Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти (ЎРОҲабю)
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Download 23.74 Kb.
|
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тест синовлари.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш:
– номзодлар тиббий кўрикдан МВ буйруғи билан тасдиқланган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади; – соғлиғининг холатига кўра билим юртида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Шунингдек номзодларнинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникацион технологияларини эгаллаб олганлик даражаси текширилади. Номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражаси компьютер дастурига киритилган тест саволларини бериш йўли билан текширилади. Номзодга ўттизта тест саволи ва уларни ечиш учун бир соат вақт берилади. Номзодга тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди. Тест саволлари қуйидагилар бўйича тузилади: шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича; идора дастурий иловалари (microsoft office дастури) бўйича; Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича. Тест синовлари натижаси «5» баллик тизимда қуйидагича баҳоланади: 26 — 30 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 5 балл; 21 — 25 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 4 балл; 16 — 20 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 3 балл; 11 — 15 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 2 балл; 1 — 10 та тест саволларига тўғри жавоб берилган бўлса — 1 балл; тест саволларининг бирортасига ҳам тўғри жавоб берилмаган бўлса — 0 балл қўйилади. Бундан ташқари номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича ёзма имтиҳон қабул қилиш номзодни умумтаълим фанларини ўзлаштирганлик даражасини ва ақлий қобилиятларини аниқлаш мақсадида тасдиқланган методика бўйича ўтказилади. Умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон натижаларини текшириш кичик комиссия таркиби томонидан коллегиаллик принципи асосида амалга оширилади ва баҳоланади. Унда бешта фандан тузилган саволларнинг ҳар бирига – 1 баллдан берилади. Агар саволга тўғри ва аниқ жавоб берилган бўлса 1 балл, жавоб нотўғри ёки нотўлиқ бўлса – 0 балл қўйилади. Умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон топширган номзодга қўйилган баллар натижаси 6.0 коэфицентга кўпайтириш орқали “30” баллик тизимда қуйидаги формула асосида баҳоланади: Уб = Иб х 6 Уб – Якуний (умумий) балл; Иб – Умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон балли. Умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳонга узрсиз сабабларга кўра қатнашмаган номзодлар “0” балл билан баҳолонади. Ёзма имтиҳон саволлари қуйидаги фанлар бўйича биттадан саволлар киритилган топшириқлардан иборат бўлади: математика; физика; она тили (адабиёт); тарих; география. Умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон топширган гуруҳга ўрнатилган тартибдаги қайднома расмийлаштирилади ва унга номзодлар томонидан берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади. Ҳарбий профессионал танлов якуний натижалари бўйича 45 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади. Номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор ҳақида қайдномага ёзиб қўйилади. Натижалар шу куннинг ўзида номзодларга эълон қилинади. Тест синовлари. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест Маркази томонидан амалга оширилади. Download 23.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling