1. маъруза матни 25-мавзу. Молия бозорлари ва институтлари


Download 319.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/12
Sana24.09.2023
Hajmi319.35 Kb.
#1687027
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
pzaes9kJM1hs0Q6UVN5J5DAfRN2ormVgH3Ug8O98



1.МАЪРУЗА МАТНИ 
 
25-мавзу. Молия бозорлари ва институтлари 
 
1. Молия бозорларида суғурта ташкилотларининг фаолияти ва роли 
2. Молия бозорларида банкларнинг фаолияти ва роли 
3. Молия бозорларида инвестиция институтларининг
фаолияти ва роли 
4.Молия бозорларида давлат молия институтларининг
фаолияти ва роли 
 
 
Молия бозори инфратузилмасининг институционал таркибига 
эмитентлар ва инвесторлар билан бирга савдо тизимлари, профессионал 
қатнашчилари 
ва 
регуляторлар 
киришини 
кўриш 
мумкин. 
Бу 
институтларнинг институтларнинг барчасини (яъни олти унсурини) ўзаро 
боғлиқликдаги фаолияти молия бозорининг самарали функциясини 
таъминлайди ва индустриясини ифодалайди. Бунда молия бозорининг 
профессионал (малакали) ва ваколатли қатнашчилари бўлмиш молия 
институтларини алоҳида ўзаро боғликликда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Чунки молия бозорида профессионал ва ваколатли (давлат молия органлари) 
қатнашчилари молия бозорининг нормал фаолиятини ва функциясини 
таъминлайдилар. Яъни молия институтлари ва савдо тизимлари эмитентлар 
ва инвесторларнинг молия бозорида мос равишда бир-бирлари ўртасида 
молиявий инструментлар ва молиявий ресурслар бўйича ўзаро алмашиниш 
жараёнини амалга оширишида малакали тарзда фаол қатнашувчи 
институтлар ролини бажаради. Бунда улар инвестор ва эмитентларни ўзаро 
боғлайди, манфаатлар мослиги ва мутаносиблигини молия бозори 
конъюнктурасига боғлиқ ҳолда таъминлайдилар. Молия бозорида айнан 
самарали эмиссион ва инвестицион сиёсатлар молия институтлари ва савдо 
тизимлари фаолиятларига кўпдан (сезиларли) боғлиқ.
Айтиш жоизки, молия бозори қатнашчилари фаолияти сифати ва мулки 
баҳосини мос равишда маҳсус информацион рейтинг агентликлари
аудиторлар ва баҳоловчи компаниялар ҳолисона баҳолаб белгилайдиган 
институтлар бўлганлиги учун уларни молия бозорининг алоҳида ҳолис 
профессионал институтлари сифатида қараш лозим. Чунки бундай 
институтлар молия бозори томонидан тан олинган, лекин унга расман 
бўйсунмайдиган информацион ташкилотлар ҳисобланиб, уни объектив ва 
фойдали информация (аҳборот ва маълумотлар, реклама, тақдимот, аналитик 
тадқиқотлар, маслаҳатлар ва ҳулосалар) ва ҳизматлар билан таъминлайдилар. 
Фонд индикаторларини (индексларини) белгиловчи институтларни (S&P, 
Рейтер, Moody’s, GST, Financial Times, AK&M, RTS агентликлари, Dow Jones 
& C
o
, Frank Russel Company (Tacoma, WA)Value Line, Росбизнесконсалтинг 
компаниялари, ва ҳ.к.) кўрсатиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзининг 
услубиятига эга бўлиб, таҳлил натижалари бир-бирлари билан маълум 


даражада корреляцияланади. Аудиторлар молиявий ҳисоб ва ҳисоботларни 
қонунчилик асосида текшириб, маслаҳатлар бериб, ҳулосалар берадилар. 
Баҳоловчи компаниялар эса мулкни баҳолайдилар. Умуман олганда уларнинг 
фаолият маҳсуллари молия бозори томонидан ҳозиргача тан олинади ва 
унинг учун зарурий ҳисобланади.

Download 319.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling