Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


“Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси


Download 4.21 Mb.
bet6/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

1.3.“Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа фанлар билан алоқаси

“Инновацион иқтисодиёт”бошқа фанлар каби биринчи ўрин­да ўрганиш функциясини бажаради.


Ҳозирги кунда жамият ҳаётида инновацион соҳанинг жадал ривожланиши, иқтисодиётда интеллектуал маҳсулот, ахборот ва ил­мий-техник ва инновацион фаолият улушининг ўсиши шунга олиб кел­­дики, инновациялар худди фойдали қазилмалар, ишлаб чиқариш қув­ватлари ва интеллектуал салоҳият каби, мамлакатнинг бойлиги ҳи­соблана бошлади.
Ўзбекистон ва унинг ҳар бир фуқароси манфаатлари йўлида ин­новацион ва илмий-техник салоҳиятдан самарали фой­да­ла­ниш­нинг мамлакатда комплексли инновацион сиёсатини шакл­лан­ти­риш ва уни амалга ошириш учун қонунчилик асослари яратмасдан ту­­­риб, ҳеч ҳам имкони йўқ. Шу сабабдан юртимизда интеллектуал мулк ва унинг муҳофазаси борасида бир қатор қонунлар қабул қи­лин­ди.
Бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, жаҳон иқтисодий тизими­нинг билимлар ва ахборот ролининг ўсиши томон ўзгариши, янги тех­но­логиялар ва капитал бозори ўртасидаги алоқалар кучайиши билан мамлакатимиз иқтисодиётининг инновацион ривожланиш йў­ли­га ўтиши долзарб аҳамият касб этади.
Дунёнинг етакчи ривожланган ва ривожланаётган мамла­катла­ри­да ривожланиш умумий қонуниятлари ва тенденцияларини би­лиш, шунингдек, бой табиий ресурслар, ишлаб чиқариш ва илмий-тех­­ник салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистоннинг ўзига хос шароит­ла­ри­ни ҳисобга олган ҳолдагина мамлакатимизнинг инновацион ри­вож­­ланиш йўлига ўтиш йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш мум­кин.
Замонавий дунёда интеллектуал маҳсулотнинг тижорат­ла­шу­ви, фан ва техника ролининг тубдан ўзгариши сабабли ҳар бир дав­лат, шунингдек, алоҳида корхоналар даражасигача бўлган қуйи бош­­қарув даражасидаги тузилмалар бозор шароитларида илмий-техник ва инновацион фаолиятга ресурслар ажратиш, бу фаолият натижаларини амалга оширишга ўз муносабати ҳақида тасаввурга эга бўлиши, яъни мамлакат, минтақа, ташкилот ва алоҳида шахс­нинг белгиланган социал-иқтисодий мақсадларига самарали эри­шиш имконини берадиган ўз инновацион сиёсатини ишлаб чиқиши ло­зим.
Инновацион соҳада стратегик ва тактик чоралар тизимини ишлаб чиқиш фақат илмий асосда амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли фаол ҳаракат қилаётган ҳар бир шахс, у қайси фаолият соҳасида банд бўлмасин, фан ва техниканинг ривожланиш умумий қонуниятлари, янгиликларни самарали қўллаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши, янгиликлар киритиш назарияси, инно­ваци­он фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш амалиётини, яъни инно­ваци­он стратегиянинг асосий қоидаларини, шунингдек, мос келув­чи даражада инновацион сиёсатни шакллантириш ва амалга оши­риш хусусиятларини билиши зарур.
“Инновацион иқтисодиёт” фанининг объекти− Ўзбекистонда замонавий инновациянинг асосий масалалари, унинг ҳолати ва ривож­ланиш истиқболлари, такомиллаштириш мумкин бўлган йў­на­лишлари ҳисобланади.
Мазкур фаннинг предмети− инновацияларнинг жамият ривож­ланишидаги ўрни ва роли, фан-техника тараққиёти қонуниятлари, янги­ликлар яратиш ва ўзлаштириш жараёни, янгиликлар кири­тиш­нинг ҳаётийлик даври, инновацияларни таснифлаш тамойиллари ва функ­циялари ҳамда инновацион фаолият инфратузилмаси ҳисоб­ла­­на­ди.
Фан-техника тараққиёти суръатининг тўхтовсиз ўсиши ва динамиклиги билан тавсифланадиган инновацион иқтисодиётда ка­др­лар тайёрлашнинг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қара­ти­ла­­ди. Бу эса, ўз навбатида, профессионал кадрлар тайёрлаш ва қай­та тайёрлашни самарали амалга ошириш имконини берадиган мос ке­лув­чи таълим тизимини шакллантириш кўзда тутилган инно­ва­ци­­он сиёсатни талаб қилади.
“Инновацион иқтисодиёт” фанида инновацион сиёсат мақсадлари ва вазифаларига, унга таъсир кўрсатувчи омилларга, ко­р­хона, минтақа ва давлат миқёсида инновацион сиёсат амалга ошириш усулларига,уни ишлаб чиқиш тамойиллари ва мавжуд инновацион сиёсатни таҳлил қилиш усулларига, инновацион сиё­сат­ни амалга оширишнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
“Инновацион иқтисодиёт” фанида давлат миқёсида иннова­ци­он фаолиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш асосий тамо­йил­лари ҳамда миллий инновацион тизимлар шакл­лан­тириш ва фаолият кўрсатиши борасида хориж тажрибалари ўрга­ни­ла­ди.
Фаннинг предметини ташкил қилувчи энг асосий муаммо ва масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга кўмаклашувчи инно­ва­цион сиёсат;

  • инновацион товарни яратиш жараёни ва унинг босқичлари

  • бозор тузулмасининг янги технологияларни ривожлантиришга таъсири;

  • инновацион фаолиятнинг бугунги инфратузилмаси;

  • инновацияларнинг иқтисодий аҳамияти;

  • инновацияларнинг соҳалар бўйича турлари;

  • саноатда инновацион моделлар;

  • илмий техника тараққиёти ва уни бошқариш;

  • интеллектуал капитал, интеллектуал мулкни шакллантириш ва бошқариш;

  • Ўзбекистон миллий инновацион тизими;

  • инновацион маркетингда товар ва хизматларни стратегик йўналишлари;

  • илмий кашфиётлар, ихтиролар ва лицензиялаш;

  • патентлар ва патент ахборотларини излаш;

  • саноат намуналари, бренд ва селекция ютуқлари инновацион ривожланишнинг бошқарув объекти сифатида;

  • инновацион иқтисодиётда менежмент стратегиялари;

  • инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тизими;

  • инновацион соҳада кадрларни бошқариш механизми;

  • инновацион ғоялар, ишламалар ва технологияларни амалга оширишда кластер усулларини қўллаш зарурияти.

Юқоридаги ва бошқа саволлар миллий иқтисодиётнинг тарақ­қий этишида инновацияларнинг ролини очиб беради.
Фаннинг мақсади− таълим олаётганларга миллий иқтисо­ди­ёт­ни инновацион тизимда саноат корхоналарининг эгаллаган ўрнини тав­сифлаш, иқтисодиёт ва аҳолининг саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, фан‑техника тараққиётини жа­дал­лаштириш ва саноатда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш­нинг самарадорлигини оширишнинг назарий ва амалий маса­ла­лари тўғрисида назарий билимларни шакллантириш ва амалиётга тат­биқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун “Инновацион иқтисодиёт” фани – талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунё­қараши­ни шакллантириш вазифаларни бажаради.
Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, исталган билимлар дои­мо тўлдириб ва мукаммаллаштириб борилмас экан, эскириб қоли­ши ҳамда жамият ва алоҳида корхоналар ҳаётида вужудга келувчи тур­ли хил вазифаларни ҳал қилишга ярамай қолиши мумкин. Гап шундаки, фан-техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши қўшимча би­лимлар чегарасини кенгайтиради ҳамда кадрларнинг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи билим, кўникма ва малакага эга бўлиш­ла­ри­ни талаб қилади.
Шу сабабли олинган ахборотлар ва билимлар билан чекланиб қолиш ярамайди. Уларни доимий равишда тўлдириб, фан ва хўжа­лик амалиётининг сўнгги ютуқлари асосида ривожлантириб бориш ло­зим. Олинган билимлар фақат шу асосдагина амалиётда қўл­ла­ниб, жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиши мум­кин.
“Инновацион иқтисодиёт” фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, жумладан, “Иқтисодиёт назарияси”, “Микро ва мак­ро­иқтисодиёт”, “Индустриал иқтисодиёт”, “Корхона иқтисодиёти” ва иқтисодиётга оид бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ.
Бугунги кунда иқтисодиётга оид фанларни жамият ҳаётида рўй бераётган иқтисодий жараёнларни–техника ва технологиялар бо­ра­сида рўй бераётган янгиликларни билмасдан ўрганишнинг иложи йўқ. Фан-техника тараққиёти шароитларида техника ва тех­но­логияда жадал суръат билан юз бераётган ўзгаришлар нафақат иш­лаб чиқариш хусусиятларида, балки айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъ­мол қилиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижа­ла­ри­да ҳам акс этади ва шу сабабли мазкур фанни ўрганишда ҳисобга олин­маслиги мумкин эмас.
Шу сабабли бўлажак мутахассиснинг иқтисодий фикрлаш до­и­ра­сини кенгайтириш ва унинг миллий иқтисодиётда ўз ўрнини то­пи­шини шакллантирувчи бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда тех­но­логик фанлар мажмуасини ҳам билиш талаб қилинади.
“Инновацион иқтисодиёт” фанини ўрганишнинг умумий усули ─ билишнинг диалектик усули ҳисобланади. ­
“Инновацион иқтисодиёт” фанининг методологик асоси ─ бу иқтисо­ди­ёт назариясидир. Унда мамлакатнинг социал йўналти­рил­ган бозор иқтисодиёти шароитида амал қилувчи ривожланиш йўна­лиш­­лари ва қонуниятлари, жамиятнинг сифат жиҳатидан янги ҳолатига ўтишнинг асосий тамойиллари акс этган.
Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг амалиёти шундан далолат берадики, улар­нинг аксарияти юқори касб малакасига ва ўз соҳасида чуқур би­лим­га эга кадрлар эвазига юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имид­жига эга бўлишмоқда.
Шу сабабдан ҳам, миллий иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган мутахассислар ўзларининг иқтисодий фикрлаш доира­си­ни кенгайтиришлари учун бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда тех­но­логик фанлар мажмуасини ҳам билишлари мақсадга мувофиқ­дир.


Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling