5.4. Корхоналарда инновацион салоҳиятни ошириш
Корхоналарда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни самарали фаолиятини ташкил этиш ва уни бошқариш бўйича турли олимлар томонидан ҳар хил усуллар ишлаб чиқилган. Машҳур америкалик иқтисодчи М.Портер айнан корхона даражасида инновацион фоалиятни самарали ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос моделини яратди. Унинг фикрига кўра корхоналар ўзи учун энг мақбул рақобат стратегиясини танлашда бешта куч таъсирини инобатга олиши лозим бўлади25. Бу бешта куч :
1)Ўриндош товар ёки маҳсулотларнинг пайдо бўлиш хавфи.
2) Янги рақобатчиларнинг бозорга кириш хавфи.
3) Рақобатнинг интенсивлик даражаси.
4)Харидорлар( мижоз)нинг нархга таъсир даражаси.
5)Таъминотчи (сотувчи)ларнинг нархга таъсир даражаси.
Юқоридаги бешта куч таъсирини инобатга олган М.Портер қуйидаги инновацион фаолият самарадорлигига эришиш учун умумий стратегияларни қўллашни тавсия этади:
дифференциация;
харажатлар бўйича абсолют устунлик:
фокус стратегияси.
Инновацион иқтисодиётда дифференциация стратегияси –бу тармоқда ягона ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товар ёки хизмат ишлаб чиқариш ҳисобланади.Дифференциация ҳар хил кўринишда бўлиши мумкин, масалан, дизайн ёки бренд (Фиелдcрест-сочиқлар ва ички кийим ишлаб чиқарувчи), технология(Ҳйстер юк машиналарини ишлаб чиқарувчи, Cолеман кемпинг ускуналар ишлаб чиқарувчи), функционал имкониятлар (ЖеннАир электроплита ишлаб чиқарувчи), истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш (Cроwн CоркандСеал металл идишлар ишлаб чиқарувчи) диллерлик тармоқлари (CатерпилларТраcтор қурилиш техникасини ишлаб чиқарувчи) ва бошқалар. Дифференциация стратегияси истеъмолчиларнинг нархга таъсирчанлигини камайтириш ва “содиқ” мижозлар гуруҳини яратиш орқали бозордаги кучли рақобатдан ҳимоя қилади. Мижозларнинг “содиқлиги” ва янги маҳсулот яратишга бўлган мажбурлик янги рақобатчиларнинг бозорга кириб келишига халақит беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |