Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Интеллектуал мулк бозори параметрлари – инновациянинг тижорат потенциалини баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот сифатида
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- интеллектуал мулк бозори
15.4.Интеллектуал мулк бозори параметрлари – инновациянинг тижорат потенциалини баҳолаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ахборот сифатида
Ҳозирги кунда жаҳонда яратилаётган технологияларнинг умумий қиймати жами ижтимоий ялпи маҳсулот ҳажмининг 60 фоизни ташкил этиб, сотиш жараёни салмоғида ҳам йирик миқдорини ифодалайди. Йирик компаниялар (корхона ва фирмалар) янги технологияларни сотиб олар экан, нисбатан қисқа муддатларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон сифат даражаси ва юқори рақобатбардошлигига эришиш имкониятини яратиб, янги сотиш бозорларига эга бўлади ҳамда экспорт ҳажмини кўпайтиришга эришади. Шундай экан, интеллектуал мулк бозори – бу ихтиро шаклидаги билим ва тажриба, саноат нусхалари, товар белгилари, фойдали моделлар, технологиялар билан айрибошлашни патент, лицензия, франчайзинг шаклларда амалга ошириш муносабатларидир. Бугун айнан билимлар, интеллектуал мулк ишлаб чиқариш ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти ўсишининг асосий манбаси ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, АҚШнинг илмий тадқиқот ишларига ички харажатлари йилига 243,6 млрд. долларни, ёки ЯИМнинг 2,6 фоиздан ортиғини ташкил этади. Японияда бу харажатлар 94,7 млрд. долларни, ёки ЯИМнинг 3фоиздан ортиғини, Германияда мос равишда 47,6 млрд.долларни, ёки тахминан 2,5фоизни, Буюк Британияда – 25,4 млрд.долларни ёки 1,9фоизни ташкил қилади. Ҳозирги кунда халқаро интеллектуал мулк бозори умумжаҳон бозорининг ўзига хос ривожланиш хусусиятларига ва тенденцияларига эга бўлган мустақил секторига айланган. Бу қуйидагиларда ўз ифодасини топади: биринчидан, интеллектуал маҳсулотлар ва хизматлар халқаро бозорларда тобора кўпроқ аҳамиятли ўринларни эгаллашида. Иккинчидан, мутахассислар баҳоларига кўра жаҳон интеллектуал маҳсулотлар ва хизматлар бозори ҳозирги кунда анъанавий товарлар бозорига нисбатан 5 марта тезроқ ўсиш тенденциясига эга эканлигидир. Бундан ташқари яна бир замонавий хусусияти, маҳсулотлар ва хизматларнинг илмсиғимлилигининг ўзи ҳам тез суръатларда ўсиб бораётганлиги билан ифодаланади. Илмий-техника тараққиёти космик тадқиқотлар, мудофаа каби соҳалардан ташқари, истеъмол товарларида (автомобиллар, аудио-, видео- ва маиший техника, электроника ва бошқалар) ҳам тобора кўпроқ илмсиғимлилиги ошиб бормоқда. Халқаро амалиётда илмий-техник фаолият ҳуқуқлари ва натижаларини сотишнинг (узатишнинг) кўпгина шакллари мавжуд бўлиб, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: лицензия шартномасига асосланган ношартномавий ва шартномавий. Биринчи турга корпоратив шакллар киради, улар ўз ичига компанияни харид қилиш ёки сотиш, қўшма корхонани тузиш, очиқ акциялар сотувида ушбу жараённи ҳисобга олади. Бундай шакллар учун технологиялар мажмуасига ва мос равишда уларга эгалик ҳуқуқининг муайян тўпламига эга бўлиш характерлидир. Шартномавий усулда эса ихтиродан, саноат намунасидан, савдо белгисидан ёки ноу-хаудан фойдаланиш истагига эга бўлганлар патент эгасидан маълум ҳақ эвазига лицензия олишлари зарур ҳисобланади. Маълумки, рақобат курашида иқтисодий ўсиш ва муваффақиятнинг бош манбаси бўлиб, интеллектуал мулк объектлари ва уларга асосланган инновациялар хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини ҳимоялаш ва кейинги илмий-техник тараққиётни рағбатлантириш интеллектуал мулк тизимининг ролини оширади. Ҳар бир мамлакатнинг жаҳон лицензиялар бозорига кириши,бу жараёндаги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда янгиликларни жорий этиши илмсиғимли маҳсулотларни ишлаб чиқариб,уни экспорт қилишда муваффақиятларга эришишнинг муҳим гаровидир. Жаҳон технологиялар бозорида етакчи мавқеларни эгаллаб турган юқори ривожланган мамлакатлар тажрибасига таяниб, Ўзбекистон мавжуд интеллектуал салоҳиятга ва илмий-техник ресурсларга асосланган ҳолда интеллектуал мулк бозори бўйича ўз тараққиёт стратегиясини танлаб олиши керак. Интеллектуал мулк фаолият натижалари иккита йирик йўналишга бўлинади: саноат интеллектуал мулки – бунга патентлар, саноат дизайни, савдо маркалари ва белгилари, тижорат сирлари киради; ижтимоий интеллектуал мулки – фан ва адабиёт, санъат асарларига муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шу кабилардан иборат. Интеллектуал мулки бозори охирги йилларда номоддий активлар бозорининг айнан шу соҳасида харидоргир бўлиб, жаҳон бозорининг бошқа секторларига нисбатан энг юқори қўшимча ўсиш суръатларини намоён этмоқда. Ўзбекистонда ушбу бозорларнинг номоддий активларини капиталга айлантириш учун муайян шарт-шароитлар мавжуд. Шу сабабли, республикамизда аҳолининг (энг аввало ишбилармонлик доираларининг) юқори ҳуқуқий маданиятини, ижодкорлик ва яратувчанлик фаоллигини рағбатлантиришга имкон берувчи илмий-техник фаолиятни мотивациялашни молиявий механизмини кучайтириш зарур. Интеллектуал мулк бозорининг шаклланишида илмий тадқиқот ва ишланмаларни инновацион салоҳияти ва инновацион фаоллиги, инновацион тижорат потенциалини баҳолашда муҳим ҳисобланади. Бундай инновацион фаоллик республика ва унинг ҳудудларини тезкор ривожланишини таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, ҳудудлар иқтисодиётининг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини интеграл баҳолаш учун ушбу ҳудудларда амалий ИТТКИ босқичида бўлган, саноатда қўллаш ва ўзлаштириш башорат қилинаётган илмий тадқиқот ва ишланмалар маълумотларини экспертиза қилиш асосида инновацион тижорат потенциалини баҳолаш зарур бўлади. Бунда экспертиза мақсади – инновацион лойиҳалар маълумотларини инновацион турдаги иқтисодиётга ўтиш салоҳиятини шакллантириш учун инновацион тижорат имкониятларини аниқлашдир. Бундай инновацион тижорат фаолиятини баҳолаш бўйича экспертиза технологияси қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур: ишлаб чиқилган ИТТКИ ва инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий баҳоларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ишончлилигини бўйича ҳисоб-китобларини амалга ошириш; Инновацион тижорат фаолияти учун ҳисоблаб чиқилган самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш, яъни: а) соф дисконтланган даромад (СДД); б) дисконтланган даромадлилик индекси (ДДИ); в) ўзини қоплаш муддати; г) ички даромадлилик меъёри (ИДМ) сифатини баҳолаш. Умуман, инновацион тижорат фаолиятини баҳолаш қуйидагиларга, жумладан, кадрлар салоҳиятига берилаётган ахборотининг ҳаққонийлиги ва ишончлилигига, етарли моддий-техника ресурсларининг мавжудлигига ҳамда тўғри бошқарув қарорларини қабул қиладиган ташкилий бошқарув тузилмасининг фаолият даражасига бевосита боғлиқ бўлади. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling