Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4‑мавзу. Инновацион фаолият инфратузилмасининг ташкилий -иқтисодий механизмлари Режа
- 4.1.Инновация фаолият инфратузилмасининг аҳамияти
Назоратвамуҳокамаучунсаволлар
1.Инфратузилма – бу нима? 2.Инновацион инфратузилманинг вазифаларини айтиб беринг. 3.Кадрлар тайёрлаш ва ахборот таъминоти инфратузилмаларини ёритинг. 4.Молиявий инфратузилма хусусида нималарни биласиз? 4‑мавзу. Инновацион фаолият инфратузилмасининг ташкилий-иқтисодий механизмлари Режа 4.1.Инновация фаолият инфратузилмасининг аҳамияти. 4.2. Инновационфаолият инфратузилмасининг таркиби. 4.3. Инновациялар бозорида тадбиркорликни ривожлантиришнинг айрим масалалари. 4.1.Инновация фаолият инфратузилмасининг аҳамияти Мамлакатимиз иқтисодиётида йирик моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслар тўпланган. Фан‑техника тараққиёти –ишлаб чиқариш кучларининг тараққиётига ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг янада чуқурлашига ёрдам бермоқда, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларига катта таъсир кўрсатмоқда. Албатта, бундай жиҳатлар йирик индустриаллаштирилган ишлаб чиқаришга хосдир. Унинг масштаби кенгайиб бориши давомида турли хизматларга талаб ошиб боради. Шу сабабли, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига оптимал шароит яратишни таъминловчи ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи инновацион фаолият субъектларига зарурият туғилади. Булар умумий кўринишда инновацион фаолият инфратузилмаси дейилади. “Инфратузилма” атамаси лотин сўзидан олинган бўлиб, infra− қуйи ва structura− тузилиш, жойлашиш деган маънони беради. Инфратузилма − иқтисодий категориядир. У миллий иқтисодиётнинг таркибий қисмини ифодалаб, катта миқдорда пировард маҳсулот яратишга ёрдам беради. У жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми бўлиб, корхоналар фаолиятининг пировард натижаларига ижобий таъсир кўрсатади.Пировард натижалар эса, инновацион инфратузилмаси тараққиёти даражасига ҳам боғлиқдир. Иқтисодий адабиётларда инновацион фаолият инфратузилмаси субъекти деб: ишлаб чиқариш-техник, консалтинг, молиявий, кадрлар тайёрлаш, ахборот ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар тан олинади (4.1.1-расм). Инновацион фаолият инфратузилмасининг муҳим вазифаларидан бири –ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни янгиликлар яратиш йўналишидаги функцияларидан аста-секин озод этиш ва уларга асосий фаолият билан шуғулланиш имкониятини яратишдир. Инновацион фаолият инфратузилмаси − янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни, шунингдек, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи яратиш, уларни ишлаб чиқаришда ўзлаштириш (амалиётда қўллаш) бўйича хизматлар кўрсатадиган субъектлар йиғиндисидир. Инфратузилма субъектлари мустақил равишда пировард маҳсулот ишлаб чиқармасада, инновацион тадбиркорликнинг пировард натижаларга эришишларига сабабчи бўлади. Улар умумий инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ўзига хос оралиқ бўғин ролини ўтайди. Инфратузилманинг инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш тизимидаги ўрнини тавсифловчи муҳим жиҳати шундаки, у инновацион тадбиркорликни ягона мақсадли дастур асосида юқори даражада якуний натижаларга эришишга хизмат қилади. Шунингдек, улар инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнатнинг юқори даражада бўлишлигини таъминлайди. Демак, нфратузилма – яхлит хўжалик организми эмас. Унинг таркибига кирувчи барча тармоқлар, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида ўзларига хос муносиб ўринни эгаллаб, инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришга турлича таъсир кўрсатади. Инновацион фаолиятда, бир томондан янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотни, шунингдек, янги ёки такомиллаштирилган технологик жараённи яратган инноваторлар турса, иккинчи томонда эса, уни қўллаш асосида янгиёки такомиллашган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган субъектлар туради. Бу субъектлар ўзаро боғлиқ ва улар ўртасида ўзига хос меҳнат тақсимоти мавжуд. Ишлаб чиқариш-технологик таркибий қисм Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling