Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
3.3. Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари
Инновацион иқтисодиётнинг илмий услубларини баён қилишда инновацион тадбиркорлик уни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади. Бундай фаолият асосан инновацияни яратувчи инсонларнинг фаолиятидан ташкил топади. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма тадбиркорлиги дейилганда, шундай тузилма тушуниладики, бунда инноваторлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини самарали ва рационал ташкил этиш учун шароит яратувчи ташкилот тузилмалари (уюшмалар, марказлар ва ҳоказолар) фаолиятидан иборат бўлади. Бундай тузилмаларда инновацион ишбилармонлик ва тадбиркорлик бош мақсад бўлиб, шу асосда инновацион инфратузилмаларнинг самарали фаолияти йўлга қўйилади. Бугунги кунда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда инновацион инфратузилманинг асосий фаолият белгилари ўзига хос фарқли жиҳатлари ҳамда фаолиятни амалга оширувчи турларини моҳиятини очиб бериш мақсадга мувофиқдир. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1. Фаолия йўналишлари бўйича: институционал; бозор; ижтимоий (социал); ташкилий; коммуникацион; эксперт консалтингли. 2. Қайси ресурслардан фойдаланиш даражаси бўйича: ишлаб чиқариш технологик; молиявий; ахборотли; кадрлар тайёрлаш. 3. Инфратузилма бўғинлари (звенолари) бўйича: таълим; технополисли; инновацион кластерли. 4. Инфратузилма объектларининг типлари бўйича: чизиқли (ахборот алоқалари бўйича); аниқ йўналтирилганлик даражасига қараб (лаборатория полигонлари, олий ўқув юртлари бўйича). 5. Иқтисодиёт субъектлари даражаси бўйича: халқаро даражадаги; мамлакат (тармоқ, регион); иқтисодий зоналар бўйича; маъмурий территориал комплекслар бўйича; саноат тугунлари бўйича; саноат бирлашмалари (корхоналари). 6. Иқтисодиётдаги муҳит даражаси бўйича: макромуҳитдаги; мизомуҳитдаги; микромуҳитдаги. 7. Аҳолининг истеъмол талабини қондириш даражаси бўйича: маълум кичик жойларда аҳолининг кундалик турмуш тарзига хизмат қилувчилар; маълумот олишлиги бўйича; овқатланиши (умумий); бола тарбияси; даволаниши; дам олиш ва бошқалар. 8. Ижтимоий инфратузилмаси бўйича: меҳнат қиладиганлар; социал сиёсий жиҳатлари бўйича; социал маданий жиҳатлари бўйича; маиший инфратузилмалар; табиий муҳитни ҳимоя инфратузилмалари бўйича; инсонлар соғлиги бўйича. Инновацион иқтисодиётни самарали инновацион фаолият асосида ташкил этиш ва инновацион инфратузилмани шакллантириш инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг тизимли амалга ошириб борилишини тақозо этади. Таянч иборалар Иқтисодиёт, инновация, технология, салоҳият, инновацион салоҳият, инновацион ишланмалар, технологиялар трансфери, тадбиркорлик, инновацион тадбиркорлик, интеллектуал мулк, тажриба марказлари. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling