Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти (ЎРОҲабю)


Download 23.74 Kb.
bet1/5
Sana31.01.2023
Hajmi23.74 Kb.
#1145021
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ҲАРБИЙ АВИАЦИЯ
БИЛИМ ЮРТИ (ЎРОҲАБЮ)
Идоравий мансублиги: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.
Ўқиш муддати: 4 йил.

Мутахасисликлари:


1.Вертолёт авиация тактик қўмондонлиги (учувчилар).
2.Авиация тактик муҳандислиги (авиация жиҳозларини ишлатиш)
3.Авиация тактик муҳандислиги (учиш аппаратларини двигателларини ишлатиш).
4.Авиация тактик муҳандислиги (радио-електрон жиҳозларни ишлатиш).
5.Авиация тактик муҳандислиги (авиация қуролларини ишлатиш).

Изоҳ: Мутахассисликларда ўзгариш бўлган бўлиши мумкин!


Эслатиб ўтамиз! Ушбу билим юртига қабул қилишда мутахассисликлар танланади, ҳар бир мутахассисликга алоҳида квота ажратилган!


Қабул қилиш тартиби бошқа олий ҳарбий билим юртларидан фарқли равишда, чуқурлаштирилган учувчи-тиббий кўрикидан ўтилади!


Тест синовлари фанлари:


1.Математика ( информатика билан, 3,1 бал ,36талик)
2.Физика ( 2,1 бал, 36талик)
3.Она тили адабиёт ва чет тили ( 1,1 бал, 18та она тили адабиёт ва 18та чет тили)

Жисмоний тайёргарликдан меъёрлар:


1.Турник ( 12-аъло; 10- яхши; 8-қониқарли)
2.100м ( 14,0 -аъло; 14,4 - яхши; 15,0 -қониқарли)
3.3км (12,40 -аъло; 13,20 - яхши; 14,00 -қониқарли)


Қизлар қабул қилинмайди!!!

Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига (ЎРОҲАБЮ) ҳарбий таълим олиш истагини билдирган, ўрта маълумотга эга бўлган, юксак ахлоқий-ишчанлик қобилиятига эга бўлган, қабул шартлари, касбий танловнинг барча талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Билим юртига танлаш тадбирлари 4 босқичда амалга оширилади:
1 босқич (Ҳарбий-профессионал йўналиш) МИБ ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини жалб этган холда ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари билан доимий равишда олиб борилади.
2 босқич (Дастлабки танлаш) МИБ, ҳ/қ муассасалари ва ОҲТМ кичик комиссиялари билан биргаликда белгиланган муддатларда олиб борилади.
3 босқич (Ҳарбий-профессионал танлаш) ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.
4 босқич (Тест синовлари) ЎР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хамда ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.

Download 23.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling