4.2. Инновацион фаолият инфратузилмасининг таркиби
Мамлакатимиз иқтисодиётини янада тараққий эттиришда, юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашида ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлашда инновациялар муҳим аҳамиятга эга.
Ривожланган давлатларда илм-фан ёруғлик тезлигида илғорлашиб бормоқда. Самарали илмий тадқиқотлар натижасида яратилган технология инсоният ҳаётини буткул ўзгартирмоқда. Бундай жараённи тушунган мамлакатлар илм-фанни юқори чўққига олиб чиқиш учун бор куч ва ресурсларни сарфлашаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон ҳам ушбу оқимга қўшилиб, муносиб ўринни эгаллашга ҳаракат қиляпти.
Шу сабабдан ҳам мамлакатимизнинг социал-иқтисодий ривожланишида фаннинг ролини кучайтиришга ва илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм жадал фаоллашмоқда.
Сўнгги йилларда технопарклар (ТП), инновацион-технологик марказлар (ИТМ), инновацион-ишлаб чиқариш комплекслари (ИИК), кластерлар, старп корхоналар ва бошқалар ривож топмоқда.
Илмий-технологик марказ −бу бир ерга зич жойлашган комплекс бўлиб, умумий кўринишда илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, саноат корхоналари ва кичик фирмаларни ўз ичига олиши мумкин.
Илмий ғояларни ишлаб чиқиш ва уни кейинчалик материаллаштиришда янги ташкилий тузилмалар: инновацион марказлар катта роль ўйнайди.
Инновацион марказлар таркиби қуйидагилардан иборат:
технологик парклар (илмий, ишлаб чиқариш, инновацион, бизнес-парк ва ҳоказо);
технополислар;
фан ва технологиялар минтақалари;
инновациялар инкубаторлари.
Технопарк дирекцияси
Венчурли молиялаштиришфирмалари
Кичик корхоналар
Экспертлар кенгаши
Тадқиқот қилиш лабораториялари, тажрибали ишлаб чиқариш
Жамоавий фойдаланиш бўлинмалари
Консалтинг компаниялари
Do'stlaringiz bilan baham: |