Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
- 2-мавзу. Иқтисодиётда инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари Режа
- 2.1. Инновациялар ҳаракати, унинг ҳаётийлик даври ва босқичлари
Таянч иборалар
Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, инфратузилма, cоциал инфратузилма, фан, техника, самарадорлик, иқтисодий барқарорлик, рақобатчилик, бошқарув, талаб, таклиф, фаннинг объекти, фаннинг предмети, фаннинг мақсади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Иқтисодий фанлар ва айнан “Инновацион иқтисодиёт” фани жамият кадрларининг шаклланишида қандай роль ўйнайди? 2. “Инновацион иқтисодиёт”фанининг обеъктинима? 3.“Инновациониқтисодиёт”фаниёрдамидақандайқонунларвақонуниятларўрганилади? 4.“Инновацион иқтисодиёт”фаниқандайфанлар билан чамбарчасбоғлиқ? 5. Рақобатчилик хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади? 6. Иқтисодий сиёсат, иқтисодий муҳит ва иқтисодий фанларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатиб беринг. 7.Иқтисодий фаолиятга дахлдор мутахассис қандай хислатларга эга бўлиши лозим? 2-мавзу. Иқтисодиётда инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари Режа: 2.1. Инновациялар ҳаракати, унинг ҳаётийлик даври ва босқичлари. 2.2.Иқтисодиётда инновацион бозорни бошқариш услубияти, инновацион жараённинг гепотезалари. 2.1. Инновациялар ҳаракати, унинг ҳаётийлик даври ва босқичлари Иқтисодиётнинг замонавий янги техника технологиялар ноу-хоулар яратилиши ва амалиётга қўлланилиши натижасида иқтисодий ўсишни таъминловчи омиллардан бири бу инновациядир. И.Шумпетер таъкидлаганидек, инновацион фаолият ишлаб чиқаришнинг “мутацияси” сифатида иқтисодиётда янги қўшилган қийматни яратади ва бу жараён техник тараққиёт натижалари ҳамда унинг элементларининг иқтисодиётга жорий этилиши оқибатида юз беради. Иқтисодиётда инновацион фаолиятнинг энг муҳим характерли жиҳатларидан бири бу инновациялар ҳаракати моҳиятини кўрсатиш, шунингдек унинг яратилиши (тарқалишидан тортиб) то унинг натижадорлигигача бўлган барча жараён ҳамда босқичлардан иборат бўлади. Инновациялар пайдо бўлиш жараёнини ўрганишда инновацияларнинг тарқалиш жараёни – диффузияси муҳим аҳамиятга эга. Машҳур америкалик олим Э.Роджерснинг фикрига кўра диффузия – бу маълум вақт давомида жамият аъзолари ўртасида маълум ижтимоий тармоқлар (таниш билишлари, қариндошлар) орқали инновацияларнинг тарқалиши (ҳаракати) ҳисобланади9. Биринчи марта бу тушунча ХIХ асрда француз социологи Г.Тард томонидан таклиф этилган. 1950 йилда швед географи Т.Хагерстанд социал иқтисодий ҳодисалар диффузия жараёнини қишлоқ ҳудудларида ўрганди ва Монте-Карло усули асосида бу жараённи моделлаштирди. Инновациялар (тарқалишининг) ҳаракатининг ҳар хил намоён бўлиш вариантлари мавжуд10: 1. Инновациялар ташувчисининг (одамнинг) инновацияларни осонроқ ва тезроқ жорий этиш имконияти юқори бўлган ҳудудларга меграция қилиниши натижасида; 2. Инновацион(информацион) янгилик яратиш тўлқинининг энг яхши молиявий ва информацион ресурсларга бой жойларга кўчиши оқибатида; 3. Инновацияга талаб жуда катта бўлган жойга (амалиётга) жорий этилган инновациянинг диффузия натижасидаги кўчиб юриши кўринишида. Э.Роджерснинг “Инновациялар диффузияси” асарида диффузияни тадқиқ этишдаги асосий элементлар – бу яратилган янгиликлар (инновациялар), коммуникация тармоқлари, вақт(инновация бўйича қарор қабул қилиниш даври) ва ижтимоий тизим ҳисобланади. Э.Роджерс инновацияларнинг инсонлар томонидан қабул қилиниши ёки рад этилишига таъсир этувчи бир нечта омилларни ажратиб кўрсатади. Буларга: 1. Нисбий устунлик(бошқа худди шундай ўхшаш маҳсулотлардан устунликлари). 2. Анъанавий тизимга мос келиши (инновацияларнинг индивидлар қадриятларига мос келиши). 3. Янги маҳсулотнинг фойдаланишдаги қулайлиги. 4. Инновацияни текширишнинг осонлиги (ҳақиқатан ҳам янги ва бошқалардан фарқли эканлиги). 5. Инновациялар устунлигини ёритиб бериш осонлиги ва қулайлиги. Иқтисодиётда инновациялар жамият ривожланиши асосий қонунларини амалга оширишнинг зарурий элементи, уни ривожланиши ва динамик шарти ҳисобланади. Жамиятда ташкилотнинг ривожланиши улар фаолиятининг барча жабҳаларига дахлдор бўладиган хилма-хил инновацияларни ўзлаштириш йўли билан фаолият юритади. Шунинг учун ҳам, инновациялар янги ғояларни қидиришдан тортиб, уларни фойдаланишгача (сотилиши ва тарқатилишигача) бўлган вақтдаги фаолиятнинг барча босқичлари йиғиндисини ҳисоблаш учун “инновацион давр”, яъни “инновацион цикл” тушунчасидан иборат бўлади. Уни икки йўналишга ажратиш мумкин. Биринчи йўналишда инновацияларда янгиликни яратиш босқичи, шунингдек, янги ғояларнинг пайдо бўлиши, ғояларнинг ишланиши ёки шаклланиш босқичи ҳамда янгиликларни экспремент асосида ўзлаштириш босқичларидан иборат бўлади. Иккинчи йўналишда эса, инновацияларнинг ҳаётий циклини ўз ичига олиб, бунда инновацияларнинг бозорга кириши, уларнинг тижоратлашуви (сотилиши) ва диффузия фазасида, шунингдек, яратилган инновацион товарнинг барқарор сотилиши рутинизация фазасидан ҳамда энг асосийси янги яратилган товарни истеъмолда кенг тарқалиб, анъанавий маҳсулотга айланиш жараёнларини ўз ичига олади. Инновацион циклни қуйидаги расмда ҳам кўриш мумкин. (2.1.1-расм). Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling