Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион инфратузилма умумий схемаси


Download 4.21 Mb.
bet15/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

Инновацион инфратузилма умумий схемаси



Инновацияон-технологик марказлар ва технопарклар;
Инновацион-саноат комплекслари;
Технологик кластерлар;
Техник-жорий қилиш ҳудудлари;
Юқори технологияли асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари.



Консалтинг таркибий қисми





Бюджет маблағлари;
Бюджет ва нобюджет технологик ривожланиш фондлари;
Венчур фондлари;
Пай ва старт фондлари;
Кафолат структуралари ва фондлари.

Молиявий таркибий қисм



Кадрлар таркибий қисми

Ташқи савдо бирлашмалари;
Ихтисослашган воситачилик фирмалари;
Интернет;
Кўргазмалар.

Ахборот таркибий қисми





Технологиялар трансфери маркази;
Молия ва иқтисод соҳасида консалтинг;
Технологик консалтинг;
Маркетинг консалтинги;
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида консалтинг.



Инновациялар соҳасида ходимлар малакасини ошириш;
Технологик ва илмий менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш.



Давлат илмий-техник ахборот тизими;
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш структура ресурслари;
Минтақавий ахборот тармоқлари;
Интернет.





Сотув таркибий қисми




4.1.1-расм. Инновацион инфратузилма умумий схемаси.12
Бу йўсиндаги меҳнат тақсимотининг бўлишлиги жамият учун аҳамиятлидир. Чунки, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи яратувчи инноватор ўз ишланмаларини амалиётга бевосита ўзи жорий этиш ҳамда маркетинг ишлари билан шуғулланса, янги ғоя ишлаб чиқиш жараёнининг секинлашиши ёки бутунлай тўхтаб қолиши мумкин. Шу сабабдан ҳам инновацион ғояларни ишлаб чиқарадиган субъектлар билан бир қаторда, янги ғояларни охирига етказиш билан шуғулланувчилар, яъни инновацион тадбиркорларнинг бўлиши ўта аҳамиятлидир. Инновацион тадбиркорлик– инновацион фаолият инфратузилмасининг ажралмас қисмидир.
Инновацион ишланмалар устида фаолият юритадиган субъ­ектлар‒ Фанлар академиясининг ихтисослашган институтлари, олий таълим муассасалари таркибидаги тажриба лабораториялари, си­нов тариқасидаги ишлаб чиқариш марказлари, илмий парклар, ин­­нов­ацион марказлар ва бошқалар.
Инновацион тадбиркорлик билан шуғулланувчи, яъни иннова­цион ғояларни амалга оширувчи субъектлар – ғояни жорий қилувчи фир­малар, муҳандислик марказлари, консалтинг фирмалари, рекла­ма фаолияти билан шуғулланувчи фирмалар, банклар ва бошқа кре­дит ташкилотлари, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказ­ла­ри, суғурта компаниялари ва бошқалар.
Инновацион тадбиркорлик– инновацион соҳанинг тадқи­қот­чи­лик-лойиҳалаш секторини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаси билан бирлаштиради.



Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling