Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Download 4.21 Mb.
bet4/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

1.2. “Инновацион иқтисодиёт” иқтисодиёт фанларининг таркибий қисми ва билимлар соҳаси

Инсон яратилганидан бўён ўрганишга интилиб келган мавжу­дот(зот). Таълим, илм, унинг учун эҳтиёж. Илм инсоннинг ўқиш, ўрга­ниш ва ҳаётий тажриба орқасида орттирган билими. Билим эса муайян соҳага оид маълумотлар мажмуи.


Фан − тадқиқотлар фаолияти соҳаси бўлиб, асосий мақсад табиат, жамият ва фикрлаш тўғрисида янги билимларни ишлаб чиқишга йўналтирилади. У табиат ва жамиятнинг тараққиёт қону­ни­ят­ларини очиб берувчи ҳамда атрофдаги муҳитга таъсир кўрса­тув­­чи билимлар тизимидир.
Фан ёрдамисиз, атрофимизни ўраб турган дунё тўғрисидаги билимлар тизимини яратмасдан жамият тараққиётига эришиш мум­кин эмас. Илмий ўрганиш воқеликни оддий ҳаётий тарзда қабул қи­ли­ш­дан фарқли равишда, ҳодиса ва жараёнларни чуқур англаш, ўз­аро алоқаларини очиб бериш, уларнинг ривожланиш сабаблари ва куч­ларини аниқлаш имконини беради.
“Инновацион иқтисодиёт” фани умумий фанларнинг таркибий қисми бўлиб, унинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида юқорида қисқача тўх­та­либ ўтилди.
“Сўнгги йилларда республикада мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқишга, илмий-ин­но­­вацион фаолиятни ривожлантириш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оши­рил­ди”5.
Маълумки, иқтисодиёт жамият ҳолатини, ишлаб чиқариш куч­ла­ри­дан фойдаланиш ва уларнинг ривожланиш даражасини, фан-тех­ника тараққиёти ютуқларидан фойдаланишни, одамларнинг ма­да­­нияти ва маълумоти даражаси ва ҳоказоларни акс эттиради. “Ин­но­­вацион иқтисодиёт” билимларнинг мустақил соҳаси ва иқтисо­ди­ёт фанининг таркибий қисми сифатида масаланинг айнан шу томо­ни­га кўпроқ эътибор қаратади.
Бундай шароитларда хўжалик амалиёти ва фан олдига биринчи ўринда ишлаб чиқаришнинг ҳар бир бўғинида юқори самара ва си­фат кўрсаткичларига эришиш масаласи қўйилади.
Иқтисодиётнинг ривожланишига керакли билим ва кўник­ма­лар­ни, маблағ ва кучларни киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам ривожланган иқтисодиётни ҳамда моддий неъматларнинг тў­кин­­­лиги ва турмуш тарзининг юқорилигини талаб қила олмайди.
“Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 192 мам­ла­кат­да ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги даврда иқ­ти­­со­­дий ўсишнинг 16,0 фоизи жисмоний капитал (ишлаб чиқариш воситалари, инфратузилма ва ҳ.к.), 20,0 фоизи - табиий ресурслар таъминлайди. Қолган 64,0 фоизи инсон омили, биринчи навбатда би­­лим ва малака даражаси улушига тўғри келади (1.2.1-расм).




Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling