Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-мавзу. Инновацион иқтисодиётнинг илмий - услубий асослари Режа
- 3.1. Инновацион иқтисодиётда инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма зарурлиги, вазифалари ва аҳамияти
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. “Инновациялап диффузияси” тушунчасини ёритинг. 2. Инновацияларнинг тарқалиши босқичларини айтинг. 3.Илмий-технологик ривожланишда иқтисодий ҳолат қандай баҳоланади?. 4.Маҳсулотнинг ҳаёт босқичлари ва технологияларнинг интеграллашган ривожланиши ўртасидаги қонуниятларни тушунтиринг. 3-мавзу. Инновацион иқтисодиётнинг илмий - услубий асослари Режа 3.1. Инновацион иқтисодиётда инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма зарурлиги, вазифалари ва аҳамияти. 3.2. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма турлари. 3.3. Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг илмий-услубий асослари. 3.1. Инновацион иқтисодиётда инновацион фаолият ва инновацион инфратузилма зарурлиги, вазифалари ва аҳамияти Республикамизда инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва инновацион фаолият яратиш учун инновацион инфратузилмани шакллантириш муҳим ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга ошириш инновацион иқтисодиётни қуйидаги тизим (занжир) асосида: “Инновация –инновацион фаолият – инновацион инфратузилма – инновацион тадбиркорлик” фаолият юритиши учун шарт-шароит яратади. Мамлакат иқтисодиётини инновацияга асосланган ҳолда ривожланишда ҳамда унинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашда инновацион фаолият муҳим ҳисобланади. Инновацион фаолият дейилганда, корхона ва ташкилотлардаги иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва бошқа йўналишлар асосида янги ғоя ва фикрларни жорий этиш натижасида самарадорликни ошириш жараёнидан иборатдир. Республикамиз иқтисодиётида инновацион фаолият мавжуд бўлиши қуйидагиларни талаб этади. Жумладан: корхоналар амалиётида инновацион замонавий илмий билим ва кўникмалар асосида фаолият йўлга қўйилганда; инновацион ишланмаларни бозор иқтисодиёти талаблари асосида тижоратлаштириш амалга оширилганда; корхоналарда янги ғоя ва фикрларни яратувчи интеллектуал илмий салоҳиятни янги маҳсулот (хизмат кўрсатиш)ни амалга оширишга йўналтирилганда; корхона ва ташкилотларда илмий-техника ғояларини шакллантиришга асосланган инновацион жараёнларнинг бевосита бошқарув жараёнини қамраб олганда; корхона ва ташкилотларда истеъмолчилар эҳтиёжлари асосида янги ғояни амалиётга татбиқи бўйича тезкор инновацион цикл яратилганда ва шу кабиларда намоён бўлади. Инновацион иқтисодиётнинг илмий-услубий асосларини моҳиятини баён этиш инновацион фаолият билан бирга бевосита инновацион инфратузилма билан боғланган. Инновацион инфратузима дейилганда шундай ташкилот ва корхоналар мажмуаси тушуниладики, улар инновацион ғоя, янгилик ва инновацион фаолиятни амалиётга амалга оширишни ижрочиси ҳисобланади. Бундай ташкилот ва корхоналар мажмуаси жумласига илмий-техникавий ташкилотлар, таълим ишлаб чиқариш ташкилотлари ва бирлашмалари, технологик инкубаторлар, технопарклар, ишчи ўқув марказлари, венчур ва инновацион фондлар ҳамда инновацион марказлар ва бошқалар ҳисобланади. Инновацион инфратузилма субъектларининг асосий бош мақсади, инновацион фаолиятни ҳамда илмий тадқиқот иши натижаларини янги инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этишдан иборатдир. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилма олдида турган вазифалар, қуйидагилар ҳисобланади: 1. Инновацияга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, рақобатни ривожлантириш. 2. Илм-фан эҳтиёжи юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида, тармоқларида (секторларида) самарали фаолиятини ташкил этиш. 3. Истеъмолчилар талаблари асосида ўта муҳим бўлган технологик жараёнларни шакллантириш. 4. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани модернизациялаш. 5. Инсон капиталини самарадорлигини ошириш иқтисодиётнинг муҳим йўналиши сифатида инновацияга асосланади ва креативлиги юқори бўлади. 6. Илмий тадқиқот инновацион лойиҳаларини (бирон бир бошқарув тузилмасига бўйсунмайдиган, турли авторитар топшириқлардан ҳоли бўлган) шаффоф экспертизасини амалга ошириш. 7. Инновацион иқтисодиётни тартибга соладиган қонунчиликни такомиллаштиришни йўлга қўйиш. Инновацион иқтисодиётда инновацион инфратузилмани мавжуд бўлиши қуйидаги янги иқтисодий имкониятларни яратади: 1. Мамлакат иқтисодиётини инновацион асосда ривожлантириш ва натижада кўплаб ижтимоий ва ресурс таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш. 2. Корхона ва ташкилотлар ҳамда истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, янги инновацион замонавий маҳсулотларнинг турларини кўпайтириш. 3. Республикада тармоқ ва соҳаларда ишлаб чиқарилаётган (хизмат кўрсатилаётган) маҳсулотларнинг дунё бозорида рақобатбардошлигини ошириш. 4. Республика иқтисодиётини жаҳон бозоридаги жозибадорлигини кучайтириш ва бошқалардан иборат. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling