Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков


Инновацион маркетинг турлари, таъсир этувчи омиллар ва инновацион маркетинг фаолияти самарадорлиги


Download 4.21 Mb.
bet73/106
Sana18.06.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1572572
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106
Bog'liq
Иннов иқтисодиёт ЎУМ

16.2. Инновацион маркетинг турлари, таъсир этувчи омиллар ва инновацион маркетинг фаолияти самарадорлиги

Маркетингнинг аниқ шакллари ва мазмуни корхона фаолияти хусусиятларидан, унинг ички имкониятлари ва ташки шарт-шароитларидан келиб чиқади. Бу ерда маркетинг ва бошқа ҳамма оралиқ фаолият турларининг қуйидаги мақсадларга эришиш учун ягона йўналтириладиган жараёнга бирлашиши содир бўлади, бу эса ўз навбатида турли хил маркетинг турларининг ҳаракатланишини белгилаб беради.


Иқтисодиётда анъанавий маркетинг билан бир қаторда инновацион маркетинг ривожланиб бир қатор ўзига хос турлари мавжуд. Булар қуйидагилардан иборат:

  • муносабатлар маркетинги;

  • тармоқ маркетинги;

  • ижтимоий маркетинг;

  • геомаркетинг;

  • мегамаркетинг;

  • “яшил маркетинг”;

  • таъсуротлар маркетинги.

Инновацион маркетингнинг юқорида энг муҳим туридан бири – бу муносабатлар маркетинги бўлиб, у корхона ва мижоз учун ўзаро манфаатли фойдани ифодалайдиган узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни ифодалайди. Бундай маркетинг мижознинг (корхона, харидор, истеъмолчи) индивидуаллашувига йўналтирилади ва ишончли мижозлар ва таъминотчилар ўртасида ўзаро муносабатларни бошқаришга қаратилади. Бунда ушбу мижоз учун товарлар ва хизматларни тўғри танлаш муҳим ҳисобланади ва янада аниқроқ айтиладиган бўлса, муносабатлар маркетингида (one-to-one маркетинги) – ҳар бир мижоз билан муносабатлар ўрнатиш ва уни ривожлантириш, айнан уларга юқори хизмат кўрсатиш билан белгиланади. Бунда мижозни персонификация қилиш учун ахборот технологиялари ва маълумотлар тўпламлари фойдаланилади.
Тармоқ маркетинги – бозор ва мижозларни бирлаштирадиган сотувчилар ва харидорлар ўртасида муносабатлар ўрнатиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маркетинг фао­лия­тидир. Тармоқ маркетинги қуйидаги “токи сотувчи ва харидор ўртасида муносабатлар ўрнатилмас, ривожлантирилмас ва мустаҳ­кам­ланмас экан, битимни амалга ошириб бўлмайди”, - маркетинг постулатига асосланиши билан белгиланади.
Ижтимоий маркетинг – истеъмолчилар ва ушбу товар ўртасида айирбошлашга ижобий таъсир этадиган ва оқибатда корхона оладиган фойдага ижобий таъсир кўрсатадиган нотижорат ҳаракатларини ўз ичига оладиган маркетинг фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнидан иборат бўлади. Бундай маркетингнинг инглиз тилидаги ифодаси “каусе релатед маркетинг” ушбу атамага тўлароқ ва аниқроқ таъриф беради. Умуман, ижтимоий маркетингнинг бирламчи вазифаси узоқ истиқболда жамоатчилик учун қулай маркетинг муҳитини яратиш­дан иборат.
Геомаркетинг – таклифни яхшироқ мослаштириш учун маҳаллий истеъмолчилар талабини тушуниш ва аниқлашга йўнал­тирилиши билан белгиланади. Бундай маркетинг турли географик типологияга асосланади ҳамда уларни маркетинг бўйича иқтисодий маконларини аниқ ва географик таҳлил қилишга асос­ланади.
Мегамаркетинг – атамаси илк бор ХХасрнинг ўрталарида АҚШда Ф.Котлернинг маркетинг академиясида қўлланилган. Мегамаркетингда жамоатчилик билан алоқалар элементи сифатида керакли бозорга кириш учун ахборот жуда муҳим роль ўйнашини ҳисобга олишга асосланади. Мегамаркетингда у ёки бу мамлакат бозорига трансмиллий корпорациянинг кириб келиши, катта савдо-ишлаб чиқариш ва молиявий компанияларни жалб қилиниши ва натижада зарур бўлган бошқа каттароқ бозорларни ҳам эгаллаши билан характерланади.
“Яшил маркетинг”да – табиий ресурсларнинг чеклан­ган­ли­гини англаб олиш ва товарлар истеъмоли ҳамда маркетингнинг атроф-муҳитга таъсиридан ташвишланишни ифодаловчи (энвирон­мен­талистик) ҳаракатлар ривожланиб бораётганлигини ҳисобга олишга асосланади. Шу билан бирга экологик муаммоларга эъ­ти­бор кучаяди ва натижада экологик жиҳатдан тоза бўлган маҳсу­лот­ни ишлаб чиқариш маркетингини кенгайтириш имконияти яра­ти­ла­ди.
Таъсуротлар маркетингида истеъмолчи товар ва хизматларни уларнинг функционал атрибутларидан кўра кўпроқ уларни истеъмол қилиш, фойдаланишда олинадиган эмоционал самарасини ҳисобга олиб, харид қилишга асосланади. Бунда истеъмолчи бошдан кечирилган ҳар бир кечинма, у жамоавий ёки якка тартибда бўлишидан қатъи назар, алоҳида бир киши учун ўз шахсини, ўзига хослигини мустаҳкамлаш усули бош мезон бўлади.
Инновацион маркетинг турлари асосида ушбу жараённи жадал ривожлантириш жуда муҳим ҳисобланади. Бугунги иқтисодиётни глобаллашуви шароитида инновацион маркетинг фаолиятини ривожлантиришга бир қатор омиллар ўз таъсирини кўрсатиб, улар қуйидагилардан иборат:

  1. Инновацион инфратузилманинг ривожлантириш.

  2. Инновацион салоҳият ва инновацион фаолликни ошириш.

  3. Инновацион маркетинг фаолиятини ривожлантиришда мод­дий-техник таъминотни яхшилаш.

  4. Инновацион маркетинг фаолиятида ташкилий-бошқарув омиллари.


  1. Download 4.21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling