва офис бинолари;
г) фаолият юритаётган коммуникациялар, алоқа, кичик ишлаб чиқаришлар, лабораториялар, таркибий бўлинмалар ва ҳоказолар бўлган ишлаб чиқариш ва офис бинолари. Улар “ғоядан тажриба наму­насигача ва кейинчалик, саноат маҳсулотигача” тамойили бў­йи­ча инновацион фаолиятнинг тўлиқ цикли учун технопарк рези­дент­ларига берилади;
д) инновацион корхоналарнинг кузатув (эксперт) кенгаши, ўқув маркази, сервис хизматлари маркази;
е) технопаркни ривожлантириш учун захира майдонлар.
Технопарк лойиҳалари қуйидаги манбалардан молия­лаш­ти­ри­л­ади:

  • давлат бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг маблағ­ла­ри;

  • жалб этиладиган инновацион фаолият субъектларининг бюджетдан ташқари манбалардан олинган маблағлари, шу жум­ла­дан, кредит, халқаро суғурта ташкилотлари, инновацион венчур фонд­лар ва бошқа инвесторларнинг маблағлари;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий ажратган маб­лағ­лари;

  • кредитлар ва грантлар;

  • хорижий ва маҳаллий инвестициялар;

  • технопаркнинг инновацион ва илмий тадқиқот, маслаҳат бериш ва бошқа фаолиятидан олинган маблағлари;

  • бошқа тақиқланмаган манбалар.

Технологиялар трансфери марказлари (ТТМ) илмий-техник натижаларнинг тижоратлашувини тезлатиши, кичик инновацион кор­хо­налар, жумладан, технопарклар ва инновацион-технологик мар­казлар таркибида яратишни таъминлаши кўзда тутилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, ТТМ тизимининг самарали иш­ла­ши­га қатор омиллар тўсқинлик қилади. Уларнинг орасида қуйи­да­ги­ларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • минтақалар миқёсида инновацион жараёнларни бошқа­риш­нинг суст ташкил этилганлиги;

  • кўпчилик ТТМда ҳам ички, ҳам хорижий бозорларги чи­қиш билан боғлиқ муаммолар;

  • ТТМ ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиши учун ресурс­лар базасининг етарли эмаслиги;

  • инновацион фаолият кучайишини рағбатлантирадиган меъ­ёрий- ҳуқуқий асосларнинг йўқлиги.

Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторидан жой оли­ши­­нинг муҳим йўлларидан бири – миллий иқтисодиётнинг турли соҳа­ларида (енгил саноат, нефть-газ, кимё, биотехнология, АКТ, автомобилсозлик, транспорт-логистика, рекреацион-туристик, озиқ-овқат, илм-фан, таълим, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, ипакчилик ва ҳоказоларда)кластер тизимини жорий этиш ҳисоб­ла­на­ди.
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида кластер тизимини яратиш – илмий тадқиқот ва ишланмаларни молиялаштириш ҳажмини кўпай­ти­ради, сифатини яхшилайди ҳамда инвестициявий ташқи лойиҳаларда иштирок этиш, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги имкониятларини яратади.
Шунингдек, кластер тизимида таълим ишланмаларини яра­тиш, уларни қисқа муддатда синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва ил­мий изланишлардаги ходимлар ҳамда мутахассислар меҳнат­ла­ри­ни кўпроқ рағбатлантириш, янги товарлар ва хизматларнинг Ўзбе­кистон бренди билан ихтиро қилиш учун кенг имкониятлар ярата­ди.
“Мутахассислар фикрига кўра, бугун дунёдаги кўпгина етакчи давлатлар иқтисодиётининг қарийб 50 фоизи кластер усулига ўтган. Масалан, Европа Иттифоқида 2 мингдан зиёд кластерлар мавжуд бўлиб, уларда ишчи кучининг 38 фоизи қамраб олинган. Дания, Финландия, Норвегия, Швеция саноатида тўлиқ кластер усули татбиқ қилинган. АҚШда эса мамлакатдаги мавжуд корхо­на­лар­нинг ярмидан кўпи шу тизимда ишлаб, улар томонидан тайё­р­лана­ёт­ган товарлар ЯИМнинг 60 фоизини ташкил қилади.
…бу давлатларда фермер хўжаликлари аксарият ҳолда кластер тизимига ихтиёрийлик асосида, илм ва ишлаб чиқаришни шиор қилган ҳолда бирлашади. Бунда фермерлар тайёр маҳсулот ишлаб чиқилгунча бўлган жараёнда турли вазифаларни бажарадилар”16.
Кластер тизимида концессия шартномаси амал қилади. Кон­цес­сия шартномаси – бу давлатнинг ёки маҳаллий органлар тасар­ру­фи­даги табиий бойликлар ёки бошқа хўжалик объектларидан вақтин­ча фойдаланиш, айрим корхона, кон ва шу кабиларни ишга со­лиш, қуриш учун ижозат бериш ва шу ҳақдаги шартномадир17.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноя­бр­да­ги“Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасида лойиҳаларни молия­лаш­тириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5583-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда республикада инновацион лойиҳалар ва стартаплар (стартап – ин­новацион маҳсулотларни ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки такомиллаштириш билан боғлиқ лойиҳалар) экотизимини ҳар томон­лама қўллаб-қувватлаш, инновацион инфратузилмани ривож­лан­тириш жараёнини жадаллаштириш белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентя­бр­­даги
“2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ри­вож­­лантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5544-сонли Фармонда белгиланган йўналишлар доирасида Илмий стар­т­ап­лар акселератори ташкил этилган.
Инновацион марказлар, технопарклар, технополислар,клас­тер­лар, старп корхоналар ва бошқалар мисолида инновацион ин­фра­тузилманинг аҳамияти айниқса сезиларлидир, уларҳозирги замон бозор муҳитида илмий-техник соҳада тадбиркорликнинг ри­вож­ланиши ва янгиликларнинг иқтисодий самарадорлигини оши­ши­га ёрдам беради.
Инновацияларнинг тижорат муваффақиятининг эҳтимоли – махсус институтлар ва ташкилотларнинг шаклланиши ва ягона ин­но­вацион соҳада шаклланган инновацион жараённи таъминлаш ти­зим­­лари туфайли кескин ошади.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling