Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма турлари


Download 4.21 Mb.
bet12/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

3.2. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма турлари

Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ривожланишининг юқори даражага эри­ши­шини таъминлайди ҳамда мўътадил иқтисодий ўсиш суръат­ла­ри­га олиб келади. Замонавий иқтисодиётда инновацион инфра­ту­зил­­­манинг бир неча турларига амал қилиб, улар қуйидагилардан иборат:



  1. Молиявий инновацион инфратузилмаси.

  2. Ишлаб чиқариш ва технологик.

  3. Ахборот таъминоти.

  4. Кадрлар тайёрлаш.

  5. Эксперт – консалтинг.

  6. Товарлар (ресурслар) таъминоти ва бошқалардан иборат.

Республикамиз иқтисодиётида инновацион инфратузилма (турлари) нинг ўртасидаги муносабатлар қуйидагиларда намоён бўла­ди. 3.2.1-жадвалда маълумотлар келтирилган.
3.2.1-жадвал
Инновацион инфратузилманинг умумий тузилмаси



Инновацион
инфратузилма
турлари
Ишлаб
чиқариш-
технологик
таркиби

Эксперт -консалтинг

Молиявий

Кадрлар тайёрлаш

Ахборот таъминоти

Товарлар (маҳсулот-лар) таъминоти

Инновация ва тех-нология марказлари ва технопарклар

Трансфер-технологик марказлар

Бюджет маблағлари бўйича

Инновациялар соҳаси учун кадрлар тайёр-лаш, малакасини ошириш

Илмий-техникавий ахборотнинг давлат тизими

Ташқи савдо уюшмалари ва бирлашмалари

Инновацион саноат мажмуалари

Иқтисодиёт ва молиявий маслаҳат марказлари

Технологик ривожланишни бюджет ва бюджетдан ташқари маб-лағлари бўйича

Технологик илмий менежмент соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлов-
чи ресурслар тузилмаси

Ихтисослашган воситачи фирмалар

Технологик кластерлар

Технологик консалтинглар

Вечур фондлари




Минтавий ахборот (сеть) тармоқлари

Интернет

Техника-техноло-гияни жорий этиш зоналари

Маркетинг маслаҳат консалтинги

Экин экишга ажратиладиган маблағлар ва бошланғич маблағлар




Интернет

Кургазма

Юқори технология-лар (ускуналарни) жамоавий фойдала-ниш маркази

Ташқи иқтисодий фаолият соҳаси консалтинги

Кафолатланган таркиб ва фондлар










Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар бир инновацион инфра­ту­зил­­масининг моҳиятини кўриб чиқамиз:
1. Ишлаб чиқариш – технологик инновацион инфратузилма ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)ни ресурсларни келтириш учун за­­ру­рий шарт-шароитларни яратиш учун мўлжаллангандир. Бу­лар­га, бугунги кунда амал қилаётган технопарклар, инновацион тех­но­ло­гик марказлар, ишлаб чиқариш объектлари, бизнес ва техник инку­баторлар ҳамда инновацион технологик комплекслар саноат парк­лари ва технологик кластерлар ҳамда техник инновацион зона­лар­дан ташкил топади.
2. Эксперт консалтинг инфратузилмаси иқтисодиётда соҳа ва тар­моқ учун муҳим бўлган иқтисодиётни узлуксиз ривожланишини таъ­минловчи профессионал маслаҳатлардан фойдаланиш имко­ния­т­ини беради. Булар жумласига, технологияларни узатиш марказ (офис)­лари, ихтисослаштирилган ўқув муассасалари, юридик мас­ла­ҳат компаниялари, ихтисослаштирилган давлат органлари, бюд­жет ва бюджетдан ташқари, миллий, хорижий қўшма фондлар. Бун­дай эксперт консалтинг инфратузилмаси барча соҳалар (тармоқ­лар)да мулк ҳуқуқини, ўқув тизимини, бошқарув соҳасини инно­ва­цион амалга оширишга шарт-шароит яратади, айниқса, олий ўқув юрт­­ларида эҳтиёж асосида инновацион
вазифаларни амалга оширадиган янгиликларни ярата оладиган ка­др­ларни тайёрлаш бўйича маслаҳатларни амалга ошириш имко­ния­ти­ни яратади.
3. Молиявий инновацион инфратузилмада турли йирик ва кичик ҳажмдаги субъектларга молиявий ресурсларни таъ­мин­лаш­нинг янги имкониятларини яратиб беради. Бундай субъектлар жум­л­а­сига давлат ва нодавлат молиялаштириш фондлари, венчур фонд­лари, бизнес – ангель фондлари ҳамда халқаро лойиҳаларни ки­ри­т.
4. Кадрлар тайёрлаш инновацион инфратузилмаси инновацион фаолият соҳасининг барча йўналишлари учун юқори малакали инно­вацион ғояларни ярата оладиган илмий тадқиқот, тажриба-конс­т­рук­торлик ишларини ҳамда мулкдорларнинг ҳуқуқларини иш мумкин.
ҳимоя қила оладиган малакали соҳа мутахассисларни тайёр­лашни амалга оширади. Бундай инфратузилма субъектларига олий ўқув юрт­лари, илмий тадқиқот институтлари, тажриба –конс­трук­тор­лик ташки­лотлари, маркетинг компаниялари, молия-кредит муас­­саса­лари, шунингдек инновация фаолият соҳаси бўйича махсус ўқув­ни таш­кил этувчи ташкилотлар ва бошқа айрим давлат бошқа­руви­даги шу йўналишда мутахассис тайёрловчи органлардан таш­кил топади.
5. Ахборот таъминоти инфратузилмаси жумласига инновация соҳаси учун маълумотларни шу соҳани қизиқтирувчи ишти­рок­чи­лар­га ўз вақтида ва малакали етказиб берувчи турли ташкилот (сеть)­лар фаолиятидан иборатдир. Мазкур субъектлар қуйи­даги­лар­дан иборат, илмий - техник информациялар-нинг давлат марказ­лари, кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи тузилмалар, марказлар, дав­лат ва ҳудудий ахборот тармоқлари, илмий-амалий, жорий наш­ри­­ётлар, давлат ва хусусий инновацияга йўналтирилган интер­нет сайтлари ресурслари ва бошқалардан иборат.
6. Товарлар-ресурслар таъминоти инновацион инфра­тузил­ма­си жаҳон бозорида инновацион маҳсулотларни ҳаракатини таъмин­лай­диган ҳамда уни яратувчилар учун барча имкониятларни таклиф этув­чи масъуллар ҳисобланади. Бундай инновацион инфратузилма кўпин­ча муаммоларни бозорга жамоа асосида чиқиш тузилмасини яра­тиш жиҳатлари билан характерланади. Бундай инфратузилма суб­ъектлари қуйидагилардан иборат:

  • савдо – саноат палаталари;

  • халқаро ва тармоқ савдо бирлашмалари;

  • ихтисослашган маҳсулотларни етказиб берувчилар ва бош­қалардан иборат.




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling