Қ. Ж. Мирзаев, Э. Ш. Шавқиев,Б. К. Жанзаков
Инновацион инфратузилмани ривожлантириш омили
Download 4.21 Mb.
|
Иннов иқтисодиёт ЎУМ
Инновацион инфратузилмани ривожлантириш омили– бу миллий инновацион тизимнинг бир сегменти сифатида функционал тўлақонли инновацион инфратузилма (технопарклар, бизнес-инкубаторлар, инновацион-технологик марказлар, технологиялар трансфери марказлари, венчур фондлари, интеллектуал мулк биржалари, маркетинг марказлари, илмий-техник ривожланиш марказлари) яратиш зарурлиги билан белгиланади. Техник жиҳозланиши ва кадрлар таркиби бўйича рақобатбардош илмий-техник маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш, уларни ички ва ташқи бозорларда амалга оширишни таъминлай оладиган, инновацион соҳанинг амалдаги ва сифат жиҳатидан янги субъектларини яратиш ва қўллаб-қувватлашни кўзда тутилиши зарурлигидан иборат.
Рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий корхоналарни инновацион ривожлантириш қуйидаги имкониятларни беради: янги ёки такомиллаштирилган технологиялар, маҳсулотлар, асбоб-ускуналар, материаллар ва ҳоказоларни жорий қилиш ҳисобига маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлайди; фан-техника ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўшимча иш ўринлари яратади; зарурий инновацион инфратузилма (технопарклар, инновацион-технологик марказлар, кичик инновацион-технологик корхоналар ва бошқалар), инновацион фаолият субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратади ва уларни жадал ривожлантиришга янги имкониятлар очиб беради; корхоналар инновацион фаоллигини оширишни таъминлайдиган, самарали фаолият кўрсатадиган, бозорни эгаллашга йўналтирилган инновацион тизим яратади; янгиликлар киритиш асосида ишлаб чиқаришда жадал таркибий ўзгаришларни амалга оширади, жумладан қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимлари яратишни амалга оширади; рақамли технология асосида ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириб маҳсулот (товар, хизмат) рақобатбардошлигини таъминлайди. Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling