Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти (ЎРОҲабю)
Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби
Download 23.74 Kb.
|
4 ЎзР олий ҳарбий авиация билим юрти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номзодларнинг дастлабки танлови
Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби:
Билим юртига тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган: – офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган, 25 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар; – 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан қабул йили 17 ёшга тўладиган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қабул қилинади. Таълим муддати 5 йил. Таълим жараёни у́збек, рус ва инглиз тилларида олиб берилади. Билим юртига ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ўқишга кириш йилининг 1 февралига қадар яшаш жойидаги туман ёки шаҳар мудофаа ишлари бўлимига ариза берадилар. Аризада абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи, турар жойининг манзили, олий ҳарбий билим юртининг номланиши, мутахассислиги кўрсатилади. Аризага таржимаи ҳоли, иш жойидан (ўқиш жойидан), ишламайдиганлар – маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсиянома, ўрта маьлумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (ўқув юрти битирувчилари учун охирги чорак баҳолари кўрсатилган табелнинг нусхаси), иккита 4,5×6см ва олтита 3×4см ўлчовдаги (бош кийимсиз) тасдиқланган фотосурат, турар жойидан оилавий ҳолати, ота-оналарининг иш жойидан (ишламайдиган ота-оналар учун маҳалла фуқаролар йиғинидан) маълумотномалар илова қилинади. Абитуриентлар ҳарбий билим юртига келганларида қабул комиссиясига ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳужжат (аттестат, диплом), туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг асл нусхалари ва озиқ-овқат аттестатини (ҳарбий хизматчилар) тақдим қиладилар. Номзодларнинг дастлабки танлови Номзодлар билим юртига ўқишга қабул қилишда дастлабки танловнинг қуйидаги йўналишлари бўйича текшириб кўрилади: – ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш; – якка тартибдаги сухбатлашиш; – индивидуал-психологик ўрганиш; – умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини бахолаш; – тиббий кўрикдан ўтказиш. Номзодларнинг ижтимоий фаоллигини ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда: – номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислохатларнинг мохияти ва ахамияти, давлатни химоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши; – юқори даражадаги хушёрлик хамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш; – бурчни хис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик; – жамоат ижтимоий ҳаётидаги фаол қатнашуви – номзод томонидан хизмат (мехнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақриққача тайёрлашда эришилган натижалари хисобга олинади. Бундан ташқари, зобит бўлишни хохлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади. Download 23.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling