Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти (ЎРОҲабю)


Тест синовларини тайёрлаш ва ўтказиш


Download 23.74 Kb.
bet5/5
Sana31.01.2023
Hajmi23.74 Kb.
#1145021
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти

Тест синовларини тайёрлаш ва ўтказиш
Тест синовлари 5 июлда ўтказилади.
Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест Маркази томонидан амалга оширилади.
Тест синовлари уч тилда – ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Тест саволлари тўплами қуйидаги фанлар бўйича тузилади:
1 – блок (мажбурий фанлар):
она тили ва адабиёт (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ) – 15 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл белгиланган.
математика – 15 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл белгиланган.
ўзбекистон тарихи – 15 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл белгиланган.
2 – блок (таълим йўналишига мос фанлар):
математика фанидан – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл;
физика фанидан – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл;
Ҳар бир саволлар тўплами таълим йўналишига мос фанлардан 60 та топшириқни мажбурий фанлардан 45 та топшириқни ўз ичига олади.
Тест синовларини топшириш учун 3.30 дақиқа вақт берилади.
Тест синовларини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича жавобгарлик жойлардаги Давлат тест Маркази вакиллари ва ҳокимиятлар томонидан тайинланган ауди­тория раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Олий ҳарбий билим юртларига кириш имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари ҳақида» ги қарорига мувофиқ ва ЎР Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги №157 қарори билан тасдиқланган халқаро ва Республика олимпиадалари ўқувчи-ғолибларини рағбатлантириш тартиби асосида мазкур олимпиада ғолиблари қабул комиссиясининг хулосасига биноан, агарда ихтисослашган имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда тест синовларисиз ва конкурссиз қабул қилинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2017 йил 22 августдаги 2914-сон Қарорига асосан олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи, ҳарбий хизмат даврида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган, муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб, ўрнатилган шаклдаги тавсияномага эга бўлган фуқароларга тест синовларида ўзи тўплаши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 50% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.
Ҳарбий академик лицейларининг битирувчиларига тест синовларида тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 30% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ЎР ҚК сержантларининг мақоми тўғрисида” 2004 йил 12 апрелдаги 170-сонли қарорига мувофиқ “Илғор сержант” номинациясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар ЎР таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга ижобий тавсифномалари бўлса, бундай сержантларга тест синовларида тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сонли Қарорига асосан ота-онаси ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган фуқароларга Республикадаги Олий таълим муассасаларига тавсиянома орқали беш фоизли имтиёзли квота асосида билим юртига қабул қилинади.
Агар номзод бир вақтнинг ўзида кўрсатилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
Курсантлар сафига қабул қилиш.
Номзодларни курсантлар сафига қабул килиш ва мутахассисликлар бўйича тақсимлаш билим юрти қабул комиссияси томонидан ҳар бир номзоднинг тест синовла­ри натижасида олган жами баллари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасдиқлаган олий ҳарбий таълим муассасаларини бутлаш режаси асосида амалга оширилади.
Download 23.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling